OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ КОНЦЕРТИ ҲАҚИДА ТОЖИКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ЖЎРАБЕК МУРОДОВ, ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ЗУЛАЙҲО БОЙХОНОВА, “ШУҲРАТ” МЕДАЛИ СОҲИБАСИ ШАХЗОДА, ҲАМДА КОНЦЕРТ РЕЖИССЁРИНИНГ ФИКРЛАРИ! 23.04.2016 09:29

IMG_9358

Тожикистон Халқ артисти Жўрабек Муродов: - 21 апрель куни биз Озодбек Назарбеков концертида бўлдик. Озодбек наинки Ўзбекистон фарзанди, балки Тожикистоннинг фарзанди ҳам! Чунки, ҳар бир уйда унинг қўшиқлари бор! Катта-катта санъаткорлар, устозлар, Тожикистондан, Ўзбекистондан борди-келди қилиб, бир-бировимизни ака-укалардек яхши кўрамиз, бир-биримизнинг қўшиқларимизни айтамиз! Озодбек Ўзбекистоннинг буюк фарзанди! Тан-жони соғ, дили шод, умри узоқ бўлсин! Шунча устозларни чин дилдан ҳурмат қилди, шогирдлари ҳам уни шундай ҳурмат қилишсин! Сиз концертда қайси қўшиқ ёқмади, денг, ҳаммаси ёқди! Концерт, қўшиқлар, ҳаммаси менга ёқди! Санъаткорнинг оҳанглари, бу унинг фарзандлари! (самимий кулиб, ҳазил билан) Озодбек, Жўрабек! Бизни авлодимиздан!

 IMG_0637

Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова: - Кейинги пайтда биз санъаткорлар бир-биримизнинг ижодимизни кузатиш, бир-биримизни ижодимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида, бир-биримизнинг концертларимизга тушиб, хурсандчилигимизга шерик бўлиб келяпмиз. Озодбек Назарбековнинг ҳар бир концерти ўзгача, неччи йилдан буён унинг концертига тушаётган бўлсам, ҳеч қайсиси бир-бирига ўхшамайди! Шахсан менга Озодбекнинг концертида устозларни ёд этиб, устоз санъаткор Камолиддин Раҳимовнинг “Қошингиз қаросиму” қўшиғини, ҳамда ўз устозини эслаб, Муҳриддин Холиқовнинг “Наргиз” қўшиғини куйлагани манзур бўлди! Қолаверса, Лутфий ғазаллари билан ҳам янги қўшиқлар ижро қилди. Айниқса, мени таъсирлантирган қўшиқлардан бири “Қаро кўзга” қўшиғи бўлди! Ҳозирги кунда ёшлар орасида ажралишлар кўп бўлганлиги учун ҳам, ёшлар келишмовчилиги туфайли, ўртада беайб болаларнинг сарсон бўлиб қолганлиги ҳақида, шу мавзуда жуда ҳам яхши ибратли қўшиқ қилибди! Концертда ҳам, ўша қўшиқни ҳамма ўзгача ҳаяжон билан таъсирланиб тинглади! Менга ҳам айниқса, шу қўшиқ жуда таъсир қилди! Яна бир қўшиғи хорижда мусофир бўлиб ишлаётган йигитлар ҳақида, уларнинг оналарини эслаб, шундай бир таъсирли қўшиқ ижро қилдики, кўриниб турибди, мухлислар ҳам дилдан қабул қилишди! Тожикистон Халқ артисти Жўрабек Муродов билан концертдан сўнг, концерт ҳақида гаплашганимизда, мени кўнглимдаги гапларни айтдилар! Чунки, мен қачон ҳамкасбларимнинг концертларига борар эканман, ўша куни саҳнада концерт бераётган санъаткор билан тенг ҳаяжонда бўламан! Концертдан кейин эса, “шукур, эсон-омон концертни тугатиб, яхши ўтказиб олди-я” деган фикр бўлади! Жўрабек Муродовда ҳам худди шундай бўлар экан! Мен Озодбекка ижодда куч-қувват тилайман! Ҳамиша бугунги кундагидек самимий инсон бўлиб қолишини ҳоҳлайман! Кўз тегмасин!

