OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

"ХИЖОЛАТ" КОМАНДАСИ "ҲАЁТ УЧУН!" ФУТБОЛИГА НАВБАТДАГИ ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНИ! 17.02.2013 12:46

foto-19_5.jpg
“Хижолат” гуруҳининг “Ҳаёт учун!” футбол ўйинига тайёргарликлари давом этмоқда!
foto-22_4.jpg
17 февраль куни “Хижолат” гуруҳининг тайёргарликлари янада қизиқарли кечди. Футбол тренери Рустам Қурбонбоевнинг тайёргарлиги остида, гуруҳ мақсад сари интилиб, янада астойдил тайёргарлик машқларини бажаришга киришдилар.
foto-20_5.jpg
Телебошловчи журналист Даврон Кабулов эса, ўтган гал хабар қилганимиздек оёғи жароҳатланганлигига қарамай, яна тайёргарликда иштирок этди.
foto-12_12.jpg
Ҳайрон қоларли жиҳати, Даврон Кабулов оёғи оғриётганига қарамай, тайёргарликдан сўнг ўтказилган, тренер назорати остидаги қисқа футбол ўйинларида дарвозабонлик ҳам қилди! Яъни, “Ҳаёт учун!”, Хайрли лойиҳа учун, ҳаттоки оғриқни ҳам унутишга ҳаракат қилган, сабр-тоқатли ҳамкасбимизга қойил қолса арзийди!
foto-42_3.jpg
Бу галги ўйинда сўз устаси ва актёр Валижон Шамшиев тайёргарлик ўйинларида фаол бўлди, лекин бир неча бор йиқилиб ҳам тушди.
foto-45_3.jpg
“Само” фильмс раҳбари, актёр Дилшод эса, қисқа тайёргарлик ўйинларига “шарҳловчилик”ни “қойиллатди”!
foto-15_10.jpg
Жаҳонгир Позилжонов гуруҳ раҳбари сифатида, тайёргарлик ўйинларида фаоллик кўрсатди.
foto-25_3.jpg
Отабек Мирзахолов, Алишер Узоқов, Ойбек Рихсибеков, Адиз Ражабовлар ҳамда Муҳбилло Убайдуллаевнинг тайёргарлик ўйинлари ҳам эсда қоларли бўлди.
 
foto-49_2.jpg
ИШТИРОКЧИЛАР ФИКРЛАРИ:
 (Фикрлар 15 февраль куни олинган)
Тайёргарлик  жараёнлари ҳақида гуруҳ тренери Рустам Қурбонбоевнинг фикрлари билан қизиққанимизда, у киши ҳозирда батафсил ва тўлиқ фикр билдира олмасликларини, бу ҳақида кейинчалик батафсил суҳбатлашиб, аниқ маълумот беришлари мумкинлигини айтиб ўтдилар.
 foto-2_42.jpg
Рустам Қурбонбоев гуруҳ тренери “Пахтакор” футбол мактабида тренер: - Биринчи таассуротлар ёмон эмас! Кутганимдан ҳам аъло даражада дейишим мумкин. Гуруҳдагиларнинг кўпчилиги футбол ўйини билан таниш йигитлар экан. Футбол сирларини астойдил ўргатишга ҳаракат қиламан! Маълум бир муддат тайёргарликлардан сўнг, батафсил маълумот бераман.
 
foto-16_7.jpg
Актёр Адиз Ражабов: - Бу жуда ҳам керакли лойиҳа! Биринчидан, бу санъаткорлар учун ўзаро мулоқот, иккинчидан шу орқали инсонларга наф келтириш, энг асосийси, олий мақсад, ёрдам зарур бўлган бемор инсонларга ёрдам бўлишидир. Тасаввур қиламиз, шунча инсонлар бир жойга йиғиладилар, фақат бир мақсад билан, бу бошқа инсонларга ёрдам бериш мақсади! Бу лойиҳа, хайрли мақсад йўлида, кўплаб инсонларни жипслаштиради!
 
