OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ХУШКАЙФИЯТ” ҚИЗИҚЧИ ҲАМДА, СЎЗ УСТАЛАРИ РЕСПУБЛИКА КЎРИК-ФЕСТИВАЛИДАН! ҒОЛИБЛАР! 01.04.2016 23:20

 

_MG_9339

Ўзбек Миллий Академик драма театрида “Хушкайфият” қизиқчи ҳамда, сўз усталари Республика Кўрик-фестивали ғолибларини тақдирлаш маросими ва гала-концерт бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва Спорт ишлари вазирлиги ҳамда, Ёшлар Маданият ва Санъат маркази Давлат Унитар корхонаси томонидан мазкур тадбир, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги “2010-2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 222-сонли қарори ижроси доирасида, номоддий маданий меросимизнинг энг томошабоп ва ноёб жанрлари бўлган аския, қизиқчилик ва миниатюра санъатини кенг тарғиб этган ҳолда, уларни янада ривожлантириш, қадимий ва миллий анъаналарни ўсиб келаётган ёш авлодга етказиш мақсадида ташкил этилди.

photo

Кўрик-фестивал икки босқичда Ҳудудий ва Республика босқичларида, 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган ёш қизиқчи, аския жанри ҳамда масхарабозлар жамоалари ўртасидаги кўрик-фестивалнинг биринчи ҳудудий босқичи март ойининг учинчи ўн кунлигида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар миқёсида ўтказилди. Ҳудудий босқичларда 4 та йўналиш бўйича жами 1000 нафардан зиёд иштирокчилар қатнашди, ҳамда 46 нафар ғолиб, деб топилган иштирокчилар Республика босқичига тавсия этилди.

_MG_9299

Республика босқичи 31 март куни Республика Ёш томошабинлар театрида ўтказилди. Иштирокчиларнинг чиқишларини машҳур аския санъати ва сўз усталари, таниқли қизиқчи ва драматурглар ҳамда, режиссёрлардан иборат Ҳакамлар ҳайъати баҳолади.

_MG_9394

Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, “Аския ижрочилиги” йўналишида Фарғона вилоятининг “Марғилон” жамоаси, “Қизиқчилик” йўналишида Самарқандлик Гулида Шаманова, “Тақлид ва муқаллид санъати ижрочилиги” йўналишида Андижонлик Баҳодир Мажидов ғолибликни қўлга киритдилар. “Масхарабозлик” йўналиши бўйича эса, Бухоро вилоятининг “Сеҳргар” жамоаси Фахрий Ёрлик билан тақдирланди. Шунингдек, ғолиб ва совриндорлар Ёшлар маданият ва санъат марказининг дипломлари ва эсдалик совғалари, ҳамда фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Ёшлар Маданият ва Санъат Маркази

Матбуот хизмати

_MG_9281