OzodbekNazarbekov

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

СЕРТИФИКАТ ТОПШИРИШ МАРОСИМИДАН! МАХСУС МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИНИНГ ИЛК БИТИРУВЧИЛАРИ! 29.02.2016 02:37

 _MG_0575

Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг 2015 йил якунларига бағишланган 2016 йил 6 январдаги йиллик анжумани қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институтида эстрада ижодкорларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг эркин ижод қилишларига кўмаклашиш, ҳозирги замон талабларини инобатга олган ҳолда, мутахассислар ёрдамида ижодкорлар учун зарурий бўлган билим ва кўникмалар олишларига шароит яратиш, жамият тараққиётида санъаткор ижодининг аҳамиятини янада кучайтириш, уларни ўз ижодлари орқали ёшлар тарбияси, оммага ватанпарварлик руҳини сингдириш, тинчликни сақлаш, Ватан равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилиш, таҳдидлардан огоҳликка чақириш каби йўналишларда хизмат қилишга ундаш учун, 2016 йил давомида эстрада ижодкорларига мўлжалланган махсус малака ошириш ўқув курсларини, бир нечта ёш эстрада хонандалари муваффақиятли тамомладилар.

Мазкур курслар ҳақида сайтимизда аввал ҳам маълумот берган эдик. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

_MG_0471

_MG_0502

 

_MG_0538

Мазкур курс битирувчиларига Сертификат топшириш маросимида Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари – “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори Фарход Джураев, Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институти проректори Гўзал Ҳолиқулова, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори ўринбосари М.Маджидов, АКТ ва матбуот хизмати бўлими бошлиғи М.Сайфуллаев ва бошқа институт профессор-ўқитувчилари иштирок этдилар. 

Ўзлаштириш  бўйича энг юқори кўрсатгичларни қўлга киритган эстрада хонандаларига алоҳида совғалар топширилди.

 

_MG_0394

 

Келгусида мазкур курсларда бошқа ёш эстрада хонандалари ҳам, таҳсил олишлари кутилмоқда.

 

 

 _MG_0489

_MG_0458

_MG_0402

_MG_0276