OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ДИЗАЙНЕР ДИЛДОРА ҚОСИМОВАДАН ЯНГИ “БАҲОРИЙ” КОЛЛЕКЦИЯ! БАҲОРИЙ ОБ-ҲАВОГА МОС... 17.03.2016 18:11

IMG_1951

17 март куни дизайнер Дилдора Қосимова навбатдаги янги “Баҳорий” либослар коллекциясини тақдим этди!

IMG_2082

Ўзига хос услубдаги бу либослар намойиши кўтаринки руҳда ўтди!

Унда Дилдора Қосимованинг шоу бизнес оламидаги дўстлари, яқинлари, ОАВ вакиллари, ҳамда мода ихлосмандлари иштирок этишди!

IMG_1984

IMG_1979

Жумладан, хонандалар Шахзода, Нилуфар Усмонова, Динейра, актрисалар Ҳалима Ибрагимова, Шахзода Матчонова, "Тарона" студияси директори Даврон Муқимов ва бошқалар...

IMG_1958

Мазкур намойишдаги либослар нафақат шарқона услубнинг замонавийлик билан уйғунлашганлиги, балки индивидуаллиги билан ҳам барчанинг эътиборини ўзига қаратди.

IMG_1962

Йўл-йўл материаллардан тикилган майкаларни юпқа материаллардан тикилган гулли юбкалар билан мос тушганлиги,

IMG_1959

замонавий майкаларга пиёла ва шу каби миллий тасвирлар туширилганлиги, мода ихлосмандларининг эътиборини ўзига тортди.

IMG_1924

Шунингдек, намойиш вақти меҳмонлар учун фуршет уюштирилди.  

IMG_1910

Либосларни нафақат хонандалар, актрисалар ва моделлар эгнида,

IMG_1936

балки хоналардаги ўзига хос баҳорий композициялар уйғунлигида ҳам кўриш мумкин эди.

 IMG_2089

Дизайнер Дилдора Қосимова: - Бу галги коллекциямда ҳар хил услубларнинг уйғунлашувини кўрса бўлади! Шарқона миллийлик ва замонавийлик уйғунлиги! Бизнинг аёлларимиз ўзларининг шарқона гўзаллиги билан ажралиб турадилар. Уларда индивидуаллик бор! Шунинг учун ҳам, мен ўзбек аёлларини кўпроқ ёрқин рангларда кўраман. Уларга либос яратганда ҳам, айнан ёрқин ранглардан фойдаланаман. Аёлларимизни менталитетимизга мос бўлган шарқона либослар янада жозибали кўрсатади, деб ўйлайман. Уларни замонавий услуб билан микс қилганлигимнинг сабаби эса, ўзгарувчан баҳор об-ҳавосига мослаштирдим. Ҳозир баҳор ҳавосида енгил кийинсангиз совуқроқ, иссиқ кийимда эса исиб кетиш мумкин. Шуларни ҳисобга олган ҳолда, янги услубда либослар яратишга ҳаракат қилдим. Индивидуаллик учун эса, гуллар билан йўл-йўл материалларни, гуллар билан майда нўхот гулли материалларни, ҳамда нўхот гуллиларни йўл-йўл материаллар билан аралашган услубдаги либослар яратдим. Жуда кўп инсонлар билан ишлайман ва уларга масалан, “мана бундай уйғунлаштириб кийсангиз бўлади” деб, тавсия қилганимда улар “қандай қилиб, гулли материалдан тикилган кийимни, нўхот гулли билан уйғунлаштириш мумкин?” деб, ҳайрон бўлиб, кўз олдиларига келтира олишмайди. Шунинг учун ҳам, бу нарсани бошқаларга кўрсатиб бериш, шундай уйғунлаштириб тажриба қилиб кўришдан қўрқмаслик, аксинча индивидуаллик қанчалик яхшилигини, ўз коллекциям билан уларга тушунтириб беришга ҳаракат қилдим.  Мухлисларга ёқди, деб ўйлайман. Бундан ташқари, майкаларни ҳам эскизларини чизиб, буюртма қилганман. Чунки, индивидуал кийиниш, ҳозирда бутун дунё бўйича, биринчи ўринда! Ҳар битта одам, бирор кечага борганида, кўпчиликнинг эгнида кўрган кийимни кийгиси келмайди, албатта, ўзига хос бўлишни истайди. Шунинг учун ҳам, мен ўз коллекциямдаги либосларни бир-бирига ўхшамаган қилиб яратдим. Шахзода, Нилуфар Усмонова ва бошқаларни эгнидаги либослар ҳаммаси янги коллекциямдан! Бу коллекциям Баҳор бошланишига мўлжалланган кичик либослар коллекцияси! Ҳақиқий “Баҳор-ёз” коллекциям эса, Май ойининг охири, Июнь ойининг бошларида бўлади, Модалар намойиши тарзида тақдим этилади. Ҳар бир дизайнер ҳар бир фаслда янги коллекция яратиши, бир йил давомида эса, 4 та коллекция яратиши керак. Мижозларим ҳам шунга ўрганган, доим янгилик ҳоҳлашади!

 IMG_2087

-Ўтган сафарги “Янги йил” коллекциянгизда, айнан урғу берилган либослар бор эди, қолаверса, иссиқ материаллар билан нафис материалларни уйғунлаштира олгандингиз. Бу гал айнан нимага урғу бердингиз?

-Бу сафар бархат материали, гулли бархат материалларга эътибор қаратдим. Бархат материали аввалдан шоҳи мато ҳисобланади. Ундан тикилган либосларни саҳнада ҳам, кундалик кунда ҳам кийиш мумкин. Менинг мижозларим ёрқин инсонлар ва улар ўзларини тўғри маънода намоён этишдан, кўзга ташланиб туришдан қўрқишмайди. Кўзга ташланиш ҳам, албатта ҳар хил бўлади. Мен эса, яратган либосларимдаги аёлларни шарқона назокат билан кўзга ташланиб туришларини ҳоҳлайман. Чунки, барибир ёпиқ либосдаги сирли аёллар, ҳар доим мафтункор ва жозибали кўринадилар. Шунинг учун ҳам, либосларим саҳнабоп, шунингдек уларни байрамлар ва ҳаттоки кундалик кунда ҳам кийиш мумкин. Бу гал умумий равишда 27 та янги либос яратдим. Лекин, улардан масалан, гардеробингизда 5 таси бўлса, 10 хил қилиб, кийиш мумкин! Чунки, майкаларни ҳам юбка, ҳам шим билан, ёки кофталарни шим билан уйғунлаштириб кийиш мумкин. Бу ҳаммаси ўзингизни фантазиянгизга ҳам боғлиқ.

 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

photo_3399 IMG____6845__0

Фотолар учун фотограф Сардор Азимов ва шогирди

фотограф Ўткир Мирзааҳмедовга миннатдорчилик билдирамиз

IMG_1970

IMG_1971

IMG_2033

IMG_1980

IMG_2066

IMG_2095

IMG_2027

IMG_2000

IMG_2021

IMG_2007

IMG_1987

IMG_1925

IMG_1960

IMG_1957

IMG_1927

IMG_1912

IMG_1920

IMG_1983

IMG_1961

IMG_1956