OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

«CITY MAKON» ОЧИЛИШИ ВА МАШҲУРЛАР ФИКРЛАРИ . . .  01.09.2012 16:00

ТОШКЕНТ ШАҲРИДА «CITY MAKON»КЎНГИЛОЧАР МАРКАЗ ОЧИЛИШИ

siti_makon-3.jpg

Мустақиллигимизнинг 21 йиллик байрамига муносиб совғалардан бири бу Тошкент шаҳри Байналминал кўчасида очилган «CITY MAKON» маданий - маърифий кўнгилочар марказининг очилиш маросими бўлди.

siti_makon-4.jpg

Бу замонавий мега-марказ бўш вақтдан унумли фойдаланиш, харид қилиш ва спорт биан шуғулланишдан тортиб, махсус ўйинлар, хайрия акциялари ўтказилиши, ҳамда қизиқарли вақт ўтказиш учун айни макондир.

siti_makon-2.jpg 

 

siti_makon.jpg

Мажмуада таълимий, маърифий марказ, харидлар учун мўлжалланган ҳудуд, спорт майдонлари, овқатланиш жойлари ва чойхона мавжуд.

siti_makon-58.jpg

siti_makon-59.jpg

Шунингдек, 3D форматидаги кинозаллар ҳамда ёзги манзарали майдонни ўз ичига олган.

siti_makon-80.jpg

 

siti_makon-79.jpg

Мажмуанинг 3 қавати фақат таълимий-маърифий марказ учун ажратилган бўлиб, у ерда мактаб ўқувчилари ҳамда тарихимиз, миллий меросимиз билан қизиқувчиларнинг барчаси учун ўйинли машғулотлар ўтказишга мўлжалланган. Ёш меҳмонлар археологик қазилма ишлари ёрдамида олинган экспонатлар, замонвий санъат асарлари, интерактив ўйинлар ёрдамида ўзлари учун янгиликлар ҳам кашф этишлари мумкин. Бундан ташқари, марказда ёш ўзбек рассомларининг ижоди билан танишиб, мамлакатимиз замонавий санъати ва бой маданиятини кузатиш имкони ҳам бор.

Шунингдек, мажмуада 3D форматидаги 3 та кинозал бўлиб, унда миллий ва хорижий кино соҳасидаги янгиликлардан иборат ранг-баранг репертуар намойиш этилади. Кино заллардан бири, очиқ ёзги кинозалдир.

Овқатланиш учун мўлжалланган ҳудудда миллий ва жаҳон ошхонаси намуналари, фаст-фудда эса, енгил тамадди учун таомлар, ҳамда спорт-бар ва хай-фай бардан соғлом турмуш тарзига кўра овқатланиш мумкин. Миллий анъаналаримиз ҳам ёддан чиқарилмай, уларни ўзида намоён этган чойхона ҳам бор.

Савдо ҳудуди айниқса, ўзига хос, бу ерда миллий ишлаб чиқарувчилардан тортиб, халқаро брендларнинг маҳсулотларигача харид қилиш мумкин. Кинотовардан автомобилгача бор.

siti_makon-1.jpg

Спорт ишқибозлари ҳамда, фаол турмуш тарзига риоя қиладиганлар учун теннис корти, футбол майдони, скейтборист, роллер ва велосипедчилар учун майдонгача қурилган.

Марказнинг яна бир эътиборли жиҳати у ерда махсус ногиронлар учун жойлар ҳам мавжуд. Кинотеатрга ва бошқа залларга кираверишда ногиронлар аравачаси учун махсус йўлаклар қурилган.

«CITY MAKON» ўз номи билан айтганда ҳақиқий шаҳарчани эслатади, десак янглишмаймиз!

siti_makon-12.jpg

Мазкур ажойиб Маконнинг очилиши 1 сентябрь куни соат 18.00 да бошланди. Макон очилиши муносабати ўша ердаги билан очиқ майдонда концерт дастури тақдим этилди.

siti_makon-11.jpg

Дастурни ТВМ бошловчиси журналист Ойбек Рихсибеков ҳам, таниқли телебошловчи ФОРУМ ТВ журналисти Нилуфар Сотиболдиева олиб боришди.

siti_makon-13.jpg

Концерт дастурида "Саҳро" гуруҳи,

siti_makon-18.jpg

"Зарба" гуруҳи,

siti_makon-54.jpg

"Божалар" Жаҳонгир Позилжонов,

siti_makon-36.jpg

Манзура,

siti_makon-45.jpg

Райҳон,

siti_makon-43.jpg

Зиёда,

siti_makon-50.jpg

Лола ва Шохруххон,

siti_makon-39.jpg

Алишер Файз ўзларининг қўшиқлари билан йиғилганларни янада руҳлантирдилар.

