OzodbekNazarbekov

 

 

FZSL5502

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВДАН “СЕНИНГ”! ЛУТФИЙ АЛЬБОМИДАН ЯНГИ ТАРОНА! ЭЙ КЎНГУЛ, НЕ ЕРГА ЕТГАЙ, НОЛАИ ЗОРИНГ СЕНИНГ... 19.04.2016 08:57

 IMG_5229

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг “Буюклар бисотидан” мусиқий альбомлари кетма-кетлигининг навбатдаги қисми бўлган “Лутфий” мусиқий альбомини тайёрлаётганлиги ҳақида сайтимизда маълумот берган эдик. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

IMG_5263

Ҳозирда санъаткор яккахон концерти баробарида, мазкур янги альбом устида ҳам иш олиб бормоқда. Бу альбомдан илк қўшиқ “Жиги-жиги” тингловчиларга манзур бўлди.

ҚЎШИҚ ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТ!      КЛИП ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТ!

Эндиликда эса, мазкур янги альбомдан Лутфий ғазали билан куйланган яна бир янги қўшиқ “Сенинг”! Қўшиқ мусиқаси Нодир Умаровга тегишли.

Мавлоно Лутфий ҳақида қисқача маълумот:

Мавлоно Лутфий 1366 йилда туғилиб, 1465 йил вафот этган. Улуғ мутафаккир, жаҳон ҳамда ўзбек мумтоз адабиёти тарихи ривожига катта ҳисса қўшган шоир, ўзининг ўзбек ва форс-тожик тилидаги асарлари билан Шарқ адабиётида чуқур из қолдирган. Лутфийни улуғ бобомиз Алишер Навоий ўзининг «Мажолис ун-нафоис» асарида замонасининг “Малик ул-каломи” дея таърифлаган. Мавлоно Лутфийнинг бизгача етиб келган ўзига хос адабий меросининг катта қисмини лирик асарлар ташкил қилади. Лутфийнинг она тилидаги лирик асарлардан иборат девони, ўз давридаёқ Хуросон ва Мовароуннаҳрдан ташқари туркий тилда сўзлашувчи кўп мамлакатларга етиб борган. Шоир девонининг қўлёзмалари Ўзбекистондан ташқари кўпгина мамлакатлар кутубхона хазиналарида ҳам сақланмоқда.

 IMG_5308

Эй, азалдин тоабад, кўнглим гирифторинг сенинг,

Чора қилким, бўлди жоним, асру афгоринг сенинг.

Дилбаримнинг мазҳабида йўқ турур расмий вафо,

Эй кўнгул, не ерга етгай, нолаи зоринг сенинг...

 

Жон берур чоғда қошимга Тангри учун кел бегим,

Боре, кўрмиш бўлғамен бир лаҳза дийдоринг сенинг.

Шар ичинда бўлса узрук, сўзига йўқ эътибор,

Қонима бергай тонуқлиқ, икки айёринг сенинг.

Эй, азалдин тоабад, кўнглим гирифторинг сенинг,

Чора қилким, бўлди жоним, асру афгоринг сенинг.

 

Ҳар қачон Лутфийни ўлтурсанг жафо тиғи била,

Анда ҳам бўлғай руҳим мададкоринг сенинг.

Дилбаримнинг мазҳабида йўқ турур расмий вафо,

Эй кўнгул, не ерга етгай, нолаи зоринг сенинг...

Қўшиқни тинглаш ва кўчириб олиш учун!

 

 1) ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ

“СЕНИНГ” МР3!

 

2) ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ

“СЕНИНГ” МР3!