OzodbekNazarbekov

 

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЎЗБЕККИНО” МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ ТОМОНИДАН! МАТБУОТ АНЖУМАНИДАН! 17.04.2016 04:12

 1

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ташқи ишлар Вазирлиги ва Гёте институти Тошкент филиали билан ҳамкорликда жорий йилнинг 28 апрель-1 май, ҳамда 3-5 май кунлари Тошкент ва Фарғона шаҳарларида Болалар ва ёшлар учун “Шум бола” Ўзбек ва немис кинолари II фестивали ташкил этилмоқда!

Бу ҳақида аввалги Матбуот Анжуманида ҳам айтиб ўтилган эди. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

Шу муносабат билан куни кеча “Киночилар уйи”нинг Анжуманлар залида мазкур Тадбир ташкилотчилари томонидан Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Отабек Мусаев, Тизим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, соҳани методик таъминлаш ва ташкилий тадбирлар бўлими бошлиғи Музаффар Акрамов, Лицензияларни ташкил этиш, аудиовизуал маҳсулотларни эксперт баҳолаш бўлими бошлиғи Рустам Шарипов, шунингдек, раҳбариятнинг бошқа масъул ходимлари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Матбуот анжуманида мазкур фестивалда намойиш этиладиган фильмлар муҳокама қилиб ўтилди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, мазкур Кинофестивалда, кўп йиллардан буён Германиянинг Хемниц шаҳрида мунтазам равишда ўтказиб келинаётган “Шлингель” Болалар ва Ёшлар Халқаро Кинофестивалида намойиш қилинган янги фильмлар, рус тилидаги таржима билан намойиш қилинади. Ҳар бир фильм намойиши олдидан биттадан анимацион фильм ҳам намойиш этиб борилади.

Мазкур Кинофестивалда Германиялик киноижодкорларнинг ҳам иштирок этишлари кутилмоқда. Ҳар бир фильм намойишидан сўнг, албатта ижодкорлар ёш томошабинларнинг фильмлар юзасидан саволларига жавоб берилиб, шунингдек, Фестиваль доирасида Германиялик аниматорлар билан мастер класслар ҳам ўтказилиши кўзда тутилган.

Саида Вахобова