OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

МАТБУОТ АНЖУМАНИДАН! ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ... 20.04.2016 07:08

 

Матбуот анжумани 1

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан жойлардаги таълим муассасаларида маданият ва санъат намоёндалари томонидан “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Тарғибот тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим,  Халқ таълими вазирликлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Матбуот анжумани 2

Наманганда мазкур тарғибот тадбирларини ўтказиш муносабати билан “Наманган-С” меҳмонхонасида тадбир аввалида маданият ва санъат вакиллари, шоир ва ёзувчилар, мутасадди ташкилотлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи-Ёшлар маданият ва санъат маркази ДУК директори в.в.б. Жамолиддин Узаков йиғилганларга ушбу тадбирни юксак даражада ўтказиш, унинг мақсад ва моҳияти ҳақида батафсил маълумот берди.

Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жойларда ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш учун республикадаги таниқли шоир, ёзувчи ва ёш олимлар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари ҳамда “Ниҳол” мукофоти совриндорларидан иборат тарғиботчилар гуруҳлари шакллантирилди.

photo_2016-04-19_15-42-43

“Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари ўқувчи ва талаба ёшларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, юксак инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини мафкуравий, маънавий ва ахборот таҳдидларидан ишончли ҳимоя қилиш, уларда ғоявий иммунитет ва фаол фуқаролик позициясини шакллантириш мақсадида  барча умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари ҳамда янги ташкил этилган маданият ва аҳоли дам олиш марказларида ташкил этилиши белгиланган.

photo_2016-04-19_15-42-26

Тадбирлар ўтказиладиган барча таълим муассасаларида тадбир бошлангунга қадар юртимизда мустақилликкача бўлган давр ҳамда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотларни акс эттирувчи “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” номли фотокўргазмалар намойиш этилади.

Бундан ташқари, барча таълим муассасаларида “Ибратли йўл” номли стенд ташкил этилади ва унда мазкур таълим муассасасида таълим-тарбия олган, бугунги кунда давлат ва жамият ривожига муносиб ҳисса қўшаётган собиқ ўқувчи-талабаларнинг, шунингдек, юрт тинчлиги йўлида хизмат қилаётган ҳарбийларнинг фотокўргазмалар ҳам ташкил этиш белгиланган.

Ёшлар маданият ва санъат маркази

матбуот хизмати