OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ГУРУҲЛАР КОМАНДАСИ, “ҲАЁТ УЧУН!” ХАЙРИЯ ФУТБОЛ ЎЙИНИГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНЛАРИДАН! 18.02.2013 13:18

foto_futbol_guruhlar-4.jpg
“Ҳаёт учун!” хайрия футбол ўйини бу йил янада кўтаринки руҳда ва янада қизиқарли бўлиб ўтиши кутилмоқда. Ўтган йили хонандалар жамоаси таркибида иштирок этган гуруҳлар, эндиликда алоҳида бир команда сифатида “Ҳаёт учун!” хайрия футбол ўйинида қатнашадиган бўлдилар.
foto_futbol_guruhlar-3.jpg
Бу командада барча гуруҳлар иштирок этадилар. Жумладан, “Беном” гуруҳи яъни Сарвар ва Комил, “Уммон” гуруҳи яъни, Жасур, Зоҳид, Шохрух, “Шод” гуруҳи яъни, Шуҳрат, Отабек ва Дониёр,  “Mаrка Z”, “Зарба”, “Саҳро”, “Манго”, “Арсенал”, “Фаёз” гуруҳлари ва ҳамда ёш хонанда Салмон, жами 23 нафар иштирокчилар!
foto_futbol_guruhlar-23.jpg
Шунингдек гуруҳларнинг администраторлари ҳам мазкур тайёргарлик жараёнларида фаол қатнашмоқдалар.
foto_futbol_guruhlar-20.jpg
Гуруҳларга ҳозирча “Беном” гуруҳидан Комил тренерлик қилмоқда. Тез кунда гуруҳлар командасига, “Бунёдкор” жамоасининг собиқ ўйинчиларидан бири тренерлик қилиши кутилмоқда. Гуруҳлар командаси ҳозирда “Ҳаёт учун!” футбол хайрия ўйинига тайёргарлик машқларини олиб бормоқдалар. 18 февраль куни ҳам ҳаво совуқ бўлишига қарамай, гуруҳлар командаси кечқурун йиғилиб тайёргарлик жараёнлари билан банд бўлдилар.
foto_futbol_guruhlar-30.jpg
Ҳаттоки, шу куни туғилган куни бўлишига қарамай, “Беном” гуруҳидан Сарвар ҳам, тайёргарликни қолдиргани йўқ.
foto_futbol_guruhlar-21.jpg
Гуруҳлар командаси ҳам бир ёқадан бош чиқариб, аҳиллик билан ўйинга тайёргарлик олиб бораётган бўлсалар ҳам, лекин, тайёргарлик жараёнлари давомида, ўйин туфайли баҳслар ҳам келиб чиқмоқда.
foto_futbol_guruhlar-28.jpg
Гуруҳлар командасида ҳозирча 2 та дарвозабон бор, бири “Mаrка Z” гуруҳида Дилшод (команданинг “моҳир” шаррҳловчиси) ҳамда,
foto_futbol_guruhlar-31.jpg
“Беном” гуруҳидан Сарвар.
foto_futbol_guruhlar-12.jpg
Ҳозирда гуруҳлар командасига Комил бошчилик қилмоқда.
 foto_futbol_guruhlar-14.jpg
«Беном» гуруҳи Комил: - “Ҳаёт учун” хайрия футбол ўйинига тайёргарликлар бошланган. Ҳозир ҳаммамиз бунга қизғин тайёргарликдамиз. Бу йил биз гуруҳлар алоҳида бир команда бўлдик. Лекин, ҳали гуруҳимизга ном қўймадик ва тез кунда гуруҳга мос ном танлаймиз. “Ҳаёт учун” футбол ўйини, бу йил янада бир ўзгача кўтаринки руҳда ўтиши кўзда тутилмоқда. Биз ҳам астойдил тайёргарлик қиляпмиз. Нафақат хонандалик, балки спортдан ҳам сабоқ олиб, спортдаги маҳоратимизни ҳам кўрсатишга имконият бўлиб, спорт туфайли соғлиғимизни ҳам янада мустаҳкамлаймиз! “Ҳаёт учун!” футболи, бу эзгу мақсадлар йўлидаги хайрия футболидир! Шунинг учун ҳам, бунга юракдан ёндошамиз. Бундай хайрли ишлар янада кўп бўлса, биз санъаткорлар ҳам бунга чин дилдан ўз ҳиссамизни қўшишдан бахтиёрмиз! Бу хайрия футбол ўйини хаста инсонларга ҳаётга умид беради ва уларни эртанги кунга бўлган ишончини оширади, деган фикрдамиз!
 foto_futbol_guruhlar-2.jpg
foto_futbol_guruhlar-32.jpg
“Уммон” гуруҳи: - Биз ҳамиша соғлом ҳаёт тарафдоримиз! Спорт эса, соғлом ҳаёт гаровидир! “Ҳаёт учун!” хайрия футболи лойиҳаси орқали, биз футбол ўйинимиз билан инсонларни ҳам соғлом ҳаёт кечиришга ундаш билан бирга, “Кўкрак бези” саратонининг олдини олиш, бу хасталикка чалинган инсонларни ҳам маънан, ҳам моддий тарафлама ҳам, қўллаб-қувватлаш, уларни ҳаётга бўлган ишончини оширишга ўз ҳиссамизни қўшяпмиз. Бундан жуда ҳам бахтиёрмиз! Хаста инсонларни кўнглини кўтариш, бу жуда катта савобли иш ҳисобланади. Бу лойиҳа учун, бу каби каби хайрли ишлар учун, лойиҳа ташкилотчиларига, Фонд Форумга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз! Ҳозир тайёргарлик ишлари жадал кетмоқда, ўйлаймизки, бу тайёргарлик, хайрия футбол ўйини ўтказиладиган куни ўз самарасини беради!
 
