OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЭКСКЛЮЗИВ! УЛУҒБЕК ҚОДИРОВ ЎЗ ХОНАНДАЛИК ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ! ПРОДЮСЕР БИЛАН!+ПРЕМЬЕРА! МРЗ! “САБР”! АГАР СИЗНИ ҲАЁТ СИНАСА... 17.04.2016 04:17

IMG_8164

Актёр Улуғбек Қодиров эндиликда ўзининг хонандалик фаолиятини ҳам бошлади! Яқиндагина уни “Азиз ва муқаддассан Аёл!” концерт дастурида, мазкур концертнинг бошланишидаги анъанавий қўшиқдан бир куплет куйлаб чиққанига гувоҳ бўлгандик! МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

IMG_8161

Лекин, эндиликда, актёр хонандаликка жиддий киришди!

IMG_8421

Хонанданинг бу фаолият туридаги продюсери “Замин” студияси раҳбари Саъдулла Абдуллаев бўлди!

“Замин” студияси раҳбари Саъдулла Абдуллаев: - Улуғбек Қодиров билан бу борада бир йилдан буён фикрлашиб, “Қўшиқ айтгин” деб, айтгандим. У эса, бир неча қўшиқлар ёзганлигини, ҳаттоки мусиқий альбом қилганлигини маълум қилди! Лекин, уни қўшиқлардаги ўз йўлини топиш керак эди! Шундан кейин, “Азиз ва Муқаддассан Аёл!” концерт дастурида Улуғбек “Она, Аёл” ҳақида қўшиқ куйлаб чиқиши режалаштирилди, у қўшиқ тайёрлаётганди ҳам, аммо улгурилмади. Шундан сўнг, концерт бошидаги қўшиқдан бир куплет куйлади, бу илк жиддий қадам ва ўзига хос янгилик бўлди! Шундан сўнг, унинг расман биринчи қўшиғини тайёрладик ва қўшиқ “Сабр” деб номланади! Бу қўшиқнинг шеъри муаллифи ҳозирча номаълум, чунки бу шеър интернет орқали келиб қолган. Мусиқа эса, Андижонлик Жаноб Мирзога, аранжеровка Жамшидга тегишли. “Сабр қилинг бари ўтади!” қўшиғининг маъноси шуки, ҳар бир инсон ҳаётда ҳар хил вазиятга тушади, яхши ва ёмон кунлар бор! Буларнинг бари ўтади, сабр қилиш керак! Бу қўшиққа клип ҳам суратга олдик. Ҳозирда клип тайёр бўлиш арафасида! Клип ҳам ўзига хос бўлади!

 IMG_8157 копия

- Ҳар бир ижодкорнинг ўз олами, ўзига хос характери бўлиши табиий. Улуғбек Қодировнинг ҳам ўзига хос характери ҳақида кўп гапиришади, у билан биргаликда ижод жараёнлари қандай кечмоқда?

- Камчиликсиз дўст қидирган инсон, дўстсиз қолади! Улуғбек ўзига хос ажойиб ижодкор! Мен ўзимни қаттиққўл, деб биламан. Аммо, бу қаттиққўллик, санъаткорлар ичида шарт эмас, келишиб ишланади, албатта. “Қаловини топсанг, қор ёнади”!

Саида Вахобова

ДЕМАК, ЭНДИЛИКДА ХОНАНДА УЛУҒБЕК ҚОДИРОВДАН “САБР” ҚЎШИҒИ!

IMG_8158

 Агар сизни ҳаёт синаса,

Орзу дард билан сийласа,

Қалбингизни гумон қийнаса,

Сабр қилинг, бари ўтади!

 

Дўстларингиз алдаб кетса ҳам,

Жонингиздан ўтиб кетса ҳам,

Тўғри бироз қилади алам,

Сабр қилинг, бари ўтади!

 

Ғам силаса, мағрур бошингиз,

Гоҳ миннатли еган ошингиз,

Номардларга тушса ишингиз,

Сабр қилинг, бари ўтади!

 

Ҳаёт синар, барча инсонни,

Енгармикан, дея ёлғонни,

Унутмайлик, Парвардигорни,

Сабр қилинг, бари ўтади!

 

Сабр... сабр... сабр... Сабр қилинг, бари ўтади!

Сабр... сабр... сабр... Сабр қилинг, бари ўтади!

 

ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

 

1) УЛУҒБЕК ҚОДИРОВ

«САБР» МР3!

 

2) УЛУҒБЕК ҚОДИРОВ

«САБР» МР3!