OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image

KYVP2965

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

КОНЦЕРТ ЮРАК УРГАНДЕК БЎЛИШИ КЕРАК! ҒУЛОМЖОН ЁҚУБОВ КОНЦЕРТИ ҲАҚИДА! 04.03.2016 01:30

IMG_0208

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Ғуломжон Ёқубов: - Эндиликда концертдан сўнг, (самимий кулиб) Мен учун ҳаммаёқ гўзал! Енгил тортдим, масъулиятли дамлар яхши ўтди! Беҳисоб шукур! Ҳаммадан миннатдорман! Ҳаммага ўз раҳматимни айтолдимми, айтолмадимми, юракдан ҳаммага раҳматлар айтаман! Чунки, бу концертга ўз ҳиссасини қўшган ҳамма-ҳамма астойдил меҳнат қилишди! Раққос ва раққосалар, хореограф, фотографлар, техник ходимлар, Comedy Uz йигитлари, қолаверса Сизларга ҳам, ҳамма мен билан шу концертда ким иштирок этган, ўз ҳиссасини қўшган ҳаммага минг раҳмат, ҳаммага омад тилайман! Уйларига тинчлик, соғ-саломатлик, ижоддан ҳеч қачон тўхтамасликни, ижоди янада юксалишини, эл янада севишини ҳоҳлайман ва тилайман! Ҳаммага мингдан-минг раҳмат!

 IMG_0100

-Концертда кўплаб фишкалар бўлди! Таъсирли лавҳалар, янгиликлар, булар ўзингизни ғоянгизмиз?

 -Ҳа, албатта! Ҳаммаси ҳаётда бўлган, ҳаётдан олинган! Саҳнани эса, Саъдулла Абдуллаев ўйлади, минг раҳмат!

 IMG_0207

-Концертдаги имиджингиз-чи? Иккинчи кийган баҳорий саҳна либосингиз, яъни туфлидаги безак билан костюмдаги безак, ҳамда галстукнинг уйғунлашуви, бу кимнинг ғояси?

- Ўзимники! Имиджимга ҳам ўзим эътибор қаратаман, саҳна кийими, албатта фарқ қилиши керак, деб ўйлайман. Аввал Gucci туфлисини Австрияга сафарга борганимда харид қилгандим, концертга саҳна либоси ҳақида ўйлаганимда, шу туфлини гулини костюмга тиктириш ҳақида ўйладим ва ўзимизнинг ўзбек чевар қизларига тиктирдим! Туфлидаги гулни костюмга айнан ўзиникидек қилиб, тикиб беринглар, дедим. Ўзбек қизлари моҳир чевар, уддасидан чиқишди! Галстукни ҳам шундай қилиб берасизлар, деб ўзим айтдим. Баҳорий имидж бўлди!

 IMG_0052

- Концерт қийинчиликлари, ўзингиз учун асосан нимада бўлди?

- Репетицияга вақт камроқ бўлди, ҳамма банд, айниқса, режиссёримиз Саъдулла Абдуллаевга қийинроқ бўлди! Ҳаммасини мужассамлаштиришнинг ўзи бўлмайди!  Томошабинларга концертга келганликлари учун ҳам раҳмат, концертни охиригача кўришди, албатта, фикрлар уларнинг ўзларига ҳавола, қандай қабул қилишади, манзур бўлса, хурсандман! Уларга манзур бўлиши учун, маъқул бўлиши учун астойдил ҳаракат қилдик! Ёмон бўлмади, деб ўйлайман! Албатта, ҳамма ўз фикрига эга, ҳамма ўз фикрини билдиради, камчиликлар бўлса узр, буни саҳнада ҳам айтдим, лекин кўпчилик мамнун бўлишяпти, бундан албатта хурсандман!