foto_futbol_guruhlar-24.jpg
“Шод” гуруҳи: - “Ҳаёт учун!” хайрия футболи иккинчи марта бўлиб ўтмоқда! Об-ҳавога ҳам, умуман ҳеч нарсага қарамай, тайёргарлик жараёнларини олиб бормоқдамиз! Мазкур лойиҳа ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз! Чунки, “Ҳаёт учун!” лойиҳаси ҳар тарафлама, мукаммал ўйланган лойиҳа, деб биламиз. Биринчидан, бу лойиҳа орқали “Кўкрак бези” саратони хасталигининг олдини олишга, ҳамда бу касалликка чалинган беморларнинг соғлиғини тиклашга ўз ҳиссамизни қўшяпмиз, шунингдек, бу лойиҳа орқали биз ўзимиз ҳам, тайёргарлик жараёнларида спорт билан шуғулланиб, ўз соғлигимизни ҳам мустаҳкамлаймиз. Шу билан бирга, бизни кузатаётган ёшларни ҳам, спортга жалб эта оламиз. Бундан жуда ҳам хурсандмиз.
 
foto_futbol_guruhlar-17.jpg
“Mаrка Z” гуруҳи: - Ҳозир тайёргарлик жараёнлари айни бир авж олган вақти! Футбол ўйнашни билмайдиган хонандалар ҳам, ҳозирда  футбол борасидаги билимларини, маҳоратларини оширмоқдалар! Бу хайрия  футболи нафақат биз руҳан тетик бўлишимизда, балки биз санъаткорлар орасидаги оқибатни ҳам ўзаро мустаҳкамлаб бормоқда! Бу тадбир ҳар йили ўтказилиб, умумхалқ байрамига айланса, биз буни катта бахт, деб биламиз! Биз ҳам бунга жиддий тайёрланиб, мазкур футбол ўйини орқали, “Кўкрак бези” саратони хасталигига чалинган беморларни ҳаётга бўлган ишончини оширишга, уларни яна ҳаётга қайтишларига оз бўлса ҳам ўз ҳиссамизни қўшамиз, деган умиддамиз.
foto_futbol_guruhlar-27.jpg
 
