OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

15 МАРТА АРАНЖЕРОВКА! РАЙҲОН ВА ЖАВЛОН ШОДМОНОВ ИЖОДИЙ ҲАМКОРЛИГИ! 30.04.2012 01:16

aldangankongilsauntrek_reportaj1.jpg Режиссёр Жавлон Шодмоновнинг саккизинчи янги фильми катта экранларга чиқиш арафасида. 30 апрель куни, тунда ушбу фильмга куйланган саундтрекнинг, трек қисмини суратга олиш ишлари бўлиб ўтди.

Қўшиқ сўзлари Бобур Умаров, мусиқаси Райҳон ва аранжеровкачи Зафар Қодиров

 

aldangankongilsauntrek_reportaj.jpg

 

Суратга олиш майдончасига кириб келганимизда, декорация тайёрлаб бўлинган эди. Декорация, оқ ҳарир материаллардан иборат эди...

 

rayhon_saundtrek9_resize.jpg 

Cаида: - Фильм учун саундтрекни хонанда Райхон куйлаши ҳақидаги ғоя сиздан чиқдими?

Фильм режиссёри Жавлон Шодмонов: - Ҳа, ўзи бундан олдинги фильмимиз “Супер қайнонана” га саундтрекни Райҳонга айттирмоқчи бўлган эдик. Маълум бир сабабларга кўра, яъни Райҳон концерт олди тайёргарликлар билан банд бўлганлиги учун Зиёдага айттирдик. Мана энди бу сафар Райҳон билан маслаҳатлашган ҳолда, ҳамкорликда ишлаяпмиз.

 

Саида: -  Фильмнинг қайси жиҳати унга маъқул бўлди, деб ўйлайсиз?

Фильм режиссёри Жавлон Шодмонов: - Ўзи Райхоннинг мухлисларига маълум, кўпроқ оғир қўшиқлар айтади. Райҳоннинг ўзига ҳам фильм сюжетини айтиб берганимиздан сўнг, айнан шу фильм учун “Алданган юрак” деб номланган саундтрек қўшиқ ёзилди. Фильмнинг ўзи маъно жиҳатидан, оғирроқ ўткир сюжетли мелодрама жанрида. Шундан келиб чиққан ҳолатда саундтрек тайёрланди.

 

rayhon_saundtrek6_resize.jpg

 

Феруза: - Нима учун жиддий мавзуга қўл урдингиз? Негадир томошабинлар кўпроқ сиздан комедия жанридаги фильмлар кутишарди...

Фильм режиссёри Жавлон Шодмонов: (кулиброқ) - Ана ана шу саволни кутгандим ўзи! Ўзи нуқул айтардингиз, бачкана фильм оласиз деб, мана жиддийроқ фильм олишга ҳам ҳаракат қилдик. Ўтган сафар мисол учун, “Супер қайнона” фильми бўлганди. Ўзи бизларнинг аудитория фақат ёшлар бўлган. Лекин, эндиликда ёши катталар аудиториясини ҳам ўзимизга жалб қилмоқчимиз. Негаки, эртага кино олганда, бизларни ижодий гуруҳ ҳақида “булар фақат ёшларбоп эмас, оммабоп, ҳаммага мос кино суратга олишади” деган мақсад бўлиши учун ҳам, жиддий мавзуга қўл уришга ҳаракат қилдик.

 

rayhon_saundtrek1_resize.jpg 

Трекни клипмейкер Рустам Муродов суратга олди.

rayhon_saundtrek8_resize.jpg

Рустам Муродов: - Райҳоннинг “Алданган юрак” деб номланган қўшиғи, “Алданган кўнгил” фильмининг саундтреки, ўзимга ҳам маъқул бўлди. Трек суратга олиш учун декорация ҳам, қўшиқнинг руҳиятига мос ҳолда тайёрланди. Райҳоннинг ўзи билан маслаҳатлашдик.  Хонанда Райҳон билан аввал ҳам ҳамкорликда ишлаганмиз, масалан, “Сумбула”, “Юрак уради бум-бум”, “Нега-нега энди” ва бошқалар. Райҳоннинг ўзига хос талабчанлиги бор ва шу билан биргаликда у билан ишлаш қизиқарли.

Жавлон Шодмоновга келсак, аввал у билан “Божалар” гуруҳининг аввалги қўшиқларига клиплар суратга олганимизда танишганмиз, бирга ишлаганмиз. Лекин, саундтрек борасида, биринчи марта бирга ишлашимиз.


rayhon_saundtrek3_resize.jpg 

Бу орада, суратга олиш майдончасига хонанда Райҳон кириб келди.

 

Саида: - Сиз саундтрек куйлашга рози бўлишдан олдин, ўзингиз “Алданган кўнгил” фильмини кўрдингизми?

