OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image

KYVP2965

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ: БУ БИТТА ИЖОДКОРНИНГ ЎЗИГА БОҒЛИҚ ЭМАС! КОНЦЕРТНИНГ ШОУДАН ФАРҚИ! 25.04.2016 19:50

IMG_6802

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг  концерт кунлари ўз ниҳоясига етиб, ўтган ҳар бир кун, Санъаткор саҳнада яшади, ёнди, ижод қилди! Концертга бўлган масъулиятни чуқур ҳис қилганидан, ҳар куни концерт олдидан вақтли келиб, жонли ижрода куйлаб, ўзига хос равишда қўшимча репетиция қилиб олишни ҳам канда қилмади! Буни ҳам, ўзига хос сабаби бор эди!

 IMG_6715

- Концерт номи, “Меҳринг сабаб” томошабинларга қарата айтилганми?

- Ҳа, албатта, бошида концерт номи ўйланганида ҳам, ўзи кўпроқ шу халқ, юрт билан уйғунлашиб кета оладиган ном ўйлашга ҳаракат қиламиз! Шунинг учун ҳам, “Меҳринг сабаб” деганда, умуман, ҳамма яхшиликни ортида меҳр турибди! Ҳар қандай ютуқ ортида аслида ҳам меҳр-оқибат бор! Санъаткор сифатида бугунги ютуқларим ҳам, ҳаммаси бу, шу элни, халқни, мухлисларнинг меҳри сабаб бўлганлиги учун ҳам, концертнинг номини шундай номладик!

 IMG_6778

- Ҳақиқий ижодкорни барибир ҳеч қачон ўз ижодидан кўнгли тўлмайди, дейишади. Сизни бу галги концертдан кўнглингиз тўлмаган жиҳатлар нимада бўлди?

- Ижодда шундай нарсалар борки, баланд-баланд ижодкорлар ижодида, энг баланд бўлган ижод намуналари бўлади! Булар, баъзида 2 йил, баъзида 3-4 йилда бўладиган нарсалар! Мени ўйлантирган нарса ҳам шу, сиз мана шундай баланд ижод намунаси тақдим этганингиздан кейин, мухлислар бундан кейин ҳам, тезда мана шундай янада баланд ижод намунаси кутишни бошлайди! Бундай ижод намуналари эса, йиллаб ижод давомида яралади! Бунинг учун кутиш ҳам керак! Демоқчиманки, ўтган йилги концертда жуда ҳам долзарб мавзу Сирия воқеаларига тааллуқли қўшиқ “Айтиб бер”ни, бу йил ижро қилинса, балки ўша даражадаги натижани бермасмиди? Ёки, масалан, бир-икки йилдан кейинми? Мавзу ҳам долзарб бўлганлиги учун, мухлисларнинг эътибори ҳам бошқача бўлди. Аммо, бир нарса ҳам борки, боя айтганимдек, мухлислар ҳар доим шундай ижод намунаси кутишади! “Мен билмайман, топ” дегандек, “бу йил шундай нарса бўлмабди” деган фикрлар бўлиши ҳам мумкин. Шу жиҳатдан, кўнгил тўлмаслиги табиий, буни бошқача ечими ҳам йўқ. Бунинг учун ҳамма нарса, вақт, давр ўша битта воқеага хизмат қилиши, ўша битта воқеа устига қурилган бўлиши керак. Бундай долзарб мавзуни топиш ҳам, осон эмас! Бу биргина ижодкорнинг ўзигагина боғлиқ эмас! Бу атроф-муҳитга ҳам боғлиқ, одамлар ҳам шунга тайёр туриши керак! Ўзимни ҳам кўнглим тўлмаганлиги, ўтган йилги концерт билан бу йилгисининг даражасини солиштира олмаётганлигим, ўтган йили бўртиб турган жойи, ўша қўшиқ эди! Энг кўзга ташланиб турган, дастурнинг ичида ҳам, ярқ этган ва ҳеч қандай баҳссиз, ярқираб турган номер бор эди! Бу боя айтганимдек ҳар гал туғилаверадиган нарса эмас, буни камчилик ҳам деб бўлмайди! Бу йил шундай нарса йўқлиги, менга ҳам боғлиқ эмас! Шундай оламшумул воқеанинг ўзи йўқ! Аммо, томошабинларга ҳам, санъаткорларга ҳам, “Қаро кўзга”, “Алло, Она”, “Сенинг”, “Севмадинг сен...” қўшиқлари маъқул бўлди! Эҳтимол, ўтган йили ўша Сирия воқеалари ҳақидаги “Айтиб бер” қўшиғи бўлмаганда, шу қўшиқлар катта воқеа бўлиши ҳам мумкин эди! Энди шундай нарса бор, мухлисларда ҳам, ўзимизга нисбатан ҳам, бир йил катта ижод намунаси қилиб, кейинги йил шундай ижод намунаси бўлмаса, ўзимизни ҳам кўнглимиз ёришмайди! Ўтган йили концертда, масалан, бир ҳафта ўша қўшиқ аурасидан чиқиб кетиб бўлмаган! Саҳнада ҳам, саҳна ортида ҳам, ўша қўшиқ хаёлдан кетмаган! Гўёки, ҳамма нарса ўша қўшиққа қурилган эди, назаримда! Ҳар гал ижро қилганимда, 3-4 минглаб инсонларни йиғлаб, ўша аурага, ўша ҳолатга кириб қолиши, камдан кам учрайдиган ҳодиса бўлган!

