OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

НАМАНГАНДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎЗ НИҲОЯСИГА ЕТДИ! 25.04.2016 11:17

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли мажлис баёнига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларида жорий йилнинг март-декабрь ойлари давомида маданият ва санъат намоёндалари иштирокида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланган.

DSC01171

Мазкур тадбирлар маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан  Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда алоҳида тасдиқланган режа асосида ўтказилмоқда.

Ушбу режа асосида тадбирлар жорий йилнинг 19-23 апрель кунлари Наманган вилоятининг 1 та шаҳар, 11 та туманларида шундан, Наманган шаҳри, Косонсой, Тўрақўрғон, Уйчи, Наманган, Поп, Мингбулоқ, Чуст, Чортоқ, Учқўрғон, Янгиқўрғон, Норин туманларидаги 258 таумумтаълим мактаблари,3 та давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати, 104 та академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, 3 та олий таълим муассасасида белгиланган режага қўшимча равишда Наманган вилоятининг 19 та маданият ва аҳоли дам олиш марказларида тарғибот тадбирлари юқори савияда ўтказилди.

P4218260

Мазкур тадбирларда 100 нафардан зиёд таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, уларда жами 93 719 нафарўқувчи-талаба ёшлар ва 6 805 нафар аҳолининг иштироки таъминланди.

P4218160

Наманган вилоятида ўтказилган Тарғибот тадбирларининг сўнгги куни Чортоқ, Учқўрғон, Поп, Янгиқўрғон, Чуст туманларида кўтаринки кайфиятда унутилмас лаҳзаларга бой бўлди!

DSC01168

Ёшлар байрамида иштирок этаётган 18932 нафар ёшлар ўзларининг севимли санъаткорлари билан Мустақилликдан сўнг эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, бугунги кунда дунёнинг турли давлатларида юз бераётган нотинчликлар, диний экстремистик хунрезликлар ва уларнинг ёмон оқибатлари ҳусусида суҳбатлашдилар. Тарғиботга ташриф буюрган хонандалар ёшлар билан биргаликда қўшиқлар ҳам куйладилар.

Ушбу тадбирлар ўқувчи ва талаба-ёшларнинг ёши ва психофизиологик жиҳатларидан келиб чиқиб, олдиндан ишлаб чиқилган намунавий сценарий ва маъруза матнлари асосида ташкил қилинди.

IMG_1686

Барча Тадбирларда иштирок этган ва иштирок этиб келаётган Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар ва маданият ходимлари, Ўзбекистон халқ шоир ва ёзувчилари ўқувчи ва талаба ёшларга мустақилликка қадар бўлган давр ва мустақиликдан сўнг эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни солиштириб, “жонли мисоллар” билан таъсирчан руҳда гапириб бермоқдалар. Ёшлар орасидан вакиллар ҳам сўзга чиқиб, бугунги кунда халқаро мусобақа ва танловларда эришган ютуқлари, яратилган имкониятлар тўғрисида сўзлаб, тенгдошларини яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга,  Ватанга, жамиятга муносиб фарзанд бўлишга чақирмоқдалар.

Шунингдек, ўтказилаётган тадбирлар давомида жойлардаги таълим муассасаларида:

- юртимизда мустақилликкача бўлган давр ҳамда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотларни акс эттирувчи “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” номли фотокўргазмалар;

- “Ким эдигу - ким бўлдик” деган шиорнинг мазмун-моҳиятини очиб берилишига, мустақиллик йилларида мамлакатимизда турли соҳаларда эришилган ютуқлар, амалга оширилган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш борасида олиб борилаётган ишлар, бугунги кунда дунёнинг турли давлатларида юз бераётган нотинчликлар, диний экстремистик хунрезликлар, уларнинг ортида турган кучлар ва уларнинг ғаразли мақсадларини очиб беришга қаратилган видеороликлар намойиши ташкил этилди.

DSC00625

Тарғибот тадбирлари давомида ёшларни ватанпарварликка ундовчи, тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асрашга даъват этувчи, шунингдек ғаразли ғоялар ва турли кучларнинг жинояткорона ҳаракатларни фош этувчи  бир қатор бадиий фильмлар, “Ким эдигу ким бўлдик” мавзусидаги роликлар 406 та умумтаълим мактаблари, 1 та “Меҳрибонлик уйи” ҳамда 110 та академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида, 2 та олий ўқув юрти ҳамда 2 та маданият ва аҳоли дам олиш марказларида намойиш этилди.

Мазкур тадбирлар 19-23 апрель кунлари жами 35 маротаба яъни,
“Ёшлар” телеканалида 4 маротаба (10 та таълим муассасаси), “Ўзбекистон” телеканали 4 маротаба (8 та таълим муассасаси), “Mening yurtim” (MY5) телеканалида 2 маротаба, “Диёр” телеканалида 4 маротаба (18 та таълим муассасаси), Наманган вилояти телерадиокомпаниясининг “Диёр” янгиликларида 21 маротаба (49 та таълим муассасаси) эфирга узатилди.

DSC_7662

Тадбирларда маънавий-маърифий, ижтимоий ахборот маҳаллий газеталар мухбирлари иштирок этмоқдалар. Шунингдек, жойларда ўтказилган тарғибот тадбирлари интернет сайтларида мунтазам ёритилиб борилмоқда.

DSC00258

Тарғибот тадбирлари ўз навбатида эстрада хонандаларининг интернетдаги “instagram”, “facebook”, ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифаларида ҳам онлайн равишда ёритилиб борилмоқда.

Маълумотлар киритилиши давом этмоқда.

Ёшлар маданият ва санъат маркази

матбуот хизмати

DSC_0301

DSC_0046

294A9477