OzodbekNazarbekov

 

 

FZSL5502

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЎЗБЕККИНО” МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ: МИЛЛИЙ КИНЕМАТОГРАФИЯ САНЪАТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ БОРАСИДА! 28.03.2016 12:24

 IMG_3887

Куни кеча Миллий матбуот марказида “Миллий кинематография санъатини янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар” мавзуйида Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

IMG_3893

Унда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Раҳбарияти, масъул ходимлар, киношунослар, режиссёрлар, сценарийнавислар, актёрлар, бошқа ижодкорлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

IMG_3925

Матбуот анжуманида, «Ўзбеккино» миллий агентлиги бош директори Отабек Мусаев сўзга чиқиб, Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида Маданият ва санъат равнақига қаратилаётган эътибор туфайли Кинематография соҳасининг ривожланаётгани, кино санъатининг халқимиз ҳаётида ва ёшлар тарбиясидаги ўрни, таъсири тобора ортиб бораётганлиги ҳақида фикрларини баён этди.

Давлатимиз раҳбарининг миллий кинематография санъатини ривожлантиришга қаратилган 2004 йил 16 мартдаги «Кинематография соҳасида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда, Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 мартдаги “Ўзбеккино” Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ равишда, Агентлик учун 15та бадиий, 10та мультипликацион, 20 қисмли ҳужжатли, илмий-оммабоп кинофильм, 60 соатликўқув-услубий видеофильмлар яратиш йиллик ишлаб чиқариш ҳажмлари тасдиқланган. 2016 йилнинг 1-чораги давомида Давлат буюртмаси асосида 6та бадиий, 2та мультипликацион, болалар юмористик киножурналининг 1-2-сони, 12та ҳужжатли, илмий-оммабоп ва ўқув фильмлари ишлаб чиқариш ишга туширилган. Суратга олиш ишлари тасдиқланган календарь режаси асосида олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарори билан тасдиқланган “Аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Низомга биноан, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги мазкур фаолият турларини лицензиялаш бўйича Ишчи орган сифатида белгиланган. Ҳисобот даврида Ишчи органга мурожаат этган юридик шахсларларга Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси қарорига биноан 36та лицензия расмийлаштирилиб берилди.

IMG_3886

Анжуманда шунингдек, кинематография соҳасида олиб борилаётган ишлар, галдаги режалар, режиссёр ва кинодраматурглар тайёрлаш, ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш каби масалалар ҳам муҳокама этилди.

IMG_3891

Давлат ва нодавлат студиялари, кинотеатрлар фаолияти замон талабларига мос тарзда ривожланиб, улар томонидан миллий ва умуминсоний қадриятлар, ижтимоий ҳаёт манзаралари акс этган фильмлар яратилаётганлиги, “Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига асосан ишлаб чиқарилаётган фильмларнинг томошабинларга манзур бўлаётганлиги, жорий йилда яна фильмлар яратиш режалаштирилганлиги таъкидланди.

 IMG_3892

Маданий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича ҳам тегишли ишлар олиб борилаётганлиги, жумладан, 17-19 март кунлари Самарқанд шаҳрида “Ўзбек миллий кино кунлари” фестивали ўтказилганлиги ва фестивалда 6та бадиий ва 4та ҳужжатли фильмлар намойиш этилганлиги ҳақида ҳам айтиб ўтилди.

 IMG_3937

Шу билан бирга, 28 апрель – 5 май кунлари Тошкент ва Фарғона шаҳарларида Гёте институти билан ҳамкорликда “Шум бола” кинофестивалини ўтказиш, 23-30 май кунлари Тошкент, Андижон ва Фарғона шаҳарларида Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Европа киноси кунлари”ни ташкил қилиш режалаштирилганлиги маълум қилинди.

IMG_3893

Халқаро алоқаларни ривожлантириш йўналишида эса, ҳозиргача 20дан ортиқ бадиий, ҳужжатли ва мультпликацион фильмлар Хитой, Германия, АҚШ, Россия, Австралия каби 10дан ортиқ мамлакатлардаги халқаро кинофестивалларнинг ташкилий қўмиталарига саралаш босқичи учун юборилганлиги ва бу борадаги ишлар давом этаётганлиги ҳам айтиб ўтилди.

IMG_3887

Шунингдек, Соғлом она ва бола йилида “РRОLоguе” – ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар II Республика фестивали ўтказилади. Ноябрь ойида бўлиб ўтадиган “Ёшлар ҳафталиги” доирасида ташкил этиладиган мазкур фестивалда, 35 ёшгача бўлган киноижодкорлар сўнгги икки йил мобайнида суратга олган қисқа метражли бадиий фильмлари билан иштирок этадилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 февралдаги 42-сон қарори билан, “2016 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш дастури”тасдиқланган ва унга кўра мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган бир қатор Қонун лойиҳалари ичида “Кинематография тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ҳам ишлаб чиқиб, жорий йилнинг октябрь ойига қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш белгиланган.

IMG_3930

Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши натижасида кинематография соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи ягона ва мукаммал ҳуқуқий тизим яратилади. Жумладан, мазкур лойиҳада фильмларни ишлаб чиқариш, тарқатиш, сақлаш ва намойиш этиш, миллий ва хориждан олиб келинадиган фильмларни мамлакатимизда прокат қилишни тартибга солиш, кино саноатининг иқтисодий асосларини белгилаш, соҳада фаолият юритувчи тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш каби масалаларни қамраб олиш, кўзда тутилган.

IMG_3912

IMG_3885

 

Матбуот анжумани якунида, киноижодкорлар ва ОАВ вакиллари, кино соҳасида ўзларини қизиқтирган саволлар билан Раҳбариятга мурожаат қилиб, атрофлича жавоб олишди.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

 

photo__3399 img________6845____0

Фотолар учун фотограф Сардор Азимов ва шогирди фотограф Ўткир Мирзааҳмедовга миннатдорчилик билдирамиз

IMG_3974

IMG_3905