foto-3_36.jpg
Актёр Акбархўжа Расулов: - “Ҳаёт учун!” футбол лойиҳасидаги ўйинда бу йил биринчи марта қатнашишим. Ўзи ёшлигимдан футболга жуда ҳам қизиқаман. Мактаб вақтларида ҳам, иккинчи сменагача қолиб, футбол ўйнардим. Бир-икки йил аввал травма олганлигим туфайли, ўтган йилги футбол ўйинида иштирок эта олмадим. Ўзи кўпинча, актёрлар йиғилиб футбол ўйнаб турардик. Бу ерда ҳам ўйин яхши кетмоқда. Ҳозирда гуруҳимиз жипслашмоқда. Гуруҳда ҳам, профессионал даражада бўлишга ҳаракат қилинмоқда. Футбол ўйини ўзимиз учун ҳам фойдали, ҳам ҳар бир йигит болалигида футболчи бўлишни орзу қилганлиги, катта стадионга чиқиб футбол ўйнашни истагани ҳам табиий. Қолаверса, бу томошабинларга ҳам катта завқ беради, ҳамда уларни кузатиб, ёшларда спортга бўлган қизиқиш янада ортади, деб ўйлайман. Ҳозирда ҳаммамиз футбол тайёргарликларига вақт топишга ҳаракат қиляпмиз! “Ҳаёт учун!” футбол, бу ниҳоятда хайрли лойиҳа! Бу лойиҳа билан биз нафақат футбол ўйини орқали ёшларни спортга бўлган қизиқишларини оширамиз, балки кўплаб беморларнинг шифо топишларига ҳам ўз ҳиссамизни қўшамиз, деб ўйлайман!
 foto-1_47.jpg
Актёр, режиссёр, хонанда Алишер Узоқов: - “Ҳаёт учун!” футболига тайёргарликлар жуда ҳам кучли бўлмоқда! Мураббийлар ҳам чақирилган ва астойдил тайёргарлик қиляпмиз! Бу ерда асосийси, бизнинг футбол ўйнашимиз, қайсидир гуруҳнинг ғолиб бўлиши эмас! Бу ерда асосий иккита сўз бор: “Ҳаёт учун!” Бу тайёргарликлар, бу ўйин, барчаси “Ҳаёт учун!”. Бизга энг кераклиси ҳам шу, деб ўйлайман. Кейинги навбатда эса, футбол, спорт, бу соғлик-саломатлик гарови, қолаверса, биз санъаткорлар кам кўришамиз ва мана шу футбол баҳона кўпроқ кўришиб, ҳамжиҳатликда тайёргарлик машқларини амалга оширяпмиз.
 foto-24_3.jpg
Телебошловчи журналист Ойбек Рихсибеков: - Тўғрисини айтаман, футболга қизиқишим жуда ҳам катта эмас. Ўзи спортнинг бокс, бодибилдинг ва енгил атлетика турларига қизиқаман ва шу спорт турлари билан шуғулланаман. Орада бир йил танаффус бўлиб, футбол ўйналмади. Лекин, “Ҳаёт учун!” лойиҳаси доирасида ўтказилаётган футбол, мени қизиқтириб қўйди. Бу йил, бу футбол ўйинига тайёргарликлар ҳам вақтлироқ бошланди. Тўғрисини айтаман, тайёргарлик жараёнларида шуғулланмаганлигим анча билиняпти. Майдонда тайёргарлик қиляпмиз, тайёргарликлар жуда ҳам катта! Совуқ кунларда ҳам, қорда ҳам, ёмғир ёққанида ҳам, ҳеч нарсага қарамай тайёргарликлар қилишди! У вақтда мен бироз даволанишда эдим ва шунинг учун ўзим улар билан футбол ўйнай олмадим, лекин жараённи келиб кузатиб турдим. Лекин, тўғриси уларни кўриб, мени ҳам жуда футбол ўйнагим келди. Мана, энди соғайиб, яна дўстлар даврасига қайтиб, футбол ўйнаётганлигимдан жуда ҳам хурсандман! Натижалар ҳам ёмон эмас! Йигитлар қаттиқ тайёргарлик кўришмоқда! Ўзгаришлар катталиги кўриниб турибди! Бу чинакам “Ҳаёт учун!” футболи, бу лойиҳа қанчадан қанча инсонларни кўнгиллари кўтарилишига сабаб бўлиб, эзгуликка умид беради!