Макон меҳмонлари сафида режиссёрлар ва актёрлар ҳам бор эдилар. Жумладан,

siti_makon-8.jpg

актёр ва режиссёр Нозим Тўлахўжаев,

siti_makon-6.jpg

режиссёр Рустам Саъдиев,

siti_makon-44.jpg

режиссёр Жавлон Шодмонов фарзандлари билан,

siti_makon-32.jpg

актриса Дилноза Кубаева фарзанди билан,

siti_makon-10.jpg

актёр Алишер Узоқов,

siti_makon-5.jpg

хонанда ва актриса Муниса Ризаева, хонанда Зулайҳо Бойхонова,

siti_makon-52.jpg

актриса Зарина Низомиддинова ўғли билан,

siti_makon-84.jpg

раҳматли Мўмин Ориповнинг рафиқаси Камола ўғли Билолхўжа билан,

siti_makon-16.jpg

siti_makon-17.jpg

ТВМ каналидан журналист Ирода Салиева ва журналист Зайнаббегим Юнусова , клипмейкер режиссёр Ёдгор Носиров ва бошқалар...

siti_makon-29.jpgsiti_makon-42.jpg 

Райҳон: - Бу янги мега - марказ ҳамма учун бирдек, севимли маскан бўла олишига ишонаман! Чунки, бу ерда ҳамма шароитлар, ҳамма қулайликлар бор. Спортни севганлар учун ҳам, харид қилишни ёқтирганлар учун ҳам бу жой жуда қулай.

siti_makon-9.jpg

Муниса Ризаева: - Бу ерга, «City Makon»нинг очилишига таклиф қилганларидан жуда ҳам хурсандман. Чунки, бугун кузнинг биринчи куни, ажойиб қуёшли кун, ҳамда шундай чиройли ва қизиқарли марказнинг очилиши, ҳаммаси уйғунлашган. Бу марказда бўш вақтимизни бемалол мазмунли ўтказишимиз мумкин. Мен ўзим ҳам албатта, бўш вақтларимда бу ерга келмоқчиман. Мажмуанинг учинчи қавати таълимий-маърифий марказ учун ажратилган экан, бу ерда тарихга қизиқувчилар учун машғулотлар ҳам ўтказилиши мўлжалланган. Мен эса тарихга жуда қизиқаман. Харид учун мўлжалланган ҳудудга келсак, албатта ҳамма қизлар чиройли кийимларни харид қилишни ёқтирадилар, ва албатта мен ҳам.

siti_makon-41.jpg

Лола: - Бу масканнинг очилганлигидан жуда ҳам хурсандман. Чунки, мен ёш онаман ва доим вақтимни фарзандларим билан биргаликда ўтказишни ҳоҳлайман. Бу ерга эса, бўш вақтда фарзандларим билан бемалол келишим мумкин.

siti_makon-31.jpg

"Божалар" Жаҳонгир Позилжонов: - Бу ерда шароитлар аъло даражада! Айниқса, болаларим маза қилиб ўйнаб юришибди. Жуда ҳам чиройли жойлар. Эндиликда бу ерга фарзандларим билан тез-тез келиб тураман. Чунки, бу масканда ҳамма қулайликлар мужассам. Бу масканнинг очилишида иштирок этаётганлигимдан ҳам жуда хурсандман ва масканни гавжум ва севимли масканлардан бири бўлишига тилакдошман!

Зиёда: - Бу масканда ёшларимиз учун жуда катта имкониятлар яратилган. Нафақат спорт майдонлари, балки таълимий-маърифий марказ, ҳамда харид қилиш ҳудудлари ҳам борлиги жуда ҳам қулай. Бу ерга эндиликда оила аъзоларимиз билан тез-тез келиб турамиз.

