OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

2 ТА СЕАНС ТЎЛИҚ ЖОНЛИ ИЖРОДА! САНЪАТКОРНИНГ ПЕШОНА ТЕРИДАН ҲЎЛ БЎЛГАН ДАСТРЎМОЛЛАР! САНЪАТКОРНИ МУХЛИСЛАРИ "ҚЎЙИБ ЮБОРИШНИ" ИСТАШМАДИ! 10.03.2016 04:17

 _MG_2341

8 март куни “Қўқон Савдо Маркази”нинг 3–қаватидаги ресторанда, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг 2 та сеансда, тўлиқ жонли ижродаги концерт дастури бўлиб ўтди!

_MG_2046

Концерт юқори кайфиятда, кўтаринки руҳда ўтди! Ҳар икки дастур давомида мухлислар томонидан сўралган кўплаб қўшиқлар ҳам куйланди.

Концерт давомида байрам дастурхони ҳам ёзилган бўлиб, ресторан таомномасидаги таомлардан тортилди.

_MG_2339

Концерт дастури томошабинлар учун ҳақиқий байрамга айланиб кетди!

_MG_2078

Шунингдек, жуда кўплаб мухлислар санъаткорга самимий тилакларини, хатлар орқали шу куни изҳор қилишди!

_MG_2088

Бундан ташқари, ўзлари тинглашни истаган қўшиқларни ҳам, куйлаб беришини қоғозчаларга ёзиб, етказиб туришди.

_MG_2292

Саҳна атрофи ҳақиқий рақс майдонига айланиб кетди! Санъаткорнинг шўх қўшиқларига ҳамма берилиб рақсга тушди!

_MG_2197

Шунингдек, концерт дастури давомида “Қўқон Савдо Маркази” томонидан томошабинлар учун ўйинлар уюштирилиб, ғолиб бўлган мухлисларга, совға сифатида шу масканда жойлашган Кинотеатрга бепул билетлар тақдим этилди!

_MG_2200

Концерт дастурини Озодбек Назарбеков “Гулғунчасан” қўшиғи билан бошлади ва барча аёлларга аталган самимий табригидан сўнг,

_MG_2114

кетма-кет “Дилором”, “Мажнунтол”, “Севиб қолмасаммиди?”, “Сени қошинг қароми?”, “Чанг кўчалар”,  “Хафа бўламан”, “Бағдодда нима гаплар?”,   “Кўнглимнинг кўчасида”, “Оҳ кимга ёмон?”, “Ишқ ўтида ёниб-ёниб”, “Кетса-кетар”, “Жаноним”, “Келгин гулим”, “Яна соғиндим”, “Лайли”, “Лола”, “Парирўй санамлар”, “Нима қиламан айт?”, “Чиройлигим” каби кўпгина қўшиқларни куйлади.

_MG_2175

Жонли ижрода сўралган қўшиқларни кетма-кет ижро қилиш осон эмас, албатта.

_MG_2094

_MG_2066


_MG_2174

Санъаткорнинг пешона теридан кетма-кет дастрўмоллар ҳўл бўлиб кетди!

_MG_2077

_MG_2333

“Онам бор-ку қилиб турган дуолар” қўшиғи вақти, кўплаб Онажонлар Санъаткорни дилдан дуолар қилишиб, совғалар ҳам тақдим қилишди!

_MG_2289

“Сада райҳон” қўшиғи эса, мухлисларга яна бир байрам совғаси сифатида премьера бўлди! Санъаткор бу қўшиқни қоғоздаги матнга қараб куйлади!

_MG_2322

_MG_2089

Санъаткор билан қўл бериб кўришиш ва айниқса, бирга суратга тушиш истагида бўлган мухлисларнинг саноғи йўқ эди!

_MG_2127

Санъаткорни мухлислардан “ажратиб” олиш осон бўлмади! Чунки, мухлислар Санъаткорни “қўйиб юборишни” исташмади!

_MG_2121

Концертдан сўнг ҳам, кўплаб мухлисларнинг санъаткор билан суратга тушишлари тўхтамади!

_MG_2335

“Қўқон Савдо Маркази”даги бу ажойиб концертдаги байрамона кайфият ва хурсандчилик, таассуротлар чексиз бўлди!

 _MG_2282

КОНЦЕРТДАН ЁРҚИН ЛАҲЗАЛАРГА ЎТИШ!

Концертдан сўнг, санъаткорнинг концерт дастури ва “Қўқон Савдо Маркази” ҳақидаги фикрлари:

IMG_1522

- Концертдан ўзингизни қанчалик кўнглингиз тўлди? Ўзига хослиги нимада бўлди?

