OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

СУРХОНДАРЁДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ БОШЛАНДИ! 02.05.2016 09:26

photo (2)

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли мажлис баёнига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларида жорий йилнинг март-декабрь ойлари давомида маданият ва санъат намоёндалари иштирокида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланган.

DSCN5847

Мазкур тадбирлар Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги ташаббуси билан  Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

DSCN5877

photo (3)

Ёшлар Маданият ва Санъат маркази матбуот хизматининг хабар беришича, эндиликда, мазкур тарғибот тадбирлари Сурхондарё вилоятида ҳам бошланди! Бугун 2 май куни Санъаткорлар, эстрада хонандалари, актёр, актрисалар, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилардан иборат Тарғиботчилар гуруҳи Сурхондарё вилоятига етиб келишди, ҳамда Сурхондарёликлар томонидан анъанага кўра, нону туз билан кутиб олиндилар.

DSCN5853

Ушбу тадбир иштирокчилари ўзларига бириктирилган гуруҳлар раҳбарлари билан биргагликда вилоятнинг Термиз шаҳри, Термиз, Ангор, Музработ ва Жарқўрғон туманларидаги Олий таълим, Халқ таълими, Ўрта махсус таълим муассасалари ва маҳалла фуқаролар йиғинларида тарғибот тадбирлари ўтказиш учун жўнаб кетишди.

 DSCN5891

DSCN5889