OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

11111

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

НАМАНГАН БЎЙЛАБ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА! 22.04.2016 05:57

 IMG_0016

Айни кунларда “Ким эдигу, ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мавзусидаги тарғибот тадбирлари Наманган шаҳри, Косонсой, Тўрақўрғон, Наманган туманларида кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда.

Халқимизнинг севимли санъаткорлари, адабиётшунос олимлар иштирокида ўтказилаётган мазкур тадбирларда, иштирокчилар, талабалар ҳамда, ўқувчи-ёшлар билан дилдан суҳбатлашиб, юртимизда бугунги кунда эришилаётган ютуқлар, келгусида эгалланажак марралар борасида ўзаро фикр алмашмоқдалар.

Муҳтарам Юртбошимизнинг ёш авлодга бўлган юксак ишончини оқлаш учун сидқидилдан ҳаракат қилиб, изланаётган ёшларнинг сони бугунги кунда кун сайин ортиб бормоқда. Тарғибот тадбирлари давомида ана шундай иқтидорли, изланувчан ёш истеъдод эгалари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олмоқдалар. Жумладан, Наманган Давлат Университети, НамДу қошидаги 1-Академик лицей, шаҳардаги умумтаълим мактабларида ўтказилган тадбирларда, Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов,  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳолиқов, шоира Хосият Рустамова, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Манзура Йўлдошева, Жасур Умиров ва бошқалар ўқувчи-ёшлар билан мулоқотда бўлиб, суҳбатлашдилар. Катта таассуротларга бой бўлган бундай тадбирлар, ўқувчи-ёшларнинг мафкуравий иммунитетини янада кучайтиришга, уларда ватанпарварлик, шукроналик ҳиссини камол топтиришга ва келажакка бўлган мустаҳкам ишончини янада орттиришга ҳамда, ёшларни турли салбий оқим ва ёт ғоялар, зарарли иллатлар таъсиридан ишончли асраш ва ҳимоялашга хизмат қилади.

Тарғибот 3 19

Ўзбекистон Халқ артисти Эркин Комилов:-Мен ҳар доим юртдошларим, ватандошларим билан учрашганда хурсанд бўлиб кетаман. Мана, бугун ҳам  Наманганда бўлиб ўтаётган тадбирда иштирок этганимдан мамнунман. Негаки, бугунги Наманганнинг қиёфаси менда катта таассурот қолдирмоқда. Бир-биридан гўзал, кўркам бинолар, кенг, равон кўчалар, одамларнинг кўзларидаги мамнунлик, эртанги кунга ишончни кўриб, кўзим қувнайди. Айниқса, ёшларнинг теран фикрлаши, ҳозиржавоблигини кўриб, дилинг яйрайди. Намангандаги академик лицейда бўлиб ўтган тадбирда мени бир нарса ҳайратлантирдики, бу масканни тамомлаган талабаларнинг аксарияти хорижда таҳсил олаётганлиги, нуфузли кўрик-танловлар, мусобақаларда иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаётганликларини эшитиб, очиғи, ҳавасим ортди. Албатта, бу каби ёшлар ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиб, Президентимиз орзу қилган мард, жасур, етук инсонлар бўлиб вояга етиб, юртимиз равнақига ўз ҳиссаларини қўшишларига аминман. Бу каби тадбирлар биз қатори санъаткорларнинг кучига куч, ғайратига ғайрат, шижоатига шижоат қўшиши табиий.

 Тарғибот 7 19

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳолиқов:- “Эй, азиз юртим” қўшиғини Наманган Давлат Университети талабалари билан жўрликда куйлар эканман, чиндан дилларда ҳаяжон, меҳр-муҳаббат ҳисси жўш урганини сездим. Чунки, биз Она Ватанимизни севамиз. Қурувчими, шифокорми, оддий деҳқонми, ким бўлишидан қатъий назар, биз Она Ватан, Ўзбекистон фарзандларимиз! Уни асраб-авайлаймиз, муқаддас тупроғини кўзларимизга суртамиз!

 IMG_0030

Косонсой туманида бўлиб ўтаётган “Ким эдигу, ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мавзусидаги тарғибот тадбирлари ҳам, тумандаги ёшларнинг қалбида бир умрга муҳрланиб қолиши шубҳасиз. Касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, умумтаълим мактабларида бўлиб ўтаётган мазкур тадбирларда, ўқувчи-ёшлар юртимизнинг кўзга кўринган санъат ва маданият, адабиёт вакиллари билан суҳбатлар чоғида қалбидаги орзулари билан ўртоқлашмоқдалар. Кейинги йилларда туман ёшлари фан олимпиадаларида, спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб, юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқдалар. Байрам тадбирларида ана шундай ёшлардан бир гуруҳи ўз истеъдодларини намойиш этдилар.