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков: - Менга қолса, одамларнинг ёнига бориб, ёнларида ҳам куйлагим келади. Аммо, (самимий кулиб) бу муаммо! Буни ўзингиз ҳам кўрдингиз. Лекин, умумий олганда концерт жуда ҳам яхши бўлди! Ўзи биринчи навбатда концертни “Қўқон Савдо Маркази”нинг ичида бўлганлигини ўзи ғайриоддий эди! Биринчи марта бундай бўлиши! Иккинчидан, бунда Савдо Марказининг ўзига хос рекламаси ҳам бўлди, яъни, халқ келиб, бу ҳар жиҳатдан қулай масканни ўз кўзи билан кўриб, ресторанларини, таомнома, ҳамда бу ердаги бошқа қулайликлардан баҳраманд бўлишди! Бу ҳали бошланиши! Олдинда бу ерда яна бошқа концерт дастурлари ҳам ўтказилиши кутилмоқда! “Қўқон Савдо Маркази”да биринчи марта ўтказилган бу концерт дастури, 8 март куни айниқса, аёллар учун, байрамга яхши дастур бўлди, деб ўйлайман.

 _MG_2113

- “Қўқон Савдо Маркази” ҳақида қандай фикрдасиз?

- “Қўқон Савдо Маркази”, ҳамма савдо дўконлари, кинотеатрлар, болалар учун майдончалар, ресторанларга эга қулай маскан экан! Қўқонда шундай катта савдо марказлари билан ҳам беллаша оладиган “Қўқон Савдо Маркази” ташкил қилинганлигини кўриб, жуда ҳам хурсанд бўлдим! Бу ҳам бўлса, ўйлайманки, фақат халқимизнинг фаровонлигига, гуллаб-яшнашига хизмат қилади. Тошкент шаҳри аҳолиси бир неча йиллар ичида бундай барча қулайликларга эга бўлган Савдо Марказларига ўрганган, аммо, Қўқонда бундай Савдо Марказининг қурилиши, ўзига хос янгилик бўлди! Ҳақиқатда, бундай Савдо Марказлари аҳоли учун қулайлик туғдиради! Қўқон эса, аҳоли кўп ва зич жойлашган шаҳар, шунинг учун, бу ерда ҳам одамлар бу Савдо Марказига тез ўрганишса керак, деб ўйлайман. Айниқса, қиш ойларида совуқда, кўп вақт кетказиб, узоққа шошиб бозорга бориш қаёқдаю, бу масканда иссиққина, бемалол айланиб, ҳамма турдаги дўконлардан қидирган нарсаларини тоза кўринишда, бемалол сотиб олиш қаёқда? Қолаверса, бу ерга оилавий келиб, кинотеатрларда ҳам янги фильмларни кўриш мумкин. Муҳими, аҳоли учун керакли жойлар, ҳаммаси бир масканда мужассам! Бу қулайликлар учун, бу масканни тайёрлаган инсонларга раҳмат, дейиш керак. Чунки, улар таваккал қилишмоқда, барибир бундай ишни биринчи бошлаганда, одам олдиндан натижа қандай бўлишини билмайди. Аммо, шунга қарамай, шундай катта ишга қўл уриб, аҳолига қулайликлар яратган инсонларга қойил қолиш керак, деб ўйлайман. Мана шундай саховатли, аҳоли қулайлигини ўйлайдиган инсонлар кўп бўлсин! Чунки, инсон дарахт экса, бошқаларга нафи тегадиган яхши жойлар қурса, ундан халқ баҳраманд бўлади!

_MG_2303  

- Ҳар икки сеанс концертда ҳам жонли ижрода куйладингиз. Адашмасам, шамоллагандек кўриндингиз, қийналмадингизми?

- Тўғриси шунга бошида биринчи сеансида сал қийналдим. Кейин мухлислар, онахонлар кўзларидаги қувончни кўриб, киришиб кетдим. Чунки, ўзи бундай катта дастур билан жонли ижрода узоқ вақт давомида куйлаш, яқин бир-икки ойда бўлмаган эди. Спортчи машқ қилмай туриб, бирдан рингга чиқса, қандай бўлади? Мен учун бугунги концерт шундай бўлди! Лекин, жонли ижро учун шароит ўйлаганимдан яхши бўлди!

 _MG_2230

-Фақат байрам кунигина эмас, умуман аёлларга, онажонларга тилакларингиз?

-Азиз аёллар бахтимизга ҳамиша бор бўлишсин! Биз эркакларнинг ҳаётимизни безаб турган инсонлар ҳам, бу аёллар, опа-сингилларимиз, оналаримиз! Аёллар учун не-не, бинолару, ҳашаматли қасрлар қурилмади, улар учун не-не асарлар, ғазаллар, байтлар битилмади! Аёллар бор экан, хотиржаммиз, кўнглимиз тўқ. Уларни жуда ҳам ҳурмат қиламиз, уларни бу байрамда концерт дастури билан қутлаганимдан жуда ҳам хурсандман! Яна бир бор чин дилдан табриклайман! Бахтимизга ҳамиша соғ-саломат бўлишсин!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

_MG_2018

Ташкилотчи продюсер Темур Ҳолиқовга алоҳида ташаккур!

photo IMG____6845__0

Фотолар учун фотограф Сардор Азимов ва шогирди фотограф Ўткир Мирзааҳмедовларга миннатдорчилик билдирамиз

IMG_1525

IMG_1517

IMG_1524

_MG_2288

_MG_2041

_MG_2317

_MG_2173