OzodbekNazarbekov

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЁШЛАР МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ МАРКАЗИДАН ЯНГИЛИК! 13.03.2016 08:27

 

logoЎзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ёшлар маданият ва санъат маркази давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда “Марказ” дейилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 августдаги “Ёшлар маданият ва санъат маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 232-сон қарорига асосан ташкил этилган.

photo (2)

Марказ ташкил этилганлиги кўп бўлмаган бўлсада, ўз фаолияти давомида ҳозирга қадар кўплаб кенг қамровли лойиҳаларни ташкил этди.

Умидли ижодкор ва иқтидорли ёшларни излаб топиш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш ҳамда концерт, фестиваль, кўрик-танлов ва турли маданий шоу-томоша тадбирларини ўтказиш, ёшларни Ватанга муҳаббат, мустақиллик ғояларига садоқат ва фидойилик руҳида тарбиялаш, юрт равнақига дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш, уларнинг кенг қамровли бунёдкорлик ва яратувчанлик жараёнидаги иштирокини янада кенгайтириш мақсадида Марказ томонидан
ўтган 2015 йилда “Йил қўшиғи” танлов-концерти, “Мана Мен” теле-танлови,
“Рақс сеҳри” кўрик-фестивали, “Парвоз” ўқув-ижодий мактаби, “Куйла, ёшлигим” эстрада-вокал танлови, “Кексалар эъзозда” номли мақом концерт дастури,
“Эътироф-2015” тақдирлаш маросими ўтказилди, 2016 йилда “Назм ва наво” номли концерт дастури, “Мен ўзимни топмасам” деб номланган ижодий-адабий кеча каби кўплаб тадбир ва лойиҳалар ташкил этиб келмоқда.

photo (1)

Шунингдек, бугунги кунда Марказ ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан жойлардаги таълим муассасаларида маданият ва санъат намоёндалари томонидан “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Ташкил этилаётган лойиҳалар ва турли танловлар хақида ёшларга мунтазам тарзда тўлиқ маълумотлар бериб бориш, уларни мазкур лойиҳаларда кенг миқиёсдаги иштирокини таъминлаш мақсадида, Ёшлар маданият ва санъат марказининг интернетдаги www.yoshlarmarkazi.uz расмий сайти замон талабларига жавоб берадиган ҳолда такомиллаштирилди ва қайтадан ишга туширилди.

Сайтда Марказнинг фаолияти, ташкил этилаётган тадбирлар, лойиҳалар, тўгараклар, “Ёшлар клуби” ҳақидаги янгиликлар мунтазам ёритиб борилади ва ёшларни Ватанга муҳаббат, мустақиллик ғояларига садоқат ва фидойилик руҳида тарбиялаш, юрт равнақига дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш, уларнинг кенг қамровли бунёдкорлик ва яратувчанлик жараёнларида фаол иштирокини таъминлашда маданият ва санъатнинг ролини оширишга қаратилган маълумотлар жойлаштириб борилади.

Шунингдек, келгусида сайтда Марказ томонидан ташкил этилаётган лойиҳа ва танловларда иштирок этиш истагини билдирган ёшлардан аризаларни онлайн тарзда қабул қилиш тизими яратилиши кўзда тутилган.

Logo_Ёшлар_маданият_ва_санъат_маркази