OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ТУШУН ВА КЕЧИР” ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИДАН! 15.02.2013 13:31

premera-foto-6.jpg
15 февраль куни соат 18.00 да “Алишер Навоий” (собиқ Панорама) киносаройида дебютант режиссёр Дмитрий Шеховцевнинг “Тушун ва кечир” фильми премьераси бўлиб ўтди.
premera-foto-3.jpg
Фильмда бош ролни актриса Шодия Тўхтаева ижро қилган.
premera-foto.jpg
Асосий ролларда, Рустам Каримов, Азиза Бегматова, ҳамда Гавҳар Шариповалар суратга тушишган.
premera-foto-4.jpg
Фильм ижодкорлари саҳнада таништирилгандан сўнг, фильм режиссёри Дмитрий Шеховцевга сўз берилди.
Режиссёр ўз ижодий гуруҳига миннатдорчилик билдириб, уларни бу фильмда бепул ишлаганликларини айтиб, уларга чексиз раҳматлар айтди.
premera-foto-2.jpg
Маълум бўлишича, фильмнинг суратга олиш ишларига, турли сабаблар билан 3 йил вақт кетибди.
Фильм драма жанрида суратга олинган. Фильмнинг асосий ютуқлари, бу унинг мазмуни бўлиб, унда “Ота-онанинг қадрига етиш”, ҳақида фикр юритилган. Шунингдек, инсон ўз муаммоларига бировларни айбдор қилмасдан, хатоларни ўзидан излаши кераклиги, ҳамда дилида бошқаларга нисбатан нафрат сақламаслиги кераклиги ҳақида ҳам, мулоҳаза қилинади. Шунингдек, актёрлар ижроси ҳам фильмнинг асосий ютуғини ташкил қилади. Чунки, актёрлар гуруҳи ўз ролларини ишонарли ва табиий ижро қилишган. Айниқса, Шодия Тўхтаева ва Рустам Каримовлар ўз қаҳрамонининг драматик ҳолатини жуда ҳам ишончли талқин этишган!
Лекин, режиссёрнинг илк иши бўлганлиги учунми, фильмда анчагина хатолар кўзга ташланган. Масалан, техник сабаблар, кадрлар хиралиги, ортиқча ва кераксиз кадрлар, шунингдек дубляждаги баъзи камчиликлар, сюжетлардаги баъзи саёзликлар етарли, назаримизда. Балки, шу тарафдан ҳам, режиссёр ўзи ўйлаган ғояни томошабинга тўлиқ етказа олмагандир, деб ўйлаймиз.
Ҳозирги кунда фильм суратга олаётган ёш ижодкорлар, ўзларига тажрибали режиссёрларни бадиий раҳбар қилиб олсалар, фильмлардаги турли хатоликлар ва саёзликлар камайиб, мақсадга мувофиқ бўларди, деган фикрдамиз.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Ижодий ҳамкорлик учун Сардор Ариповга ва

Фотосуратлар учун  Мурод Лапасовга миннатдорчилик билдирамиз.

premera-foto-1.jpg

premera-foto-5.jpg