 IMG_7439

Концерт режиссёри Саъдулла Абдуллаев: - Томошабиннинг кайфиятини 2 кун мобайнида ўзингиз кўрдингиз! Концерт чиройли ўтди! Баъзи бир майда камчиликлар ҳам бўлади, уларни ўзимиз биламиз, ўзимиз куюнамиз ва тўғрилаймиз. Лекин, томошабинлардан ҳам эшитяпмиз, яхши концерт бўлди, дейишяпти, хурсандмиз. Ғуломжон акани 7-8 йилдан буён концертларига режиссёрлик қилиб келяпман, ўтган йили “ундан олдинги йилдан яхшироқ бўлди” дейишганди, энди эса, “ўтган йилгидан ҳам яхши бўлди!” дейишяпти! Ғуломжон аканинг концертлари йилдан йилга борган сари яхши бўлганидан хурсандмиз! Концертнинг ўзига тайёргарликларини 4 ой аввал бошлайдилар! Ундан аввал янги қўшиқлар устида астойдил ишлайдилар. Кейин, бирга ўтирамиз, маслаҳатлашамиз, концертда ритм юракка ўхшаб, юрак ургандек бўлиши керак! Қўшиқлар кетма-кетлиги ҳам, оғир, шўх, сокин бўлиб, уйғунлашиши керак! Бу йилги қўшиқлардан ўзимга “Она” қўшиғи таъсир қилди... Энди концертдаги ҳар битта номер устида, ҳар бир саҳна кўриниши, янгиликлар қидирамиз. Томошабинлар ҳам, керак жойида Comedy Uz резидентлари билан бирга кулишди, керак жойида санъаткорнинг қўшиқларини тинглаб ҳис-ҳаяжонга берилишди. Концертда томошабинлар сезмаган қизиқарли ҳодисалар ҳам бўлди! Масалан, (кулиб) концертнинг биринчи куни, Ғуломжон аканинг ёшлигини Comedy Uz резидентлари томонидан ижро қилиб чиқилганда, телефон жиринглаб, санъаткор гаплашиши керак эди! Ўша саҳна кўринишида, Ғуломжон ака қўл телефонисиз саҳнага чиқиб кетган эканлар! Саҳнада телефон жиринглаши берилгач, телефон йўқлиги эсларига тушиб қолди, кулиб юбордилар, вазиятдан чиқиш керак, дарров имровизация қилиб, қўлларида қўл телефони тургандек қилиб, гапириб, саҳна кўринишини ижро қилиб кетдилар! “Бу янги телефон” деганча, шунчалик ўхшатиб ижро қилдиларки, томошабинлар бу саҳна шундай  бўлиши керак экан, деб ҳаттоки қўлларида телефон йўқлигига аҳамият беришмади! Балки, саҳнага қўл телефони олиб чиқиш мумкин эмасдир, деб ҳам ўйлашгандир? Концертнинг иккинчи куни эса, яна шу саҳна кўринишида, Болтавой ака, Ғуломжон аканинг 100 ёшлиги бўлиб чиққанларида, қулоғига блутс тақиб олганди, Ғуломжон ака “бу нима?” дейиши керак эди. Шунда, Болтавой ака, “бу интернет, гипернет, мегапланет” дейишлари керак эди. Шу гаплар икковининг ҳам ёдидан чиқиб қолди! Болтавой аканинг ёдига тушиб, қулоғига қайта-қайта ишора қиляпти, Ғуломжон ака ҳам атай қилгандек ўша гапни айтмаяптилар! Жуда қизиқарли бўлди! Концерт томошабинларга манзур бўлган бўлса, хурсандмиз! Санъаткорнинг умрлари узоқ бўлсин, халқимизга янгидан янги қўшиқларни, концертларни тақдим этаверсинлар!

 IMG_0354

Концертда устоз санъаткордан энг кутилмаган дуэт, бу «Божалар» Жаҳонгир Позилжонов билан бўлди! Бу ғоя устоз санъаткорнинг ўзидан келиб чиққан бўлиб, ҳаттоки концертда саҳнада ҳам, бу таклифни айтганда, Жаҳонгир Позилжоновнинг ўзи ҳам ҳайратда қолганлигини айтиб ўтди! Ғуломжон Ёқубов ва Жаҳонгир Позилжонов биргаликда  санъаткорнинг “Бунча гўзал” қўшиғини замонавий услубда, дуэт тарзида куйлашди!

IMG_0358

Хонанда, актёр ва режиссёр Жаҳонгир Позилжонов: - Ғуломжон ака Ёқубов билан дуэт куйлаш жуда ҳам зўр, қизиқарли бўлди! Чунки, Ғуломжон ака ўзлари “Бу қўшиқни ўзгартиряпсан, ўз фикринг, ғоянг қандай? Тушунтир, шундай куйлашга ҳаракат қиламан, шундай айтиб бераман” деганларида тўғриси, жуда хурсанд бўлиб кетдик! Устоз санъаткорга “бундай айтинг” дейишнинг ўзига жуда хижолат бўлгандик, сабаби, шунча йиллик устоз санъаткорга қандай қилиб бу сўзни айта оламиз? Шунинг учун ҳам, у кишига “устоз ўзингиз қандай ҳоҳласангиз, шундай куйлаб беринг” дедик! Улар биз ўйлагандан ҳам, аъло даражада куйлаб бердилар! Рэпни ҳам қойилмақом қилиб айтдилар! Демак, ўз миллий қўшиқларимизни яхши биладиган санъаткор учун рэп айтиш қийин эмас экан! Тўғрисини айтсам, концертни кўриб, шуни айтишим мумкинки, бу 65 ёшга кирган инсоннинг концерти эмас, худди 35 ёшларга кирган инсоннинг концертидек жўшқин, кўтаринки руҳда бўлди! Менинг тасаввурим шундай! Концертдаги руҳият, кўтаринки кайфият, завқ, қўшиқлар, худди 35 ёшлардаги санъаткор концертидек! Томошабинлар ҳам жуда кўтаринки кайфиятда эдилар. Қўшиқлар кўп бўлса ҳам, томошабинлар концерт тугагунга қадар завқланиб кўришди!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

photo IMG____6845__0

Фотолар учун фотограф Сардор Азимов ва шогирди фотограф Ўткир Мирзааҳмедовга миннатдорчилик билдирамиз

IMG_0592