OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЯНГИ МЕГА ШОУ! “МЕНИНГ ТОШКЕНТИМ” МЮЗИКЛИ РЕПЕТИЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИДАН! ҲАММАМИЗ БИР ОИЛАДЕК! 06.05.2016 07:31

баннер1

Яқин кунларда пойтахтимиз аҳли ва меҳмонлари учун янги мега шоу — “Менинг Тошкентим” номли мюзикл ҳавола этилади. Муҳаммадисо Абдулхаиров, Фотима Режаметова, Адиз Ражабов, Асал Шодиева сингари таниқли санъаткорлар мюзиклда жонли овозда куйлайдилар. Лойиҳа 13-15 май кунлари “Истиқлол” санъат саройида намойиш этилиши режалаштирилаётган.

1

Мюзиклнинг бош мавзуси қилиб Тошкент танлангани бежиз эмас. Барчанинг юрагида она шаҳрига бўлган улкан меҳр-муҳаббат ётади. Унда катта шаҳарда яшовчи одам дуч келиши мумкин бўлган муаммолар, қувончли ва бахтли ҳодисалар қамраб олинган. 

Шоу ижодкорлари томошабинларни қандай янгиликлар кутаётгани,  нега айнан она шаҳар мавзусига мурожаат этилгани ва бошқа кўплаб тафсилотлар хусусида, “Истиқлол” санъати саройида бўлиб ўтаётган репетиция жараёнида ўз фикрларини билдиришди.

 4

Ҳусан ва Ҳасан Солиҳовлар: - Мюзикл иштирокчиларининг таркибига эътибор берсангиз, лойиҳанинг ўзгача бўлишини англаш қийин эмас. Хонандаларимизни фильмларда кўравериб ўрганиб қолганмиз. Аммо, уларни саҳнада жонли овозда куйлаётганини кўриш ўзгача  бўлиши табиий. Мисол учун, “Sharq” гуруҳи вакиллари бўлмиш Таня ва Сарвар ҳам мутлақо янги образда чиқишади.    

 3

Асал Шодиева, актриса: -Ушбу мюзиклга таклиф этишганида жуда ҳурсанд бўлдим. Негаки фаолиятимни хонандаликдан бошлаганимга қарамасдан, кўпчилик мени актриса сифатида яхши билишади. Мюзикл орқали томошабинларда ҳам актрисалик, ҳам хонандалик қобилиятимга баҳо бериш имконияти туғилади, деган умиддаман.

 5

Муҳаммадисо Абдулхаиров, актёр: - Мюзиклда маҳалла оқсоқоли ролини ижро этаяпман. Биз истиқомат қиладиган маҳалла номи “Гулсарой”. Мюзиклда маҳаллалардаги ҳаёт тарзимиз, удумларимиз, одатларимиз намойиш этилади. Халқимиз дилига яқин мавзулар кўтарилган. Янгиликлар кўп бўлади. Репетиция жараёнидаёқ ҳаммамиз ўзимизни бир оиладек, худди ҳақиқатан ҳам шу “Гулсарой” маҳалласида яшайдиган аҳолидек ҳис қилаяпмиз.

Адиз Ражабов: актёр: -Мусиқали томоша бутун дунёда санъатнинг салмоқли йўналишларидан бири ҳисобланади. Очиғи, хорижий давлатларнинг мюзиклларини кўриб, уларда бир бор бўлса ҳам иштирок этишни жуда ҳавас қилардим. Шундай имконият туғилганидан хурсандман. Бу мюзиклда иштирок этиш мен учун катта шараф.

 2

“Менинг Тошкентим” номли мюзикл постановкачи режиссёрлари Ҳасан ва Ҳусан Солиҳовлар. Декорацияларни қуриш ишлари аллақачон бошлаб юборилган.

“Менинг Тошкентим” номли мюзикл 13-15 май кунлари “Истиқлол” санъат саройида соат 19:00да бўлиб ўтади.