OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image

KYVP2965

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ШУМ БОЛА” КИНОФЕСТИВАЛИ ОЧИЛИШ МАРОСИМИДАН! 30.04.2016 05:21

photo (4)

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва Гёте институти филиали ҳамкорлигидаги “Шум бола” болалар ва ёшлар учун III ўзбек ва немис фильмлари фестивалининг 28 апрель куни Алишер Навоий киносаройида очилиш маросими бўлиб ўтди.

photo (1)

Унда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Отабек Мусаев

photo (3)

ва Гёте институти директори Юлия Ханске сўзга чиқиб, ҳозирда юртимизда Миллий Киноматография санъатини ривожлантириш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ва бунинг натижасида Халқаро кинофестивалларни юқори савияда ўтказиш имконияти пайдо бўлганлигини алоҳида таъкидлади.  

Фестиваль ўзбек анимацион фильм ижодкорларининг «Бор барака» мультфильми ҳамда, Германиялик киноижодкорларнинг «Қарсилдоқ ва сичқонлар қироли» бадиий фильми намойиши билан бошланди.

«Шум бола» фестивали доирасидаги фильмлар намойиши, 1 майга қадар Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги кино саройи ҳамда 3-5 май кунлари Фарғона шаҳридаги театр ва концерт саройи, санъат коллежида бўлиб ўтади.

Мазкур фестивалнинг аҳамиятли томони шундаки, унда Германиялик киноижодкорлар томонидан яратилган бадиий маҳсулотлар билан бир қаторда, ўзбек киноижодкорларининг ҳам ижодий маҳсулотлари намойиш этилмоқда!

Жумладан, “Айиқча”, “Очкўз хўроз”, “Дониқишлоқ ҳангомалари”, “Сариштали уй-фариштали уй”, “Жасур типратикан”, “Бирлашган ўзар”, “Оқ товуқ”, “Широқ ҳақида афсона” ва “Соҳибжамол қўғирчоқ” мультфильмлари ҳам ҳар хил сеанслардан олдин намойиш этилмоқда!

photo (2)