OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“КИМ ЭДИГУ КИМ БЎЛДИК, ЭРТАГА ҚАНДАЙ ЮКСАК МАРРАЛАРНИ ЭГАЛЛАШИМИЗ КЕРАК?” ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА 130 НАФАРДАН ЗИЁД ТАРҒИБОТЧИЛАР! 05.04.2016 09:30

 kekbtad5

Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги ҳамда, Ёшлар Маданият ва санъат маркази ҳамкорлигида ташкил этилган Маданият  ва Санъат намоёндалар иштирокидаги “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари, жорий йилнинг 28 март-2 апрель кунлари Тошкент вилоятининг 308 та умумтаълим мактаблари ҳамда, 114 та касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларида юқори савияда ўтказилди.

Якуний2

kekbtad2

Мазкур тадбирларда 130 нафардан зиёд таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, улар жами 130 минг нафар ўқувчи ёшлар ва талабалар жалб этилди.

kekbtad3

Мазкур тарғибот тадбирлари, халқимиз ардоғидаги театр ва кино актёрлари, шоир ва ёзувчилар ҳамда, ёшлар орасида таниқли бўлган эстрада хонандаларининг ҳар бир таълим муассасасига ташриф буюришлари, аввалги давр ҳақида ҳаётий мисоллар билан ҳикоя қилишлари, бугунги нурафшон ҳаёт ҳақида дилдан суҳбат қуришлари, бирга куйлашлари, ёшларимизнинг маънавий тарбиясига катта ижобий таъсир кўрсатиши билан муҳим аҳамиятга эга.

photo_2016-03-31_18-14-58

Бундай таъсирчан учрашувларда миллий қадриятларимиз, маданий меросимиз, уларнинг жамиятда ҳар бир биримизнинг ҳаётимизда тутган ўрни, турли диний-экстремистик оқимларга кўр-кўрона кириб кетишнинг салбий ва аянчли оқибатлари, фарзандларнинг ўз ота-оналари ва Ватани олдидаги бурчлари, касб ва ҳунарга эга бўлишнинг аҳамияти тўғрисида, Ватанпарварлик, меҳр-оқибат, юртга садоқат каби мавзуларда фикрлар билдирилди, концерт дастурлари ўтказилди.

photo_2016-03-31_18-14-17

Якуний

Шунингдек, Тарғибот тадбирлари давомида ҳар хил ҳудуддаги туман ва шаҳарларда янгидан барпо этилиб, фойдаланишга топширилган маданият ва аҳоли дам олиш марказларида мустақиллик ғояларини тарғиб этишга қаратилган, доимий ҳушёрликка чорлайдиган театр томошалари намойиш этилди.

 b6e58c2fa48f35c894d35ceca3cf3f2b85ce542700

Таълим муассасаларида ўтказилган бундай тадбирлар, ўқувчи-ёшларнинг мафкуравий иммунитетини янада кучайтиришга, уларда Ватанпарварлик, шукуроналик ҳиссини камол топтиришга ва келажакка бўлган мустаҳкам ишончини янада орттиришга ҳамда, ёшларни турли салбий оқим ва ёт ғоялар, зарарли иллатлар  таъсиридан ишончли асраш ва ҳимоялашга хизмат қилади.

Якуний1

Тарғибот тадбирларининг ўзига хос томони шундаки, тадбирлар мамлакатимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб 17 декабрга қадар давом этади. “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари 4 апрелдан Жиззах вилоятида ҳам старт олди.

Ёшлар Маданият ва санъат маркази матбуот хизмати