OzodbekNazarbekov

 

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

МУХЛИСЛАР ҚУРШОВИДАН “СОҒ-ОМОН” ЧИҚҚАН ҲОСИЛА РАҲИМОВА ЁКИ КОНЦЕРТГА “КЎЧИБ КЕЛГАН” ИППОДРОМ! 28.04.2016 10:38

 _MG_8983

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимованинг бу йилги 4 кунлик концерт дастури жуда бир ўзгача ўтди!

_MG_8718

Санъаткорни мухлислари жуда бир соғинишганликларини ажабтовур тарзда билдириб қўйишди!

_MG_6947

_MG_6948

Аввалига Ҳосила Раҳимова томошабинлар орасидан илк қўшиқ “Кўргани келдим”ни куйлаб чиқиб келганида, мухлиса аёллар “Сизни ҳам кўрадиган кун бор экану!!!” деб, санъаткорни қўлларидан ушлаб, тортиб сўраша бошлашди! Яқин бир қариндошини тасодифан кўриб қолгандек!

_MG_6956

Ҳосила Раҳимова қўриқчилар ёрдамида улардан ажраб,

_MG_6974

саҳнага чиқиб олгач, концертнинг илк блоки бошланди!

_MG_8997

Cанъаткор бу блокда “Сипо малика” имиджида бўлди ва “Ҳушпиллак”, “Адо бўлурми?”, “Йигитга пул топиш”, “Эй, воҳ”, “Дўст” каби қўшиқларни куйлади.

_MG_7896

Айнан шу блокда, куёви Баҳриддин Зуҳриддинов билан “Куёв” дуэтини ҳам куйлади. Куёвига навбат берди ва Баҳриддин Зуҳриддинов ҳам, “Опанг қани” қўшиғини ижро қилди.

_MG_7286

Иккинчи блокда санъаткор “Фольклор примадоннаси” имиджида эди. Бу блок давомида “Биларсан”, “Элим”, “Сўзана”, “Қўшни”, “Қайни йигит”, “Овсинлар”, “Жиян келди” қўшиқлари янгради.

_MG_8398

Учинчи блокда эса, санъаткор “Замонавий хоним” имиджида бўлиб, бу блок давомида “Қизимга”, “Ўзингни эҳтиёт қил”, “Азизим”, “Тулпор”, “Опа”, “Чанқовуз”, “Кўпкари”, “Ўтов”, “Чўпон ота”, “Қаддингни ур”, “Ватан” қўшиқларини куйлади.

_MG_8951

Иккинчи ва учинчи блок оралиғида сўз устаси Аваз Охун чиқиб, томошабинлар кайфиятини янада кўтарди!

_MG_9031

Концерт бошланишида Ҳосила Раҳимова шўх қўшиқлардан куйлаб, мухлисларни рақсга чорладию,

_MG_8820

_MG_7924

_MG_8582

бутун залда ҳақиқий “ипподром” шукуҳи авж олди!

_MG_7565

_MG_8681

Мухлислар фақат ва фақат рақсга тушишни астойдил ният қилиб келишган шекилли, қўриқчиларга ҳам қарамай, рақсга тушиш учун тўппа-тўғри саҳнагача чиқиб кетишди! Ҳаттоки, бир нечта чаққонроқлари Ҳосила Раҳимованинг ортидан ўзларини саҳнага ортига урмоқчи ҳам бўлишдию, лекин қўриқчилар улардан кўра абжирроқ чиқишди!

_MG_9118

_MG_8088

_MG_9052

Мухлислар фақатгина бир неча сокин, дардли қўшиқлар вақтида тинч ўтиришди холос! Шунда ҳам, фақат нафас ростлаш учун бўлса керак!

_MG_8349

Ҳосила Раҳимова бир гуруҳ ғайратли раққос йигитлар билан чиқиб, учинчи блокда “Тулпор” қўшиғини бошладию, залдаги тўполон яна келган жойидан давом этди!

_MG_8407

Ҳосила Раҳимованинг ўзи ҳам, жўшиб, раққос йигитларга тулпорни қандай миниш кераклигини кўрсатиб қўймоқчи бўлдими, қўшиққа мос рақс ҳаракатларини амалга оширди ва бу мухлисларни янада руҳлантирди!

_MG_8426

_MG_8427

Йигитлар эса, ўз навбатида рақслар давомида “жонли” декорация ҳам ясаб юборишди!

_MG_8795

_MG_8694

Биринчи кун концертда “Ҳосилани яна қачон кўраман????” деб, ҳайқирган ашаддий,  ўтакетган мухлислар санъаткорни қўлларидан ушлайман, деб, тортиб, эгнидаги тошлар қадалган либосини енг қисмларини йиртиб олишга муваффақ бўлишди! Эсдалик учун бўлса керак!)))

_MG_8680

2,3 кунларда ҳам, мухлисларнинг ҳовури босилмади!

_MG_4109

3 кун санъаткорлар меҳмон бўлишди! Улар ҳам, концертда Ҳосила Раҳимованинг шў қўшиқларига рақсга тушишди!

_MG_7970

_MG_8892

4 кунга келиб, мухлисларнинг ҳовури бироз босилгандек кўринди, аммо, гулларни қабул қилиб олиш вақтида, асло бундай эмаслиги маълум бўлди!

_MG_8982

Концерт кунлари Ҳосила Раҳимовани яна бир бор бошқача кашф этдик! Концертда дастур бир бўлса ҳам, санъаткор томошабинлардан келиб чиқиб, концертни ҳар куни ҳар хил ўтказди!

_MG_9074

Концерт декорацияси ҳам ўзига хос бўлиб, илк марта 3D ўтов, “Сурхонча дўппи” кўринишида саҳна тепасидан жой эгаллади!

_MG_7660

Саҳнанинг ўзи эса, анаъавий Сурхон услубига содиқ ҳолда бўлди! Фольклор гуруҳлари, “Тумор” рақс гуруҳи, Йигитлардан иборат рақс гуруҳи, ҳамда болалар рақс ансамбли сурхонча ва замонавий рақслар билан концертга янада юқори шукуҳ бағишлашди!

_MG_8997

_MG_8612

Хуллас, 4 кунлик концертда Санъаткор  ашаддий мухлислари қуршовидан “зўрға” омон чиқди! Албатта, бундай санъат ва мухлисларни ҳам чидаганга чиқарган! Ҳосила Раҳимова ва мухлислари ўртасида ҳеч қандай чегара йўқлиги, улар санъаткорни қанчалик яхши кўришлари, концерт кунлари ўз исботини топди!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

photo__3399 img________6845____0

Фотолар учун Сардор Азимов  ва шогирди фотограф Ўткир Мирзааҳмедовга миннатдорчилик билдирамиз

_MG_8981

_MG_9011

1

_MG_8978

_MG_9009

_MG_9098

_MG_8954

_MG_8950

_MG_8930

_MG_8923

_MG_8912

_MG_8659

_MG_8595

_MG_8441

_MG_8365

_MG_8190

_MG_7914

_MG_7640

_MG_7641

_MG_7622

_MG_6962

_MG_7666