“Зарба” гуруҳи: - Ўтган йили “Ҳаёт учун!” хайрия футбол ўйини шоу тарзида ўтказилган эди. Бу йил эса, жуда ҳам жиддий ёндошилиб, чинакам, ҳақиқийи футбол сифатида қаралмоқда. Шунинг учун, ҳозирги кунда футболга жуда кучли ҳаракат билан тайёргарлик қилмоқдамиз! (самимий) Мақсадимиз, албатта, чин дилдан ҳаракат қилиб, биринчи ўйинда ғолиб бўлиб, финалга чиқиш ва финал ўйинида ҳам ғалаба қозониш! Лекин, ўйлаймизки, бу ерда ғалабадан ҳам кўра муҳимроғи, бу “Ҳаёт учун!”, эзгу мақсад, яъни бемор инсонларнинг ҳаётга бўлган ишонч ва умидларини ошириш! Қолаверса, бу футбол ўйини барча учун ҳар тарафлама муҳим аҳамиятга эга. Масалан, бу футбол ўйинига ҳозирда кўпчилик қизиқмоқда, ёшлар ўз кумирлари деб билган севимли хонандаларини қандай футбол ўйнашларини кўриб, уларда ҳам спортга қизиқиш ортмоқда! Шахсий фикримиз, бу борада нафақат футбол, балки баскетбол, волейбол каби бошқа спорт турлари асосида ҳам, лойиҳалар ташкил қилинса, янада мақсадга мувофиқ бўларди, деб ўйлаймиз.
 
foto_futbol_guruhlar-19.jpg
“Манго” гуруҳи: - Биринчи навбатда, “Ҳаёт учун!” футболидек хайрли лойиҳа учун, Фонд Форумга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз! Бу футбол барчамиз учун бирдек муҳим аҳамиятга эга! Бу хайрли лойиҳа бизга беморларни кўнгилларини кўтариш, уларни қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшиш, шунингдек ёшларни спортга жалб этиш, ҳамда спорт орқали биз ўзимиз ҳам соғлигимизни янада яхшилаш, биргаликдаги аҳилликни мустаҳкамлаш каби имкониятларни бермоқда! Жамоамиз аҳил бўлиб, бир ёқадан бош чиқарсак, албатта ғалаба қозонамиз! Лекин, муҳими ғалаба эмас, муҳими бу хайрли лойиҳадаги иштирок ва хайрли ишга ўз ҳиссамизни қўшиш!
 
foto_futbol_guruhlar-18.jpg
Салмон: - Яккахон хонанда бўлсам ҳам, ҳозирда гуруҳлар билан бирга тайёргарлик жараёнларида иштирок этяпман. “Ҳаёт учун!” футбол ўйинига тайёргарлик жараёнлари жараёнлари қизғин кечмоқда. Мақсадимиз, ҳам ғалаба, ҳам мана шу футбол ўйини орқали ёшларни спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш, соғлом ҳаётга ундаш, энг асосийси эса, “Ҳаёт учун!”, бемор инсонларни ҳаётга қайтариш, касалликни олдини олиш учун, ўз ҳиссамизни қўшиш! Тадбир куни, чиройли футбол ўйини кўрсатишга ҳаракат қиламиз! Футбол ўйини орқали, барчанинг кайфиятини кўтариб, беморларни ҳаётга бўлган қизиқишларини ошириб, уларни соғайишларига, ўз ҳиссамизни қўшиш ниятидамиз!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова

 foto_futbol_guruhlar-29.jpg

 

 

 

 

foto_futbol_guruhlar-1.jpg

 

 

 

foto_futbol_guruhlar.jpg

 

 

 

foto_futbol_guruhlar-2.jpg

 

 

 

foto_futbol_guruhlar-10.jpg

 

 

 

 

foto_futbol_guruhlar-5.jpg

 

 

 

 

foto_futbol_guruhlar-6.jpg

 

 

 

 

foto_futbol_guruhlar-7.jpg

 

foto_futbol_guruhlar-13.jpg

 

 

 

foto_futbol_guruhlar-8.jpg

 

 

 

 

foto_futbol_guruhlar-9.jpg

 

 

 

foto_futbol_guruhlar-16.jpg

 

 

 

foto_futbol_guruhlar-11.jpg

 

 

 

foto_futbol_guruhlar-12.jpg

 

 

 

 

foto_futbol_guruhlar-15.jpg

 

 

foto_futbol_guruhlar-22.jpg

 

 

 

foto_futbol_guruhlar-26.jpg

 

 

 

 

foto_futbol_guruhlar-34.jpg

 

 

 

foto_futbol_guruhlar-35.jpg

 

 

 

foto_futbol_guruhlar-33.jpg

 

 

 

 

foto_futbol_guruhlar-39.jpg

 

 

 

foto_futbol_guruhlar-38.jpg

 

 

 

foto_futbol_guruhlar-37.jpg

 

 

 

foto_futbol_guruhlar-36.jpg

 

 

 

foto_futbol_guruhlar-40.jpg