 foto-4_34.jpg
Телебошловчи журналист Даврон Кабулов: - Футболдаги тайёргарликни актёрлар гуруҳи, баъзи бир сабабларга кўра, хонандалардан сал кечроқ бошлашди. Лекин, ҳозирча тайёргарлик жуда ҳам яхши кетмоқда. Ҳозирда чимли майдонга мослашишга ҳаракат қиляпмиз. Мен учун ҳозир энг оғир машғулот куни, негаки, бу машғулотни ҳозирда майдон четидан туриб, кузатишга мажбурман. Ўтган сафарги машғулот вақтида бироз жароҳат олгандим. Шу сабабли, тайёргарлик жараёнида майдонда қатнаша олмасам ҳам, шерикларимни қўллаб-қувватлагани, уларнинг тайёргарликларини кузатгани келдим. Менимча ҳаммаси яхши бўлади. Агар апрель ойигача шундай тайёргарлик кўрадиган бўлсак, актёрларнинг ҳам, хонандаларнинг ўйинлари, деярли ярим профессионал жамоаларникига яқинлашиб қолиши мумкин. Чунки, умуман футбол ўйнашни билмайдиган ва хуш кўрмайдиган юлдузларимизни ҳам кўряпмиз, анча етарли даражада савиялари, маҳоратлари ўсган. “Ҳаёт учун!” футбол лойиҳаси ҳақида гапирадиган бўлсак, энг асосий урғуни, бу ғоянинг фойдали эканлигига қаратиш керак, назаримизда. Мана шу  лойиҳанинг бир қисми бўлиб, унда иштирок этаётганимиздан ва умид қиламизки, заррача бўлса-да, инсонларга ёрдамимиз тегаётганидан, кимгадир хурсандчилик улашаётганлигимиздан, жуда ҳам хурсандмиз! Бу жараёнда иштирок этишимизнинг ўзи бахт! Бу ерда ҳам Олимпиададаги Кубертеннинг гапини эслаш ўринли бўлса керак: “Бу ерда асосийси ғалаба эмас, балки иштирок!” Умид қиламанки, апрелда, мазкур ўйин бўлиб ўтадиган куни майдонга чиқадиган ҳар бир инсоннинг қалбида, жисмоний имкониятлари чекланган, ёки қайсидир сабабларга кўра саломатлиги оптимал формада бўлмаган инсонларга озгина бўлса-да, қўлимиздан келган ёрдамни қўша олсак ва ўша куни стадионга келадиган мухлисларнинг меҳрини қозона олсак, энг асосийси мана шу бўлса керак!
 foto-7_19.jpg
Гуруҳ раҳбари, хонанда, режиссёр ва актёр Жаҳонгир Позилжонов: - “Ҳаёт учун!” футбол, бу жуда ҳам катта аҳамиятга эга лойиҳа! Бу лойиҳага тайёргарликлар аслида декабрь ойида бошланган эди. Роликлар декабрь ойида ёзилди. Қорли, совуқ кунларда тайёргарликлар бошланган. Эндиликда эса, футбол ўйинига майдондаги машқлар бошланди. Ҳамма тренерлар билан машқ қилишни бошлашган. Тадбиргача 2 ярим ой вақт бўлишига қарамай, ҳаракат кучли! Жуда катта эътибор қаратиляпти! Мана шу “Ҳаёт учун!” футбол тадбирига келган инсонларнинг ҳам кайфиятлари кўтарилишига, тадбир байрамона руҳда ўтишига ҳамда, хайрли лойиҳага, инсонлар соғлиғининг яхшиланишига ҳисса қўшиш мақсадида, астойдил ҳаракат қиляпмиз!
