OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

11111

image(2)

image

image

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

САМАРҚАНДДА “ЎЗБЕК МИЛЛИЙ КИНО КУНЛАРИ ФЕСТИВАЛИ”! 21.03.2016 20:12

photo (3)

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда, вилоятда 17-19 март кунлари Наврўз умумхалқ байрами арафасида анъанага айланган “Ўзбек миллий кино кунлари фестивали” ташкил этилди.

17 март куни Самарқанд темир йўл вокзалида Кинофестивал иштирокчиларини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шу куни киноижодкорлар Самарқанд шаҳридаги “Саид” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ва Тошкент Ахборот технологиялари Университети Самарқанд филиали, Самарқанд Қишлоқ хўжалиги институти талабалари ҳамда, Самарқанд шаҳридаги 10-меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан ижодий учрашувлар ўтказишди.

photo (1)

Кинофестивалнинг тантанали очилиш маросими Самарқанд Давлат Университетида бўлиб ўтди.

18 март куни Нарпай, Пастдарғом, Пахтачи, Ургут тумани аҳолиси ва ёшлари билан киноижодкорлар иштирокида учрашувлар ташкил этилди, ҳамда янги бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиш қилинди.

photo (2)

Фестивалда Ўзбекистон Халқ артистлари Ёқуб Аҳмедов, Мирза Азизов, Хайрулла Саъдиев, Мурод Ражабов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлари Фотима Режаметова, Раъно Ярашева, Лола Элтоева, шунингдек, кинорежиссёр Ҳилол Насимов, актриса Дилноза Кубаева, актёрлар Улуғбек Юнусов, Акбархўжа Расулов ва бошқа киноижодкорлар иштирок этишди.