 IMG_7140

- Чиндан ҳам, ҳозир сиз номларини айтиб ўтган қўшиқлар ҳам мавзу, ҳам ижро тарафлама ҳамманинг эътиборини тортди! Улардан, айниқса, “Қаро кўзга” қўшиғи, концертнинг биринчи куниданоқ оғизга тушди! Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова ҳам концертингиз ҳақида фикр билдирганларида, “Қаро кўзга” қўшиғингиз барчани жуда таъсирлантирганлигини айтиб, ёш оилаларни масъулиятсизлик қилиб ажрашиб кетишлари, бугунги кундаги энг муҳим мавзу эканлигини таъкидлаб, бу қўшиққа алоҳида тўхталиб ўтдилар. (МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!) Шу қўшиқ ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз!

- “Қаро кўзга”қўшиғи муаллифи шоир Нодирбек Азимов, унга Дилмурод Маткаримов куй басталаган. Бу қўшиқ ғояси аслида анча аввал туғилган ва қўшиқ Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова учун, унинг концертига тайёрланганди. Унинг концерти арафасида, менга Дилмурод Маткаримов "Гулсанам Мамазоитова шу қўшиқни "айтмайман” деяпти, сиз бир эшитиб кўринг", деди. Эшитдим, менга маъқул бўлди! Яхши мавзу экан-ку, нега айтмас экан, деб ўзим ҳам гаплашсам, иккиланиброқ, айтаман ҳам, айтмайман ҳам, демади. Мен яхши мавзу, деб айтишни маслаҳат бердим. У ўйлаб кўришини айтди. Лекин бу қўшиқ қолиб кетди, унинг концерти ўтди ҳамки, бу қўшиқ куйланмади! Кейин Дилмурод менга “шу қўшиқ айтилмади, нима қилай?” деди, мен ҳам “сени нарсанг, ўзинг гаплашиб кўр, мен аралашмай, агар улар рози бўлишса, майли” дедим. Кейин, Дилмурод, “бўлди” деди. Шундан сўнг, концертда куйладим!

 IMG_6775

- Ўзингиз учун энг оғир қўшиқ қайси бўлди? Ижро тарафлама ҳам эмас, ўзи дилдан ўткаишдан қийналганингиз ва нима учун?

- Мен учун ҳамиша оғир бўладиган қўшиқлар, булар устозларнинг қўшиқлари! Бу қўшиқлар катта масъулият ва эътибор талаб қилади! Бундай қўшиқларда янгилик қўшиш, ёки ўзгартириш, бирор жойини бошқачароқ ижро қилиб юборишлардан эҳтиёт бўлиш керак! Чунки, у қўшиқлар мухлисларга аллақачон ёқиб, уни ёд олиб бўлишган, шунинг учун ҳам, уни ўзгартириш, кўпинча мухлисларда салбий фикрлар пайдо бўлишига сабаб бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам, иложи борича ўша қўшиқларга келганда, меъёрини ушлаган ҳолда, жуда эҳтиёт бўлиб ижро қилиш керак! Асосан, “Қошингиз қаросиму” ва “Наргиз” қўшиқларида, эҳтиёткорроқ бўлиб ижро қилдим. Одатда, устозларни қўшиғини созандалар билан бирга танлаймиз. Биринчидан, у қўшиқ менга ҳам мос  тушиши керак, тингловчиларнинг севимли қўшиғи бўлиши керак! Чунки, устозлар қўшиқлари ичида, айнан менга мос тушмайдиган қўшиқлар ҳам бор. Шунинг учун ҳам, ҳамма томони ҳисобга олинади ва бир қарорга келинади.