Райҳон: - “Алданган кўнгил” фильмининг дубляж ишлари ҳали тўлиқ тугалланмаган ва ҳозирда ўз ниҳоясига етказилмоқда. Шунинг учун, тўғриси ҳали фильмни кўриш имконияти бўлмади. Лекин, фильм режиссёри Жавлон Шодмонов менга фильм ҳақида, мавзуси ва унда кимлар суратга тушаётганлиги тўғрисида, гапириб берди. Менинг қўшиқларимни тинглаб кўрди ва саундтрек учун бироз мос келмаслигини айтди. Қандайдир бошқача, илгари қилинмаган, маҳзун, сокин, юракдан чиққан ва юракка етиб борадиган қўшиқ кераклигини айтди. Биласизми, мен қўшиқнинг мусиқасини ярим соатда ёзиб бўлдим. Лекин, бир неча кундан сўнг, мен унинг нақоратини қайтадан ёздим ва ҳамма менга, аввалги нақорат яхши эди, буниси яхши чиқмабди, дейишди. Лекин, мен барибир шу охиргисини қолдиришга қарор қилдим. Ҳеч ким, бу борада менинг фикримни қувватламади, ҳамма “аввалги нақоратни қолдир” дейишди. Кейин эса, менга Бобур Умаров қўнғироқ қилиб, у ҳам, “ахир ўша нақоратнинг ўзи яхши эди-ку” деди. Мен бўлса, “Йўқ, буниси ундан ҳам яхшироқ бўлади” дедим. Энди, билмадим, тингловчилар ва томошабинлар баҳо берадилар.

 

rayhon_saundtrek11_resize.jpg

Саида: - Бу фильм, айнан нимаси билан сизга маъқул бўлди ва сизнинг эътиборингизни тортди?

Райҳон: - Мавзу қизиқарли, лекин ғамгин. Аммо, режиссёр Жалон Шодмонов фильмда, комедик ҳолатлар ҳам борлигини айтди. Менимча, фильмдаги воқеалар ҳаётда, ҳақиқатдан ҳам бўлиши мумкин, кимдир бундай вазиятни қайтадан кўриб, хулоса чиқарар?  Лекин, ҳеч кимда бундай ҳол юз бермасин!  Бу қўшиққа (декорацияга ишора қилиб) мана шундай декорация мос тушади, деган фикрга келдим. Биласизми, нима учун бундай декорацияни танладим? Бу материаллар тебраниб ҳилпираганида, гўёки юракнинг титроғини ўзида акс эттиради. Юракда сокинлик эмас, бўрон, кечинмалар, тинчлана олмаяпсан. Ҳамма нарса шундай шамолда тебранаётгандек. Мен буни худди шундай тасаввур қиляпман. Бу ҳақида “шундай қилсак” деб, Жавлонга айтганимда, у рози бўлди, бунинг учун ундан миннатдорман. Қўшиқ мен учун жуда ҳам ўзгача, ноодатий ва тўғрисини айтсам, уни қандай қабул қилишларини ҳам билмайман.

 

rayhon_saundtrek10_resize.jpg

 

Саида: - Режиссёр Жавлон Шодмонов билан ҳамкорлик жараёни қандай кечмоқда? Адашмасам, бу биринчи марта бирга ишлашингиз эмас. Бундан аввал, Жавлон Шодмонов суратга олган “Ўхшатмасдан учратмас” фильмига ҳам, саундтрек куйлаган эдингиз.

Райҳон: - Жуда ҳам оғир-босиқ, яхши муомалали, инсон. Бундай инсонлар билан ишлашни ёқтираман. Чунки, тез муомалага киришиб кета оламиз. Бирор марта ҳам, тушунмовчилик ҳолатлари юз бермади. У хотиржам, босиқ, у билан ҳамкорликда ишлаш осон. У билан ҳамкорлик менга жуда ҳам маъқул бўлган ва у менга фильм саундтреки учун қўшиқ ёзиб беришни сўраганида, жуда ҳам хурсанд бўлдим. Мен ўз қўшиқларимни, фильмларда янграшини яхши кўраман. Бу мен учун, негадир бошқача иш ва бунга бошқача ёндошаман. Фильмни, фильмда қўшиғимнинг қандай янграшини тасаввур қиламан. Қўшиқ яратишда ўзимга нисбатан жуда ҳам талабчанман. Масалан, бу саундтрек ҳам, бир неча кун давомида яратилди. Кейин эса, мен, “менга ёқмаяпти, ташлаб юбориб, бошқасини қиламиз”  дедим. Аранжеровкачимга ҳайкал қўйса арзийди. Битта қўшиқни яратиш учун, 15 марталаб аренжеровка қиламиз. Ҳатто, қўшиқни студияда ёзиб бўлганимиздан сўнг ҳам, “яна нимадир ёқмаяпти” дейман.  У бўлса . . . (кулади) Билмадим, бу фильмга куйланган қўшиқдек қўшиқ, менимча, ҳали ижодимда бўлган эмас! Қўшиқни ижро этиш жараёнида, Рухшона, Умидахон, Сирожиддин хор сифатида қатнашдилар.

 rayhon_saundtrek_resize.jpg

Отабек Мирзахолов: - “Алданган кўнгил” фильми сценарийси 3 ой давомида ёзилди. Бу фильм икки қизнинг тақдири тўғрисида. Фильм, Жавлон Шодмоновнинг аввалги фильмларидан фарқ қилади. Чунки, жиддий жанрда суратга олинди. “Алданган кўнгил” фильмида воқеалар жуда ҳам кўп ва томошабинлар фильм якунигача, зерикиб қолмайдилар, деган фикрдаман.

 

 

rayhon_saundtrek4_resize.jpg 

Бу вақтда, декорация кўнгилдагидек битказиб бўлинди, Рустам Муродов суратга олиш ишларини бошлади.

Ниҳоят, саундтрекни суратга олиш ишлари ҳам бошланди.


rayhon_saundtrek7_resize.jpg

Райҳон ижросидаги қўшиқ чиндан ҳам жуда таъсирли бўлиб, суратга олиш майдонининг ўзидаёқ ҳамманинг эътиборини тортди.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова


        rayhon_saundtrek2_resize.jpgrayhon_saundtrek5_resize.jpg