OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

БУ ҚЎШИҚЛАР ИЖРО ҚИЛИНИШИГА САБАБ? ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВНИНГ 13 КУНЛИК КОНЦЕРТ ДАСТУРИДАН БАТАФСИЛ! 2-ҚИСМ! 25.04.2016 07:12

IMG_7236 

(ДАВОМИ) 1-ҚИСМГА ЎТИШ!

Концерт давомида Санъаткор “Бутун дунёда уруш, нотинчликлар, бизда эса, тинчлик, хурсандчилик! Концертлар! Шунинг учун ҳам, бунинг қадрига етайлик!” деб, алоҳида айтиб ҳам ўтди!

IMG_7227

Концертни санъаткор танаффус қилган вақтида олиб борган сўз устаси Аваз Охун ҳам "Қора кўзга" қўшиғи концертнинг биринчи кунданоқ ҳаммани йиғлатганини кўриб, санъаткорга “Ўтган йили ҳам ҳаммани шундай йиғлатгандингиз!” деб, эътироз билдирди.

IMG_7486

Санъаткор эса, “мен йиғлатавераман, сиз эса кулдираверасиз, ҳамма ўз ишини қилсин”, деб ҳазил жавоб берди.

IMG_7022

Зокир Очилдиевга эса, “Ишқсиз эшак, дардсиз кесак! Санъаткорда дард бўлиши керак!” деб жавоб қайтариб, “Мухлисларимни сизга ишониб ташлаб кетгим келмаяпти!”, деб самимий ҳазилни ҳам унутмади. Шунингдек, концертнинг илк кунида Зокир Очилдиевни “менинг устозим, саҳнада гапиришни шу одамдан ўрганганман. Мабодо гап-сўзларимда хато, камчилик бўлса ҳам, меники эмас, Зокир акамники”, деб самимий ҳазил билан айтиб ўтди.

Аваз Охун ўз репертуарида, асосан Озодбек Назарбеков репертуари, ҳамда саҳнадаги қизиқ ҳолатларга эътибор қаратди.  

Зокир Очилдиев эса, чиқишида Халқимиз санъаткорларни яхши кўриши, эъзозлаши, ҳаттоки уларга тақлид қилиб эргашишини айтиб, санъаткор нима қилса, шуни такрорлаши мумкинлигини, шунинг учун ҳам, санъаткорлар шунга муносиб қўшиқлар куйлаши кераклигини, ҳозирда эса, айрим қизлар айтадиган сўзларни йигитлар, йигитлар айтадиган сўзларни эса, қизлар қўшиқ қилиб айтаётганлигини мисоллар билан келтириб, ҳажв қилиб берди.

IMG_7240

IMG_7484

Концертнинг илк кунидан бошлаб, ҳар бир куни юқори кайфиятда ўтди!

 IMG_7284

Шоир Ботиржон Эргашев: -Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг 2016 йилдаги “Меҳринг сабаб” деб номланган концерт дастурини залда томошабинлар қаторида, кўриб, ҳеч бир муболағасиз айтишим мумкин, бошқа йиллардан ҳам бир ўзгача файзли бўлганлигини сездим. Бунинг сабаби, нимада эканлигини билмадим. Балки репертуар,  мазмунли қўшиқлар, балки бевосита ҳофизнинг кайфияти билан ҳам боғлиқдир? Ҳар йили ҳофиз ижросида бир неча шеърларим қўшиқ бўлиб янграйди. Бу йил ҳам, “Айт юрак”, “Алло, Она”, ҳамда “Кетаман дер...” шеърларим қўшиқ бўлиб, концертда янгради! Концертда янги қўшиқлар билан бирга одамлар соғинган қўшиқларнинг ҳам танланиши жуда ажойиб бўлди, томошабинлар маза қилиб, қабул қилишиб, бирга куйлашди ҳам! Агар рангларга қиёслайдиган бўлсак, бу йилги концерт янада очиқроқ, ёрқинроқ рангда бўлди! Энг асосийси, концертда зерикиш йўқ! Томошабинлар тўймай қолиб, ҳаттоки тугаганлигини сезмай қолиб, “нега кам бўлди?” ҳам дейишди! Бу концертни 100 фоиз кўтаринки руҳда бўлганлигидан далолат беради.

IMG_7564

Концерт кунларининг бирида меҳмон бўлган режиссёр Баҳром Юсупов ҳам, залда, санъаткор унга микрофон тутганида, концерт ва Озодбек Назарбеков ҳақида, ўзининг кўнглидаги фикрларини билдириб ўтди: - Бу Санъаткор янги бир йўл очди, дейиш мумкин. Навоийни, Лутфийни, Бобур ғазалларини янги талқинда ёшларга етказиб берди!

 IMG_7568

Концерт кунлари бошида 10 апрелдан 20 апрелга қадар, деб белгиланган бўлса ҳам, томошабинлар талаблари билан яна 2 кун қўшилди. Аммо, шу якуний 2 кунда ҳам, мутлақо билет қолмай, концертга билет қидириб юрганлар кўп эди...

IMG_7491

IMG_7285

IMG_7129

Санъаткор ҳар бир кунда концертни якунлар экан, “Катта раҳмат! Ҳамиша бахтимга соғ-омон бўлинглар! Яхши кунларда, тўйларда, байрамларда кўришгунча омон бўлинглар! Ҳаммаларингизни яхши кўраман! Ўзингизни эҳтиёт қилинглар! Яна бир бор раҳмат!” дея, томошабинларга ўз самимий ҳурматини билдириб ўтди.

IMG_7582

IMG_7567

Концерт якунида эса, дастур тугаган бўлишига қарамай, анча вақтгача зални тарк этишни ҳоҳламай, Санъаткорга томон гуллар ва совғалар билан интилган минглаб томошабинларни санъаткорни “қўйиб юборишмаётганлигини”  кўриб, чиндан ҳам, халқ бу самимий инсонни ўз фарзандидай меҳр билан яхши кўришини ҳамда, чиндан ҳам концерт, ўз номига жуда ҳам муносиб эканлигини  англаш қийин эмасди!

Саида Вахобова

2_117

Фотолар учун фотограф Мирсаид Зоҳидовга миннатдорчилик билдирамиз

Концертни ҳар кунидан видеолар инстаграм тармоғидаги Saida_Vahobova_Fattohhon.com профилида

 IMG_7527

IMG_7489

IMG_6603

 IMG_7475

 IMG_7472

 IMG_7468

IMG_7391

IMG_7385

IMG_7376

IMG_7368

IMG_7292

IMG_7290

 IMG_7280

IMG_7266

IMG_7239

IMG_7221

IMG_7199

IMG_7170

IMG_7167

IMG_7162

IMG_7155

IMG_7152

IMG_7148

IMG_7145

IMG_7142

IMG_7140

IMG_7136

 

IMG_7130

 

IMG_7124

IMG_7120

IMG_7112

IMG_7100

IMG_7098

IMG_7093

IMG_7092

IMG_7077

IMG_7073 

IMG_7070 

 IMG_7069

 IMG_7065

 IMG_7041

 IMG_7068

 

IMG_7046 

 IMG_7048

 IMG_7049

IMG_7062

IMG_7050

IMG_7056