 IMG_6702

- Бу йил концерт кунлари қисқарганлиги ҳақида, “аввалги сафар кўп кунлаб жонли ижрода концерт берганликлари толиқтирмадимикан? Балки, шунинг учун кунлар қисқардимикан?” деган фикрлар ҳам бўлди. Ёки концерт кунлари кўплигидан бироз чарчаш бўлмадими? 

- Йўқ! Асосий гап, бунда эмас! Толиқиш эмас, кўникиб ҳам қолганмиз. Ўзи бу йил, йил бошидан ишларимни режалаштирганимда, концерт кунлари кам бўлиши маълум бўлган эди! Сабаби, ҳозир ишим жуда кўп эди! Мен улгура олмай қолишдан қўрқардим. Созандалар январь ойидан буён тайёргарлик қилишган, улар деярли тайёр, ҳаттоки, улар чалиб, тайёрлаб қўйган яна янги 2-3 қўшиқлар бор эди, аммо ўзим уларни ёд олиб улгурмаганлигим учун, саҳнада куйламадим, қолиб кетди... Уларни кейинчалик тингловчиларга тақдим этамиз. Шу тарафларини ҳисобга олиб, режалаштирилган ишлар кўп бўлганлиги учун ҳам, агар концерт кунлари ҳам кўп бўлса, бошқа ишларга халақит бериши, уларга улгура олмаслигим мумкин эди! Шунинг учун ҳам, концерт кунларини камроқ қилдик! Қолаверса, яна бир тарафдан, жисмоний эмас, ўзи умуман, кўп кунлаб концерт беришнинг ўзи ҳам, кўп куч талаб қилади! Энг асосий сабаби эса, мени концертдан кейин, бироз дам олишим учун вақтим йўқлиги, январь ойида ҳам шу режалар бор эди ва вақтим йўқлиги аниқ эди! Бу йил вазият шуни талаб қилди! Шунинг учун ҳам, концертдан кейин бир-икки кунгина дам олиб, кейин яна ишлаш керак!

IMG_6705 

- Концертингиз декорациясининг бироз соддалашуви, қолаверса, масалан, ўтган йилгидек ўйланган баъзи бир деталларнинг йўқлиги, мисол учун ўтган йили, илк қўшиқдаги опера юлдузлари концертидаги каби махсус парда очилиши, яна бир бошқача номерлар йўқлиги, ҳамда асосан жонли ижро ва қўшиқларга урғу берилганлиги ҳам, турли фикрларни келтириб чиқарди. Муносабатингиз?

- Бизнинг томошабинларнинг онгига қандайдир шоу тарзидаги концертлар сингиб қолди, “бу қандай бўлади?” десангиз, ўша ҳамма нарсаси ўйланган, ҳар бир ҳаракат, гапириладиган гапларгача ўйланган, ҳамма нарса ўлчанган, ҳаммаси жойида, хуллас, рамка ичида, аниқ бир шаклга эга бўлган концертлар! Ҳамманинг тасаввурида, гўёки концерт шундай бўлиши керак, деган тушунча пайдо бўлиб қолди. Лекин, бу тўғри, дегани эмас! Сабаби, концертлар ёки шоу бўлади, ёки концерт! Концертнинг шоудан фарқи шундаки, концертда бўртиб турган нарса, аудио бўлади! Видео эмас! Кўз орқали кўриш ёки бошқа нарсалар эмас! Энг илгари суриладиган нарса, бу ижро, созандалар ижроси! Шундан ҳам, келиб чиқса бўладики, тасаввур қилинг, бирорта мухлисларда “созандалар қандай чаляпти?” деган фикр йўқ! Чунки, у саволнинг ўзи йўқ! Сабаби, кўникиб қолинган нарса, ўша шоу! Бир нарсалар ўйланган, у ерда созанда турибдими, макет турибдими, ҳеч қандай фарқи йўқ! Шундай тушунчалар бор, келиб чиқаётган саволлар ҳам шуларнинг ортидан келиб чиқяпти! Чунки, ўша шу гапларни гапираётган одамлар, мендан ҳам жонли ижро, ҳам шоу кутишяпти! Лекин, у ерда диққат билан аҳамият берилса, кўриладиган бошқа нарсалар бор! У ерда “созандалар қандай чалишяпти, найчи нима иш қиляпти, барабанчи қандай чаляпти, доирачининг маҳорати қандай? Ёки санъаткор қандай ижро қиляпти? Жонли ижро, деган талабга жавоб беряптими, йўқми?”, деган саволлар олдин қўйилиши керак! Чунки, ниятга ҳам боғлиқ-да, шунчалик бир тамоша кўраман, деб келинса, тўғри тамоша йўқ, бу ерда эшитиладиган қўшиқлар бор, эшитиб маънавий озуқа олиш мумкин! Ҳар бир аудиомаҳсулотни таҳлил қилишга етарли даражада материал бор! Агар шуни таҳлил қилмоқчи бўлинса, унда ҳар қанча баҳс-мунозара юритиш мумкин! Масалан, Бочеллининг концертида тамоша қиладиган ҳеч нарса йўқ! У ерда қўшиқларни эшитиб, маънавий озуқа олиш мумкин! Тамоша йўқ! Ҳеч ким сальто ҳам қилмайди, қандайдир номерлар ҳам намойиш қилинмайди. Шу жиҳатдан қаралса, асло оддий концерт, деб бўлмайди!

