OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЭНДИЛИКДА НАМАНГАНДА... 20.04.2016 07:55

 

3

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли мажлис баёнига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларида жорий йилнинг март-декабрь ойлари давомида маданият ва санъат намоёндалари иштирокида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланган.

IMG_7615

Мазкур тадбирлар Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги ташаббуси билан  Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

6

Жорий йилнинг 19 апрель куни Наманган вилоятининг 1 та шаҳар, 4 та туманларида шундан, Наманган шаҳри, Косонсой, Тўрақўрғон, Уйчи, Наманган туманларидаги 49 та умумтаълим мактаблари, 24 та касб-ҳунар коллежи, 1 та олий таълим муассасасида 4 та маданият ва аҳоли дам олиш марказида юқори савияда ўтказилди.

10

Мазкур тадбирларда 100 нафардан зиёд таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, уларда жами 18 798 нафар, шундан 11 155 нафар умумтаълим мактаб ўқувчилар, жами 1 295 нафар маданият ва аҳоли дам олиш марказида 5 048 нафар коллеж ўқувчилари 1 300 нафар олий таълим муассасаси талабаларининг иштироки таъминланди.

IMG_7651

Тадбирларда иштирок этган Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар ва маданият ходимлари, Ўзбекистон халқ шоир ва ёзувчилари ўқувчи ва талаба ёшларга мустақилликка қадар бўлган давр ва мустақилликдан сўнг эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни солиштириб, яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга, Ватанга, жамиятга муносиб фарзанд бўлишга чақирдилар.

9

Тарғибот тадбирлари 23 апрелга қадар давом этади.

 

 Ёшлар маданият ва санъат маркази

матбуот хизмати

5

14

7

4