 foto-4_32.jpg
Сўз устаси, актёр Валижон Шамшиев: - Ҳозирда бу лойиҳа ҳақида ҳамма ижобий фикр билдиряпти! Аввало, биз ҳам бу жуда катта бир лойиҳада иштирок этаётганлигимиздан хурсандмиз! Мазкур лойиҳа замирида жуда катта яхшиликлар, хайрли ишлар бор! “Ҳаёт учун!” сўзининг ўзида олам-олам маъно бор. Ҳаммамиз, ҳаёт учун ҳаракат қиламиз. Инсон дунёга келибдики, ҳаттоки сўнгги нафаси қолаётганида ҳам, ҳаёт учун нимадир қилишга ҳаракат қилади. Бу ерда эса, шундай катта лойиҳа бўляпти. Бу лойиҳа, аввало, “Кўкрак бези саратони” хасталиги билан хасталанган азиз инсонларга қандайдир бир маънавий, руҳий бир мадад! “Ҳаёт учун!” лойиҳаси туфайли, қанча спортчилар, инсонлар ҳаётган бошқача бир кўз билан қарашяпти!  Қолаверса, тинимсиз спорт билан шуғулланиб, спортчи, иштирокчиларнинг ўзлари ҳам соғликларини тиклашяпти! Мазкур лойиҳа, барчага бирдек ишонч ва умид бағишлаяпти!
 foto_143.jpg
Режиссёр ва актёр Жавлон Шодмонов: - Биз “Ҳаёт учун!” лойиҳасига тайёргарликни бошлаб юборгандик. Лекин, бу бошида мустақил тайёргарлик эди. Эндиликда тренер билан тайёргарлик қиляпмиз. Тайёргарлик футбол ўйинидан олдин, тренер билан машқлар ўтказиб оляпмиз. Профессионал тарзда ёндошишга ҳаракат қиляпмиз! Агар шу тарзда машқлар ва тайёргарликни давом эттирсак, ўйлайманки, белгиланган кунда, футбол аъло даражада бўлади! “Ҳаёт учун!” футбол лойиҳаси энг катта аҳамиятга эга лойиҳалардан бири! Негаки, авваламбор бу лойиҳа, ёшларни, ижодкорларни бирлаштирмоқда! Ҳаммани якдилликка ҳамжиҳатликка ундамоқда! Қолаверса, бу хайрия лойиҳасидан келиб тушган маблағ “Кўкрак бези” саратони билан хасталанган беморларга сарфланади. Бу лойиҳа уларга нафақат моддий, балки руҳий мадад бўлади, уларнинг ёлғиз эмасликларини билдириб, ҳаётга, келажакка ишонч ҳиссини беради, деб ўйлайман! Шунингдек, бу лойиҳа ўзбек футболининг янада ривожланишига ҳам ўз ҳиссасини қўшади, назаримда.
 foto-31_2.jpg
Клипмейкер режиссёр Жасур Шаметов: - “Ҳаёт учун!” футбол лойиҳасида бу йил биринчи марта қатнашишим! Футбол мен учун энг севимли спорт турларидан бири! Қолаверса, профессионал тренер ҳам жалб қилинди. Тренеримиз Рустам ака, бизга катта ёрдам беряптилар, машқлардан тортиб, ўйин тактикаларигача бош-қош. Биз ҳам ҳаракат қиляпмиз. Қолаверса, спортнинг фойдаси ҳам катта, ўзингизни соғлом ҳис этасиз! Бу лойиҳа, энг керакли, энг тўғри ва энг долзарб лойиҳа, деб ҳисоблайман. Шундай катта масштабда, қолаверса, байрамона руҳда ўтказилиши кўзда тутилган мазкур хайрия лойиҳаси, кўплаб инсонлар учун, ҳақиқий байрам ва қолаверса, умид, ишонч ва катта ёрдам, деган фикрдаман. Бу чинакам “Ҳаёт учун!”, “Кўкрак бези саратони” билан хасталанган инсонларнинг ҳаётга бўлган ишончларини ошириш, уларга кўмак бериш учун, ўзимизнинг камтарона ҳиссамизни қўшиш имкониятидир.