 IMG_6926

- 10 кундан ортиқ концерт бериш ҳам кичик муддат эмас! Концерт кунлари сиз учун энг мураккаб вазият ва энг ҳаяжонга солган ҳолат нимада бўлди?

- Концертни 4 кунигача роса ҳаяжонландим! Барибир ҳар қандай концертда саҳнага ўрганиб кетиш учун ҳам, вақт керак! Ҳаяжон, барибир ҳар куни бор, бўлади, ўтиб кетди, дея олмайман. Ҳоҳлайсизми, йўқми, бугунги ҳолатингиз жонли ижрога жавоб берадими, йўқми, шу ғам, биринчи ўринда туради! Бунинг учун яхши ухлаган бўлиш керак, кайфиятинг, соғлиғинг жойида бўлиши керак! Жонли ижронинг ўзига яраша талаблари кўп! Умуман, ўша ҳамма талабларига жавоб бераманми, бугун ёки йўқми? Ҳар куни уйқудан турганимда, биринчи савол шу бўлди! Ўзимни яхши ҳис қилиб турган бўлсам, демак, бугун яхши ўтади, деб кўнгил сал хотиржам бўлади. Лекин, шунга қарамай, концертдан аввал сал репетиция қилиб, шу ҳолатга кириб олинди! Яъни, мақсад ҳам, олдинроқдан шу ҳолатга кириб олиш! Концерт бошлангач, барибир ўша процесс керак бўлади, киришиб олиш, инсон руҳан тайёр бўлиши керак! Бирдан саҳнага чиқиб, концертни бошлаб юбориш, бирмунча оғирроқ бўлади. Шунинг учун, сал олдинроқ ишлаб, кўникиб олгандан кейин, худди ўшанинг давоми бўлгандек, саҳнага бемалол чиқиб, давом эттирасиз ва енгилроқ кечади.

 IMG_7145

- Аввал ҳам, ўтган йили ҳам, энг масъулиятли кун, бу концертда санъаткорлар келган кун, дегандингиз. Бу йил-чи?

- 18 апрель куни санъаткорлар кўпроқ бўлиб келишди! Ўша кун! Ўша куни “Казу” деган мусиқа созини ҳам чалдим. Интернетда кўриб қолгандим, олиб келтирдим. Фақат ўша куни чалдим, сабаби, буни фақат созандалар тушуниши мумкин-да. Янги соз! Умуман, зар қадрига заргар етади, дейишади, дегандек, бошқаларга у сознинг қизиқ тарафи бўлмаслиги мумкин эди. Санъаткорлар учун эса, бу янгилик бўлди, бундан кейин ҳаммаси, “бизга ҳам шу создан топиб беринг” деб сўрашяпти!

 IMG_7471

- «Жиги-жиги» қўшиғингиз ҳақида, “атайлаб эътибор тортиш учун, Яъни, сўзи ўзгача бўлганига, тез оғизга тушади ва оммалашиши учун, шу ғазал танланган", деган фикрларга муносабатингиз?