Баҳриддин Зуҳриддинов: - Наманганнинг чекка қишлоқларида ўтказилаётган бу каби тадбирларда бизни бошқача иштиёқ, кўзларда ҳаяжон билан кутиб олишди. Истиқлол шукуҳи, барча қишлоқларни янада гўзаллаштириб юборибди. Замонавий услубда қад ростлаган уй-жойлар, мактаб ва коллежлар, шифо масканларини кўриб, шаҳар ва қишлоқ ўртасида тафовут қолмаганини ҳис  этдик. Айниқса, қишлоқ ёшлари шижоати, истеъдоди билан барчамизни лол этди!

 DSC_0597

Наманган шаҳри,  Косонсой, Тўрақўрғон, Уйчи ва Наманган туманларида  бўлиб ўтаётган бу тадбирлардаги  байрамона руҳ ҳар бир ёшнинг қалбига кўчган. Тўрақўрон тумани 22-   ўрта мактабдаги тадбир ҳам ўз санъати ва истеъдоди билан элда эъзоз топган шоир,  актёр, хонандалар ва маърифатпарвар  замондошларимиз билан кечган суҳбатлар ёшларда катта таассурот қолдирди. Мулоқотда Мустақиллик  аталмиш буюк неъматнинг қадрига етиш ва  мустақиллигимиз шарофати   ҳакидаги  фикр-мулоҳазалар, Ватанни тараннум этувчи шеърлар, куй-қўшиқлар навқирон авлодни янги марралар сари руҳлантирди.  Мазкур билим даргоҳида мураббий Сардорбек Турдалиев  раҳбарлигида  45  ўқувчи ўзбек жанг санъатини ўрганмоқда. Сардорбек Турдалиевнинг айтишича, бу жанг санъати, 2009 йилда спорт турига киритилган.

Шунингдек, Гулнора Мавлонова раҳбарлигидаги рассомчилик, Мадина Мирзараҳматова, Умида Пирматовалар бош бўлган тўқувчилик ва тикувчилик, Дилобар Абдуллаева бошлиқ ёш физиклар, Ёрқиной Зокирова раҳабар бўлган ёш экологлар тўгараклари аъзоларининг ишини кўриб пойтахтлик меҳмонлар катта баҳо беришди.  

Шоирлар Зиёвиддин Мансуров, Чоршам Рўзиев ҳамда хонандалар ўзларининг Ватанни, халқни, Мустақилликни  тараннум этувчи ижод намуналари билан ёшлар қалбига завқ улашишди.

Наманган туманидаги 36 ўрта мактабнинг  таълим тизимида ўз ўрни бор. Бу шу соҳа муассасалари ичида ташкил этилган музей тимсолида кўриниб турибди. Турли соҳалар бўйича хизмат кўрсатган устозларнинг нуроний қиёфаси бугунги ёшларга ҳавас билан боқаётгандек. Бундан илҳомланган мактаб ўқувчилари мустақиллик фарзандлари сифатида ҳар жиҳатдан баркамол вояга етмоқдалар. Оталар жасорати ва меҳнати ёшларга ибрат. Шунинг учун бу масканда 593 бола ўқисада, қарийб 970 ўғил-қиз тўгаракларга жалб этилган. Негаки баъзи қизиқувчан ёшлар икки, учта тўгаракнинг фаол аъзоларидир.

Болаларга таълим ва тарбияни уйғун олиб боришда 35 нафар ўқитувчининг жонсараклиги  алоҳида қимматга эга. Аълохон Абдусаломов, Абдуғани Бурхонов, Гулнора Файзуллаева, Обиджон Бозорбоев сингари "Халқ таълими аълочилари" жамоага ибратдирлар.   

 Мактаб  ҳовлиси ўқувчиларнинг шодон қийқириқлари, улар томонидан тайёрланган фан, спорт, ҳунар соҳасидаги яратувчиликлари ташриф буюрганлар эътиборини қозонди.

Шоир Иброҳим Маҳкамов, актёр ва кинорежиссиёр Фарход Худайбердиев хонанда Бахром Назаровлар ҳозирда ёшлар учун,  халқимизнинг фаровон ҳаёти учун  амалга оширилаётган ғамхўрликлар тўғрисида тўлқинланиб гапирдилар, ўз ижод намуналаридан ҳавола этдилар. Мактаб ўқувчилари ҳам ўз истеъдодларини намойиш этдилар. «Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак  марраларни эгаллаашимиз керак?” шиори остида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари  туманнинг бошқа муассасаларида давом этмоқда.

Ёшлар маданият ва санъат маркази

матбуот хизмати