OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВДАН “ЖИГИ-ЖИГИ”! ВИДЕО! КЛИПНИ НОТЎҒРИ ТУШУНГАНЛАР УЧУН ЭСА... 28.03.2016 16:37

 IMG_2203

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков ҳозирда 10 апрелдан бошланадиган яккахон концерт дастурига тайёргарлик кўриш баробарида, янги “Жиги-жиги” қўшиғига клип суратга олдирди. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

IMG_2395

Мавлоно Лутфий ғазали замонавий оҳангга солиб куйланган бу қўшиқ, тингловчиларга манзур бўлиш билан бирга, ундаги ўзига хос “Жиги-жиги” сўзи ҳам қизиқиш уйғотди!

IMG_2271

Санъаткорнинг анъанага айланган “Буюклар бисотидан” мусиқий альбомлари туркумидан учинчиси бўлиб ўрин олиши кутилаётган, “Лутфий” мусиқий альбомидаги бу жўшқин қўшиққа клипни, бир неча йил аввал санъаткорнинг хитга айланган “Мени кучлироқ сев” қўшиғига клип суратга олган ижодкорлар, “9999” студиясидан Хуршид ва Нодир Собировлар суратга олишди!

IMG_2522

Ўзгача ғоя асосида суратга олинган клипда санъаткорнинг ўзи ҳам трек куйлашдан ташқари, ўзи ҳам бир ролда намоён бўлди.

IMG_2393

Сюжет йўналишидаги клипни суратга олиш жараёнлари бир неча объектларда, бир кун давомида бўлиб ўтди ва унда ёш актёрлар суратга тушишди.

IMG_2514

 

Хуршид Собиров: - Клипни суратга олганда, санъаткорнинг ҳозирги вақтдаги мавқейи, унинг оилавий ҳаётини ҳам ҳисобга олишга ҳаракат қилдик. Шу билан бирга клипда ноодатийликка ҳам ёндошиб, янгилик қилишга, ҳамда меъёрни ушлашга ҳаракат қилдик. Бу клипда мухлислари бироз ёши улғайган Озодбек Назарбековни кўришлари мумкин! Қолаверса, клипда санъаткор кутилмаган ноодатий бир ишни амалга оширади ва унда ҳам унинг самимийлиги, ҳамда бошқаларга яхшилик қилишга бўлган интилишини кўриш мумкин! 

IMG_2238

 

Мавзу борасида санъаткор ҳам клипни суратга олаётган ижодкорларга ўз фикрларини билдириб, айрим нарсаларни ўзгартирди ҳам.

IMG_2378

Клип тез суръатда томошабинларга тақдим этилди!

IMG_2352

Шундан сўнг, кутилмаганда Клип сюжети ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлиши бошланди!

IMG_2396

Клипдаги воқеани нотўғри тушунганлар, клипни ўзларига хос равишда таҳлил қилишни бошлашди!

IMG_2380

Клипда санъаткор қандай роль ижро этган? Клипдаги қаҳрамонлар унга ким бўлади?

Ҳаттоки, мантиққа тўғри келмайдиган фикрлар ҳам кўпайди!

IMG_2432

Клипни нотўғри тушунганларга эса, яна бир марта кўриб, клипнинг айнан 02.04, 02.05 ва 02.10 дақиқасига алоҳида эътибор беришларини тавсия қиламиз!

IMG_2340

Шунда клип финалини ҳам бемалол билиб, тушуниб олиш мумкин!

КЛИПНИ КЎРИШ УЧУН!

 

photo__3399 img________6845____0

 

Фотолар учун фотограф Сардор Азимов ва шогирди фотограф Ўткир Мирзааҳмедовларга миннатдорчилик билдирамиз