- (самимий кулиб) Хўп, яна қандай танлаш мумкин? Масалан, ҳамма нарсани ўз вазифаси бор, ўша вазифани бажариши керак! Қўшиқ нима учун? Тингловчилар эътиборини тортиши, улар тинглаши учунми? Ҳеч кимнинг эътиборини тортмайдиган қўшиқ, нега керак? Қўшиқда, одамнинг эътиборини тортадиган нимадир бўлиши керак! Айнан, шу «Жиги-жиги» деган сўз эътиборни тортади, деган фикр, мени эътиборимни тортди! Шунинг учун, бу ғазал қўшиқ бўлди ва шунинг учун бугун мухлислар эътиборида! Бошқа яна нимасига қараб танланади? Ё бирор сўз бўлиб, тингловчилар эътиборига тушади, ёки бирор ғоя, шеър ғояси, мазмун жиҳатдан эътиборга тушади. Албатта, эътиборга тушмайдиган шеърни олиб, қўшиқ қилиш, нимага керак? Эътиборга тушганлиги учун ҳам танланган! Лекин, бу айб эмас, шекилли? Буни айбга ўхшатилган қилиб, етказилган. (самимий кулиб) Худди мана шундай савол бўлган-да, «Сен қорнинг очиб кетгани учун овқат ебсан-а?» дейиляпти. Табиий равишда, "ўзи бошқа нима учун овқат ейилади", деган жавоб пайдо бўлади-ку. (кулади)

 IMG_7162

- “Санъаткорни саҳнадан айтадиган мукаммал сўзи бўлиши керак”, дегандингиз. Бу гал бу концертингиз орқали шу сўзни қанчалик айта олдингиз?

- Энди бу айнан санъаткорнинг оғзидан чиқаётган сўзларга тегишли гап эмасу, барибир халқ, умуман нима демоқчи эканлигингни билиши керак! Концертнинг ғояси, дейлик, маданий ҳордиқ чиқаришга келган одам, албатта у ердан нимадир озуқа олиб чиқиб кетиши керак! Четдан бегона бўлиб назар солинса, ўтган йили, дейлик, “Ватанни, Тинчликни қадрига етишни яна бир карра эслатдинг, бу йил нима демоқчисан?”,  деган саволга ҳам, менимча, одамлар жавобини олишди! Концертда турмушдан ажрашганлар мавзуси борлиги, бугунги кунда жуда ҳам долзарб мавзу! Бу инсонларнинг оилавий муаммоси бўлганлиги учун ҳам, ҳамма буни беркитишга ҳаракат қилади, ошкор қилишни истамайди! Аммо, аслини олиб қарасанг, беркитадиган жойи  ҳам қолгани йўқ, бирор оила йўқки, шундан азият чекмаган бўлса! Шунинг учун, менимча, битта санъаткорнинг концертида ўртага ташланадиган муҳим мавзу бўлса, айтиладиган гап керак бўлса, шунинг ўзи етарли, демоқчиман. “Алло, Она” қўшиғини ҳам олсак, бугунги кунда бунақалар ҳақиқатда ҳам бор, йўқ эмас! Мени ўзимни ҳам, қўни-қўшни, танишларим ичида ҳам бор, афсуски! Ота-онаси ҳам, оиласи ҳам, қолиб кетган, ўзини қайтиб келишга ҳам маблағи йўқ, у ерларда фақат ўзини ўйлаб юрган Ватандошларимиз бор. Улар айримлари ўзи дангаса, уларни тарихини ҳам биламан, бу ерда ҳам, у ёқда ҳам бир ишни қойиллатмаган! Фақат ўзини ўйлаб куни ўтяпти! Ачинарлиси умри ўтяпти! Ҳали ёш, соғлиғи бор, эс-ҳуши жойига келмаяпти, юрибди. Эртага 30 ёшдан ошгандан кейин эса, афсуски кеч бўлади! Саломатлигини ҳам йўқотади, карьера ҳам қилмаган, яна шу ерга қайтиб келади, ўйлаб қаралса, бутун бошли бир инсон ўз келажагини кесиб ташлаётгани, пучга чиқараётгани ҳақиқат! Бу даражада оғир кўринишда етказмаган бўлсак ҳам, барибир қайсидир маънода бизнинг мақсадимиз, бу ерда уларнинг оналарини кўзини яна ҳам ёшга тўлдириш, юрагини эзиш эмас, ўшаларни ўзларига кўпроқ таъсир қилиш! Яъни, кўзларини очишсин, сал бўлса ҳам вақти борида қайтсин, ўз йўлини топсин, деган маънода, биттаси, ўнтаси, юзтаси таъсирланса ҳам, шу қўшиқдан таъсирланиб, “ўз юртимга кетдим, далага бориб, экин экиб, меҳнат қилсам ҳам, куним ўтади. Бориб меҳнат қиламан, яқинларимни ёнида бўламан.” деб, қарор қабул қилса, бу бизнинг ютуғимиз!

