OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЁДГОР МИРЗАЖОНОВДАН ДУЭТЛИ КЛИП “ҚАЙЛАРГА БОРАЙ” 13.02.2013 11:07

klip-jarayon-15.jpg
Хонанда Ёдгор Мирзажонов ўзининг янги “Қайларга борай” қўшиғини ёш хонанда Ширин Маматова билан биргаликда дуэт тарзида куйлаб, 13 февраль куни “Ўзбекфильм” павильонида, унга клип суратга олдирди.
klip-jarayon-1.jpg
“Ўзбекфильм” павильонида махсус 2 та декорация қурилиб, суратга олиш ишлари амалга оширилди. Клип режиссёри Шуҳрат Мавлонов.
klip-jarayon-9.jpg
Биринчи декорациянинг ўзи икки қисмдан иборат.
klip-jarayon-23.jpg
klip-jarayon-24.jpg
Иккинчи декорация эса, сюжетларни суратга олишга мўлжалланган, кенг майдончадек тасвирланган. У ерда телевизор тузатиш устахонасидан тортиб, “гумма” сотиладиган жойгача бор эди.
klip-jarayon-7.jpg
 
Ёдгор Мирзажонов: - Бу қўшиқ хар хил лапарларидан! Бу дуэт ёш хонанда Зулфия мукофоти совриндори, Халқаро танловлар, ҳамда кўплаб тадбирлар иштирокчиси, Консерватория талабаси Ширин Маматова билан дуэт тарзида куйланмоқда. Қўшиқ клипи ҳам, трэкли, ҳам сюжетдан иборат. Қўшиққа клип суратга олишда ретро услуби қўлланилмоқда. Яъни, 1970 йиллар услубидаги декорация, либослардан фойдаланилмоқда. Клип ғояси клип режиссёри Шуҳрат Мавлоновга тегишли. Бу ғоя бизга ҳам маъқул бўлди. Ретро услубни янада яхшироқ билиш мақсадида, ўша вақтларда суратга олинган ўзимизнинг эски ўзбек фильмларини, ҳамда хориж фильмларини ҳам кўриб чиқдик. Клипга айнан ўша йиллар муҳитини олиб кирмоқчи бўлдик! Ўзи бу қўшиқни Шириндан эшитганимда, “бирга дуэт қиламиз” деган фикр келганди. Лекин, бироз фурсат бўлмай, орадан 2 йил ҳам ўтиб кетди.  (самимий) Вақти – соати шу вақтда экан, мана дуэт тарзида куйлаб, клип ҳам суратга олдиряпмиз. Ширин профессионал ижро  маҳоратига эга бўлган хонанда, овоз диапазони кенг, кўпроқ опера йўналишида куйлайди. Мен янгилик қилиш мақсадида, миллий эстрада билан операни уйғунлаштирдим.
klip-jarayon-16.jpg
 
Феруза Нодирова журналист, киношунос ва продюсер: - Бу қўшиқ миллий эстрада билан биргаликда опера санъатини уйғунлигида ижро қилинмоқда. Ёдгор ўзи кўпдан буён ретро услубида клип суратга олишни ният қилган эди. Бу қўшиқни тинглаганингизда ҳам, кўз олдингизга 70 йиллар хотиралари келади. Шунинг учун ҳам, бу клипни ретро услубида олишга қарор қилдик. Шуҳрат Мавлонов билан учинчи марта бирга ишлашимиз! Биринчиси “Гўзал ёр”, иккинчиси “Салом, эй ишқ” клиплари эди. Мени  назаримда, ўз йўналиши ва ўз услубига эга бўлган, ёш клипмейкерлардан! Бу клипмейкерни келажаги бор, деб ўйлайман. Чунки, унда ўзига яраша дид бор! Ўзига хос тасвирий ечим ва чиройли кадрлар, режиссёрлик топилмалари ва фантазияси кучли, уни келажакда етакчи клипмейкерлар қаторидан ўрин олишига ишонаман! Чунки, унинг ижодий потенциали катта, режиссёрлик ишига қандайдир креатив ёндошув бор. Клипда асосий қаҳрамонлар ролини Ёдгор ва Шириннинг ўзлари ижро қилишяпти. Бу ерда уларнинг ижро пластикаси ва хореография сабоқларини олганлиги қўл келмоқда! Чунки, қўшиқ шўх ва табиийки, ижрочи ўзи ҳам ҳаракатда бўлиши, рақс санъати сирларини ҳам билиши керак.
 
klip-jarayon-2.jpg
Шуҳрат Мавлонов клип режиссёри: - Ёдгор ака Мирзажонов қўшиқни биринчи олиб берганларида, тинглаб 70 йиллар, ретро услубида олишга қарор қилдик. Сюжетлар эса, комедия жанрида бўлади. Клип ғояси туғилгандан сўнг, уни жамоа Ёдгор ака, Феруза опалар билан маслаҳатлашиб, бойитдик. Клип учун 2 та декорация қурилди. Клипимизни бошқа клиплардан ажралиб турадиган жиҳати, менимча, биринчи навбатда йўналиши бўлса керак. Ўзим ҳам ҳали бундай йўналишда клип суратга олмагандим. Қолаверса, оператор ва миллий эстрада уйғунлиги, янгилик деб ўйлайман.  
 
klip-jarayon-39.jpg
Клипнинг сюжет қисмида кўплаб ёш актёрлар суратга тушишди. Улар орасида, комик актёр Санжар Шодиев ҳам бор эди. Шунингдек, махсус рақслар ҳам бор.
klip-jarayon-3.jpg
Ёдгор Мирзажоновнинг ўзи ҳам, ёш хонанда Ширин Маматова ҳам 70 йиллар рестро услубида кийинишган. Либослар, декорация ва муҳит, барчаси қўшиққа мос келганлиги билиниб турибди.
klip-jarayon.jpg
Аввал Ёдгор Мирзажонов ва Ширин Маматованинг трэклари суратга олинди.
klip-jarayon-38.jpg
Суратга олиш майдончасидан чиқиб кетаётганимизда, клипнинг сюжет қисмлари суратга олинаётганди.
klip-jarayon-17.jpg
Клипни суратга олиш ишларига таклиф учун, журналист, киношунос ва продюсер Феруза Нодировага миннатдорчилик билдирамиз.
klip-jarayon-21.jpg
“Қайларга борай” клипи тез кунларда тайёр бўлиши кутилмоқда.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

klip-jarayon-5.jpg

klip-jarayon-33.jpg

klip-jarayon-37.jpg

klip-jarayon-25.jpg

klip-jarayon-12.jpg

klip-jarayon-6.jpg

klip-jarayon-8.jpg

klip-jarayon-11.jpg

klip-jarayon-10.jpg

klip-jarayon-14.jpg

klip-jarayon-13.jpg

klip-jarayon-19.jpg

klip-jarayon-18.jpg

klip-jarayon-20.jpg

klip-jarayon-29.jpg

klip-jarayon-22.jpg

klip-jarayon-28.jpg

klip-jarayon-27.jpg

klip-jarayon-26.jpg

klip-jarayon-32.jpg

klip-jarayon-31.jpg

klip-jarayon-30.jpg

klip-jarayon-36.jpg

klip-jarayon-35.jpg

klip-jarayon-34.jpg

klip-jarayon-33.jpg