 7T7A5930

"Шуҳрат" медали соҳибаси Шахзода: - Концерт менга жуда ҳам манзур бўлди! Озодбек Назарбековнинг барча янги қўшиқлари, жумладан “Она” ҳақидаги қўшиғи, ҳамда “Севмадинг” қўшиғи жуда ҳам ёқди! Мен доим бу санъаткорнинг ҳар концертига катта мамнуният билан келаман ва унинг жонли ижроси менга манзур бўлади! У жонли ижрода жуда ҳам яхши куйлайди! У ҳақиқий Санъаткор, унинг саҳна маданияти, томошабинлар билан саҳнадаги мулоқоти ҳам юқори даражада, унинг созандалари ҳам маҳоратли, концертдаги саҳна декорацияси чиройли, ўзига хос, бир сўз билан айтганда, бу галги ажойиб концерт ҳам, бизга жуда ҳам яхши, юқори кайфият бағишлади!

 IMG__3432

«Замин» студияси раҳбари, концерт режиссёри Саъдулла Абдуллаев: - Одатда, “Озодбек Назарбеков концерти” деганда, одамлар ҳам ўрганиб қолишган Озодбекнинг ўзидан аввало янги қўшиқлар, янги ҳаракатлар, янги гаплар, янгиликлар кутишади! Бу йил концерт 12 кун бўлди, “нима учун?”, дейилганда, Озодбекнинг ҳам ўзи “томошабинларни чарчатиб, зериктириб қўймайлик” деган маънода, шундай йўл тутилди. Концертга тушиб улгурмаганлар эса, ҳадемай концерт дастурининг видеоси тайёр бўлганда, кўришлари мумкин бўлади. Бундан ташқари, Озодбекнинг ўзи ҳозирдан концертни тугатиб, олдиндан Лутфий ғазаллари асосидаги янги мусиқий альбомига ҳаракатни бошлаган! Унга ҳам вақт керак, куч сарфлаш керак, ижод қилиш керак! Бу ҳам катта масъулият! Энди яна концертга қайтиб, дейлик, декорация ҳақида гапирсак, шунча йиллардан бери Озодбек Назарбеков концертларида энг замонавий, энг яхши декорациялардан фойдаланиб келинмоқда! Масалан, вақти келганда, полни ҳам экран қилганмиз, фонни ҳам. Бу билан жуда катта имконият бўлиб, ҳар бир қўшиққа декорация ҳам қилинган. Экранда тепадан оққан сув, саҳнада санъаткор билан созандалар оёғи тагидан оқиб ўтган! Экрандаги қаҳрамонларни экрандан чиқиб келган саҳна кўринишлари амалга оширилган. Ҳамма сўнгги технологиялардан фойдаланиб бўлдик, десам ҳам бўлади! Шундан сўнг, Озодбек “шу экранларни бўлиб ташлайлик ва асосий эътиборни жонли ижрога қаратайлик”, деди. Шунинг учун ҳам, экранларни олдингидек декорация сифатида эмас, бир эффект сифатида, кўриниш сифатида, ишлатдик. Қолаверса, узоқроқда ўтирган, балконда ўтирган томошабинлар ҳам кўришлари учун, икки тарафга экранлар қўйилди! Бундан ташқари, концертда бошловчи ҳам Озодбекнинг ўзи, томошабинларни бемалол кулдира олиши ҳам, гап билан “ушлаб” тура олиши ҳам мумкин! Қолаверса санъаткор, ҳар хил долзарб мавзуларда қўшиқлар қилишга ҳаракат қилмоқда! Масалан, ёш оилаларни ўйламай ажралиб кетаётганлари учун, айнан шу мавзуда шуларга ибрат бўлиши учун, куйлади! Бундан ташқари, бошқа жойларга ишлаш учун кетиб қолиб, уйига бирров телефон ҳам қилмай, фақат ўзини ўйлаб яшаётган бемеҳрларга аталган “Алло Она” қўшиғи ҳам таъсирли бўлди! Бундайларга жуда қаршимиз, агар иш топаман, деса, Ўзбекистонда ҳам бемалол ишлаши мумкин-ку! Агар дангасалик қилмай ўқиса, изланса, ўзимизда ҳам ҳамма имкониятлар етарли. Шу жиҳатлардан ҳам, концертда асосий эътибор, жонли ижро ва қўшиқларга қаратилди!

 

Саида Вахобова

IMG_9361

IMG_9359

IMG_9360