OzodbekNazarbekov

 

 

FZSL5502

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЯКУНЛАНДИ! 09.05.2016 14:19

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли мажлис баёнига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларида жорий йилнинг март-декабрь ойлари давомида маданият ва санъат намоёндалари иштирокида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланган.

photo_2016-05-06_19-04-04

Мазкур тадбирлар маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан  Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда алоҳида тасдиқланган режа асосида ўтказилмоқда.

photo_2016-05-05_20-00-54

Ушбу режа асосида тадбирлар жорий йилнинг 2-7 май куни давомида Сурхондарё вилоятининг 1 та шаҳар ва 13 та туманида, яъни Термиз шаҳри, Термиз, Ангор, Музробот, Жарқўрғон, Сариосиё, Шўрчи, Олтинсой, Денов, Узун, Шеробод, Бойсун, Қизириқ ва Қумқўрғон туманларидаги 294 та умумтаълим мактабларида, 75 та касб-ҳунар коллежи ва 4 та академик лицейларда, 1 та олийгоҳда, 8 та маданият ва аҳоли дам олиш маркази, 3 та маданият ва истироҳат боғида, 10 та харбий қисмлар (9206-сонли, 11506-сонли, 12-пост, 49543-сонли, 9220-сонли, 7 ва 8 постлар, 42278-сонли, 9221-сонли, 36691-сонли, 49509-сонли ) да ҳамда Жарқўрғон туманидаги “Сурхон Текстил”АЖ корхонаси ва Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да юқори савияда ўтказилди.

photo_2016-05-07_10-08-51

Мазкур тадбирларда 85 нафардан зиёд таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, уларда жами  нафар, шундан 229 минг 417  нафар ўқувчи ёшлар, коллеж ва лицейларда 84 минг 949 нафар, олийгоҳда 2260 нафар талабалар, 26 минг 103 нафар харбийлар ва уларнинг аъзолари,  33 минг 372 нафар уюшмаган аҳолининг иштироки таъминланди.

photo_2016-05-07_10-07-50

Ушбу тадбирлар ўқувчи ва талаба-ёшларнинг ёши ва психофизиологик жиҳатларидан келиб чиқиб, олдиндан ишлаб чиқилган намунавий сценарий ва маъруза матнлари асосида ташкил қилинди.

photo_2016-05-05_19-56-57

Тадбирларда иштирок этган Ўзбекистон Халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар ва маданият ходимлари, Ўзбекистон халқ шоир ва ёзувчилари ўқувчи ва талаба ёшларга мустақилликка қадар бўлган давр ва Мустақилликдан сўнг эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни солиштириб, “жонли мисоллар” билан таъсирчан руҳда гапириб бермоқдалар.  Ёшлар орасидан вакиллар ҳам сўзга чиқиб, бугунги кунда халқаро мусобақа ва танловларда эришган ютуқлари, яратилган имкониятлар тўғрисида сўзлаб, тенгдошларини яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга,  Ватанга, жамиятга муносиб фарзанд бўлишга чақирдилар.

photo_2016-05-07_10-06-29

Шунингдек, ўтказилаётган тадбирлар давомида жойлардаги таълим муассасаларида:

- юртимизда мустақилликкача бўлган давр ҳамда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотларни акс эттирувчи “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” номли фотокўргазмалар;

- “Ким эдигу – ким бўлдик” деган шиорнинг мазмун-моҳиятини очиб берилишига, мустақиллик йилларида мамлакатимизда турли соҳаларда эришилган ютуқлар, амалга оширилган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш борасида олиб борилаётган ишлар, бугунги кунда дунёнинг турли давлатларида юз бераётган нотинчликлар, диний экстремистик хунрезликлар, уларнинг ортида турган кучлар ва уларнинг ғаразли мақсадларини очиб беришга қаратилган видеороликлар намойиши ташкил этилди.

photo_2016-05-07_10-06-24

Тарғибот тадбирлари давомида ёшларни ватанпарварликка ундовчи, тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асрашга даъват этувчи, шунингдек ғаразли ғоялар ва турли кучларнинг жинояткорона ҳаракатларни фош этувчи 800 дан зиёд DVD дискларга ёзилган бадиий фильмлар, “Ким эдигу ким бўлдик” мавзусидаги ролик Термиз шаҳри, Термиз, Ангор, Музробот, Жарқўрғон, Сариосиё, Шўрчи, Денов, Олтинсой, Узун, Шеробод, Бойсун, Қизириқ ва Қумқўрғон туманларидаги  294 та умумтаълим мактабларида, 1 та “Меҳрибонлик уйи”да, 75 та касб-ҳунар коллежи ва 4 та академик лицейларда, 1 та олийгоҳда, 8 та Термиз шаҳар, Жарқўрғон, Музработ, Сариосиё, Шўрчи ва Узун, Шеробод, Бойсун ва Қизириқ туманларидаги маданият ва аҳоли дам олиш марказларида тарқатилиб, намойиш этилди.

photo_2016-05-07_10-06-09

Кун якунида маданият ва аҳоли дам олиш марказлари ва маданият ва истирохат боғларида маданий-маърифий тарғибот тадбирларига 33 372 нафар уюшмаган аҳоли иштироки таъминланди.

photo_2016-05-04_19-44-02

Тадбирлар Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ёшлар”, “Маданият ва маърифат”, “Ўзбекистон” ва “Диёр” телерадиоканалларининг “Ахборот” ва “Давр” информацион дастурлари, Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Ишонч”, “Сурхондарё” телерадиоканаллари орқали (Шеробод, Денов  туманларида) ёритилди.

photo_2016-05-07_10-06-17

Тадбирларда Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, ҳудудий ва маҳаллий газеталарнинг мухбирлари иштирок этишди.

photo_2016-05-06_19-04-56

Шунингдек, жойларда ўтказилган тарғибот тадбирлари  интернет сайтларда мунтазам ёритилиб борилмоқда.

photo_2016-05-05_11-19-55

Маълумотлар киритилиши давом этмоқда.

Ёшлар Маданият ва Санъат Маркази

Матбуот хизмати

photo_2016-05-06_10-10-54

photo_2016-05-06_10-09-32

photo_2016-05-04_19-59-54

photo_2016-05-07_10-08-55