OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262

баннер туй_2

ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ФАВВОРАЛАР САЙЛИ”ДАН! ТИНЧ ВА ФАРОВОН ЮРТГА БАЙРАМЛАР, ҚУВОНЧЛИ КУНЛАР ЯРАШАДИ! 03.05.2016 10:52

 20160501_102721

1 май куни Тошкент шаҳридаги 14 ҳудудда “Фавворалар сайли” Ёшлар оммавий-маданий тадбирлари ташкил этилди! Мазкур тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва Спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси эстрада хонандалари, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси театр актёрлари, Ўзбекистон Давлат Санъат ва Маданият институти талабалари фаол иштирок этишди. Тошкент шаҳрида  ўтказилган тадбирларда жами 46 440 нафар томошабин иштирок этди.  

photo_2016-05-02_12-13-33

Тадбирлар ҳақиқий байрамона тус олди! Тошкент аҳли ва меҳмонлари, баҳор ҳавосида сайр қилиб, концерт дастурларидан баҳраманд бўлишди! Тадбирларга яхши тайёргарлик кўрилган бўлиб, фавворалар таъмирланган ва замонавий технологиялар ҳам ўрнатилган.

IMG_0040

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат Академик катта театри майдонидаги мусиқали фавворанинг чироқлари, Симпозиумлар саройи ёнидаги гўзал фавворалар ҳаракатлари, томошабинларни ўзига жалб этди! Айниқса, чироқлар нурида кўкка отилган фавворалар, мусиқа садоси остида, томошабинларни зақлантирди!

20160501_143017

“Фавворалар сайли” анъанага айланиши билан бирга, барчага янада кўтаринки кайфият ҳам улашди!

 

Фавворалар бугунги кунда юртимиз аҳли ва меҳмонларга завқ бағишлаш билан биргаликда, турли замонавий бинолар билан бирга, шаҳримиз кўркига кўрк ҳам қўшмоқда!

Изображение 175

Кундан кунга гўзаллашаётган юртимизга, мусаффо осмонимизга, ҳамда мана шундай ўзига хос, тадбир-байрамларга, уларда қувонч билан иштирок этаётганларга боқиб, ҳар бир инсон кўнглидан, Юртимиз тинчлиги ва фаровонлигига шукур туйғулари кечиши шубҳасиз! Чиндан ҳам, Тинч ва фаровон юртга байрамлар, қувончли кунлар ярашади!

20160501_133510

Изображение 152

photo_2016-05-02_12-09-41

photo_2016-05-02_12-14-24