OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262баннер туй_2

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВ САҲНАДАН ҚИРМИЗИ ОЛМАЛАР УЛАШДИ! “ҚЎҚОН САВДО МАРКАЗИ”ДАГИ КОНЦЕРТДАН! 28.03.2016 11:14

IMG_3826

23 март куни “Қўқон Савдо Маркази” даги иккинчи сеанс концерт, соат 19.00 да Улуғбек Раҳматуллаевнинг концерти бўлди!

_MG_5428

Концерт дастури ҳеч қандай сценарийсиз, томошабинлар, мухлислар билан жонли мулоқотда бўлди!

IMG_3739

Концертда илк тароналардан “I love you” таронасини тингловчилар юқори кайфиятда кутиб олишди! Сўнг, “Анҳор”, “Мени кечир”, “Ўзингга қарагин”, “Келмади”, “Лайлойимсан”, “Тошкентда бугун ёмғир ёғар”, “Бемор”, “Мини юбка 2”, “Жоним”, “Борингизга шукур Она”, “Соғиниб”, “Омадим келмади”, “Кўзларингга қараб” ва бошқа кўплаб қўшиқлар янгради. Қўшиқлар 50 фоиз фонограмма ва 50 фоиз жонли ижрода бўлди!

_MG_5326

Концертни бошловчи Акмал Мирзо олиб борди.

_MG_5298

Анаънага кўра, танловда хонанданинг мухлислари унинг қўшиқларини куйлашди. Айниқса, хонанданинг ёш бола мухлислари унинг “Омадим келмади”, “Қирмизи олма” қўшиқларини куйлаганликлари ўзгача чиқди.

IMG_3480

“Борингизга шукур она” қўшиғида кўплаб мухлислар, онахонлар хонандани самимий дуолар қилишди.

IMG_3824

 

“Қирмизи олма” қўшиғи вақтида Ташкилотчилардан Ҳожиакбар Илҳомов саватда қизил олмалар олиб чиқди ва унинг ғоясига кўра, олмалар Улуғбек Раҳматуллаев томонидан мухлисларга саҳнадан улашилди!

IMG_3806

IMG_3807

Бундан томошабинлар янада қувонишди, ҳаттоки отилган олмалар бир-икки томошабинларнинг бошига тегиб кетган бўлса ҳам, бу уларнинг жаҳлини чиқармади, аксинча янада завқлантирди!

IMG_3624

Айниқса, “Лайлойингман” ва “Бемор” қўшиқларини ҳамма томошабинлар бирга куйлашди!

IMG_3738

Мухлислар хонандадан дасхат олиб, бирга суратга тушишдан ҳам тўхташмади.

IMG_3705

IMG_3525

IMG_3507

Концерт якунида Улуғбек Раҳматуллаев бошқа юртларда бўлаётган нотинчликларни мисол келтирган ҳолатда, Ўзбекистондек тинч юртда яшаётганлигимиз учун, шукроналар айтишимиз кераклигини айтиб, барчага миннатдорчилик билдириб, концертни якунлади.

 IMG_3776

“Ниҳол” ва “Эътироф” мукофотлари совриндори Улуғбек Раҳматуллаев: - Бугун биринчи навбатда, бу ерда барпо этилган Савдо Марказини кўриб, жуда ҳам хурсанд бўлиб кетдим! Чунки, вилоятларда бундай ривожланиш кўзни қувонтиради. Ижод аҳли бу ерга келганида, ҳамма имкониятлар бор, сартарош-стилистлардан тортиб, либосларгача, ҳамма имконият мавжуд! Хориж юлдузларига яратиладиган шароитларнинг ҳаммаси бор! Бу Савдо Марказини кўриб, айланиб чиқиб, ундаги шароитларни кўриб, “Тошкентдаманми?” деб, ўйлаб ҳам қолдим. Ҳақиқатдан ҳам, водийдаги энг катта Савдо Маркази! Чиндан ҳам, дунё стандартига жавоб берадиган маскан, замонавий кинотеатр, болалар учун шинам ўйингоҳ, ресторан, таомлар, ширинликлар, кофенинг бир неча хил турларигача бор! Тўғрисини айтсам, водийда шундай жуда ажойиб маскан бунёд этилганлигидан жуда ҳам хурсандман! Боя концертда ҳам айтиб ўтдим! Биз қандай тинч, фаровон ва обод юртда яшаяпмиз, қанчалик бахтли инсонлармиз! Бунга фақат ва фақат шукрона айтиш керак, қувониш керак! Бугун менга бу ерда бир сеанс концерт камлик қилди, бу ҳақида Ташкилотчиларга ҳам айтдим, яна бу ерда кўп концерт дастурлари ўтказамиз! Бу каби ажойиб масканларнинг бунёд этилиши, “Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва ҳеч қачон кам бўлмаганмиз”, деган шиорга тўлақонли жавоб беради! Концерт дастуридан 200 фоиз кўнглим тўлди! Жуда кўтаринки руҳда ўтди! Қўшиқлар 50 фоиз жонли, 50 фоиз фонограммада бўлди! Чунки, айрим қўшиқларни жонли ижродаги варианти, ҳоҳиш даражасида бўлмайди. Айрим қўшиқларни мухлислар куйлашди, мен куйламадим! Қўқонлик мухлисларга алоҳида раҳмат! Энг кераклиси, томошабинлар, мухлислар билан жонли мулоқот бўлди! “Қирмизи олма” қўшиғи вақтида, Ташкилотчилардан Ҳожиакбар Илҳомов саватда қизил олмалар олиб чиқди ва бу олмаларни залдаги томошабинларга улашилиши ҳақиқий импровизация бўлди! Айниқса, “Она” қўшиғимда мухлисларнинг кўзлари ёшланиши, кўп қўшиқларимни бирга куйлашлари, концертда катта ёшли мухлисларнинг ҳам борлиги, яна қолаверса, нафақат Қўқон, балки водийнинг бошқа ерлари Марғилон ва Фарғонадан ҳам мухлислар келганликлари, мени жуда қувонтирди! Бунга фақат шукрона айтиш керак! Чунки, юртимиз тинч, шундай концертлар бўляпти! Мана шу юртда туғилганлигимдан, шу юрт фарзанди эканлигимдан бахтиёрман!

 

Саида Вахобова

 Феруза Фаттохова

_MG_5487

 

Ташкилотчи продюсер Темур Ҳолиқовга алоҳида ташаккур!

photo__3399 img________6845____0

Фотолар учун фотограф Сардор Азимов ва шогирди фотограф Ўткир Мирзааҳмедовларга миннатдорчилик билдирамиз

_MG_5395

_MG_5506

IMG_3864

_MG_5393

_MG_5283

_MG_5278

_MG_5247

_MG_5173

IMG_3858

IMG_3830

IMG_3814

IMG_3794

IMG_3744

IMG_3581

IMG_3575

IMG_3570

IMG_3548

IMG_3509