 foto-5_27.jpg
Продюсер ва актёр Ёқуб Аҳмедов: - “Ҳаёт учун!” хайрия футболи лойиҳасида илк бор иштирок этишим ва бу лойиҳада иштирок этаётганлигимдан, мана шу футбол гуруҳига қўшилганлигимдан, жуда ҳам хурсандман! (самимий) Таассуротлар бир олам, хурсандлигимни ифодалаб беришим қийин, тўғриси! Ҳаммага омад тилайман, ҳаммага ғалаба ёр бўлсин! Мен ўзим аввалдан футбол билан шуғулланиб келганман. Ҳозирда бу жамоани кўриб, уларнинг бир-биридан кучли экани, аҳил-иноқлиги, уларнинг ютуғи, деб ўйлайман. Бу лойиҳа, лойиҳа иштирокчиларининг меҳнати, хасталикка чалинган инсонларни ҳаётга қайтаришга, уларнинг кўнглидаги қувонч ва ҳаётга ишонч туйғуларини қайтаришга ёрдам беради!  
 foto-46_2.jpg
Актёр, хонанда ва режиссёр Азиз Раметов: - Ўтган йили суратга олиш ишлари билан сафарларда бўлганлигим учун, бу лойиҳада иштирок эта олмагандим. Мана бу йил насиб қилган экан, актёрлар жамоасида тўп суряпман. Бунинг учун, доимий равишда тайёргарлик кўряпмиз. Ҳар куни эрталаб югуриш, қолаверса, тренер билан доимий тайёргарлик машқлари, тайёргарлик футбол ўйинлари, барчаси “Ҳаёт учун!”. Бу ўзимизнинг соғлигимиз учун ҳам фойдали, ҳамда қўлимиздан келганича, хаста инсонларнинг кўнгилларини кўтариш, уларга маънавий мадад бўлиш учун, бор кучимиз билан астойдил ҳаракат қилмоқдамиз. Мазкур лойиҳа орқали, хаста инсонларни ҳаётга қайтишларига, касалликнинг олди олинишига озгина бўлса ҳам, ўз ҳиссамизни қўшаётганлигимиздан бахтиёрмиз!
 foto-2_39.jpg
Актёр ва режиссёр Отабек Мирзахолов: - Доимий равишда тайёргарлик ишларини олиб боряпмиз. Тинимсиз футбол машқларидан сўнг, (самимий ҳазил билан) айниқса, мен 10 килога оздим, десам ҳам бўлади. Бу лойиҳа, авваламбор, ҳаммамизнинг соғлигимизга ҳам фойдали. Қолаверса, нафақат ўзимиз учун, балки бизни кўрадиган ёшларни ҳам спортга янада қизиқишларига, хайрли ишлар қилишга ундайди, деган фикрдаман! Бу хайрли лойиҳада қатнашаётганлигимиздан, хайрли ишга ўз ҳиссамизни қўшаётганлигимиздан жуда ҳам хурсандмиз! Бу хайрли лойиҳа орқали, хаста инсонларнинг кўнгиллари кўтарилиб, хасталиклари чекинишига, уларда ҳаётга умид пайдо бўлиб, соғайиб кетишларига ишонаман!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

foto-48_2.jpg

foto-50_2.jpg

foto-47_2.jpg

foto-43_3.jpg

foto-44_3.jpg

foto-40_3.jpg

foto-41_3.jpg

foto-42_3.jpg

foto-38_2.jpg

foto-39_3.jpg

foto-35_3.jpg

foto-37_3.jpg

foto-32_3.jpg

foto-33_2.jpg

foto-34_3.jpg

foto-27_3.jpg

foto-28_3.jpg

foto-29_3.jpg

foto-30_3.jpg

foto-23_3.jpg

foto-25_3.jpg