 IMG_6704

- Шогирдларингиз кўп ва ўзига хос мактабингизни яратдингиз! “Озодбек Назарбеков мактаби”нинг ўзига хослиги ва бошқа устозлар мактабидан ажралиб турадиган жиҳатлари?

- Ҳали ундай катта гапиришга эртаю, лекин айниқса, шу мактаб борасида, ўзимни ўйлаган режаларим, танлаган йўлим, бор, тўғри. Аммо, иложи борича, бугунги кунда санъаткор, деган одам, қандайдир шахсий ҳаётнинг сал эшигини ёпиши керак, барибир. Қайси маънодаки, санъаткорни ўз табиатидан, феъл-атворидан келиб чиқиб яшашга ҳаққи йўқ-да, чунки у ҳамманинг назарида! Балки, бошқа соҳа эгасида шундай ҳуқуқ бордир, аммо санъаткор бўлганлиги ва ҳамманинг эътиборида бўлганлиги учун, барибир ҳамма жойда ўзини қўлга олиб, иложи борича ўзини тутиши, “ҳаммага мумкину, менга мумкинмасми?” деган тушунчалардан ҳоли бўлиши керак санъаткор! Ўзини чегаралай билиши керак! Яна бир томони, ўзимни кўп шогирдларимдан ҳам талаб қиламанки, санъаткор халққа энг ёрқин тарафини кўрсатишга ҳаққи бор, холос! Бундан бошқа тарафларини кўрсатиб, “мени шундай қилишга ҳаққим йўқми?” дегандек, ҳамма ҳам тўғри тушунмайдиган қандайдир вазиятларни юзага келтириш, шундай ҳолатда ўзини тутиш, ҳар томонлама ўйлаб қаралса ҳам, санъаткорга тўғри келмайди! Тўғри келмаслигининг энг асосий сабаби, ҳоҳласа-ҳоҳламаса, унга 4 та бўлса ҳам инсон эргашади! Яна бир нарса борки, бунақа бўлиш, “мен ҳамма жойда қандай бўлсам, шундайман, ҳоҳласанг шу, ҳоҳламасанг йўқ...” дейиш, мени назаримда, бу қанақадир жамиятнинг идеалига хиёнатдек туюлади! Тасаввур қилинг, бир ёш санъаткор чиқди! Ҳамма уни яхши кўриб қолди ва уни шахсиятидан ҳеч кимнинг хабари йўқ! Фақатгина қўшиқларини эшитиб, клипларини кўришди. Ҳаммага маъқул бўлди, у ҳақида илиқ фикрлар пайдо бўлди ва ҳамма ёшлар эргашишни бошлашди! Шунда кутилмаганда, бир негатив ишини ўзи намойиш қилиб қўйди! Қаердадир ўзини нотўғри тутди, нимадир қилди ва ҳоказо. Шундай вазиятда мен кўпинча ўйлайманки, бояги бунга эргашмоқчи бўлиб, шунга ўхшашга ҳаракат қилиб юрган бола нима бўлди экан? У бола нима аҳволга тушди экан? Қалби дарз кетмадимикан? Албатта, қалби дарз кетади! Санъаткор кўпроқ шуни ўйлаши керак! Шу маънода, мен боя, “ҳаққи йўқ”, деб айтдим. Шу туфайли ҳам, шогирдларимдан ҳам асосий талаб қиладиганим, кўпроқ шунга аҳамият қилишлари зарур! Қолаверса, албатта, биринчи ўринда санъат, ижодда, умуман ҳамма томонлама, жамиятда жиддий равишда ўз ўрнини топиши керак, агар масъулиятли бўлиб, “мен шундай бир етук санъаткор бўламан” деган олий мақсади бўлса, шубҳасиз ўз ўрнини ҳам топади!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Фотолар учун фотограф Мирсаид Зоҳидовга миннатдорчилик билдирамиз

IMG_6825

IMG_6823

IMG_6806

IMG_6722