Нозим Тўлахўжаев: - Бу маконнинг қуриб битказилиши байрам муносиб туҳфа бўлди, деб ўйлайман. Айниқса, бу ердаги кинотеатрлар эътиборимни тортди. Ҳаммаси, жуда ҳам ажойиб. Ҳозир бу ердаги залларни айланиб чиқяпмиз. Ҳозирда "Олтин Гепард" Кинофорумига тайёргарлик ишлари билан банд бўлганимиз учун,  унинг очилиши маросимини қандайдир янги, ўзгача жойда ўтказиш ҳақида ўйлаётгандик. Балки, бу ернинг бирор зали маросимни ўтказсак бўлармикан, деган фикр ҳам келди. Тўлиқ мажмуни айланиб кўриб бўлгач, бу борада маслаҳатлашиб бир фикрга келамиз.

siti_makon-44.jpg

Жавлон Шодмонов: - Мен ҳам бу ерга фарзандларим ва оила аъзоларим билан бирга келдик. Бу ерда ҳамма шароитларнинг борлиги, спорт майдонлари, овқатланиш жойлари, харид ҳудудлари, ҳаммаси бир жойдалиги жуда ҳам яхши ўйланган. Айниқса, болаларни эътиборга олган ҳолда кўп ишлар қилинган. Менимча, бундай масканлар кўплаб очилса, фарзандларимизнинг бўш вақтлари бекор ўтмайди ва дунёқарашлари ҳам ўзгаради. Эндиликда, оилам билан бу ерга тез-тез келиб, дам олиш вақтларимизни шу ерда ўтказишни режалаштиряпмиз.

siti_makon-24.jpg

siti_makon-20.jpg

siti_makon-21.jpg

siti_makon-22.jpg

siti_makon-23.jpg

 

Кадр ортидаги ҳодисалардан энг кутилмаганлари:

Райҳон ўзининг кичик мухлисларини ҳам эътибордан четда қолдирмади.

siti_makon-37.jpg

siti_makon-47.jpgsiti_makon-48.jpg

siti_makon-46.jpg

Айниқса, саҳнада ҳам мухлислари унинг ёнидан кетгилари келмади.

siti_makon-25.jpg

siti_makon-27.jpg

siti_makon-28.jpg

Манзура ҳам жажжи мухлисаси билан суратга тушди ва саҳнада мухлислари билан бирга куйлаб, рақсларга тушди.

siti_makon-35.jpg

Мухлислар пастда рақсга тушишдан кўра, негадир саҳнани афзал кўришди)))

siti_makon-83.jpg 

Журналист Зайнаббегим Юнусова шу ернинг ўзида, "Қопқон" ёки яна бир дастурни суратга олишни бошлаб юбордилар. Иштирокчилар орасида раҳматли Мўмин Ориповнинг фарзанди Билолхўжа ва актриса Зарина Низомиддинованинг ўғли Темурхон ҳам бор эдилар.

siti_makon-85.jpg

Биз бу пайтда Камолахон билан суҳбатлашиб турганимизда, кутилмаганда Билолхўжа йиғлаб, унинг ортидан Темурхон югуриб келиб қолишса бўладими?

siti_makon-86.jpg

Тўғриси, ўша пайтда уни Темурхон хафа қилдими, деб ўйладик. Лекин, маълум бўлишича, "Билолхўжа  ойимни йўқотиб қўйдим, кетиб қолдилар" деб ўйлаб қўрқиб кетган экан...

siti_makon-87.jpg

Бу ҳам камдек, журналист Феруза Фаттохова Темурхон билан уришиб қолишга ҳам улгуришибди. Шу ернинг ўзида ярашиш ҳам бўлиб ўтди))))

siti_makon-88.jpg

siti_makon-89.jpg

Ҳаммаси яхшилик билан якун топгач, бу аҳил ва қувноқ дўстларни фотосуратга муҳрладик))))

  

Концерт дастури тугагач, Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Исломовна Каримова ҳам бу тақдимотга ташриф буюрдилар ва сўзга чиқиб, барчани табрикладилар. Шунингдек, мазкур "City Makon" қурилишида фаол қурувчиларни саҳнага таклиф қилиб, миннатдорчилик билдирдилар. Ҳаттоки, мажмуадаги  катта "футбол тўпи"ни Гиннес рекордлар китобига киришга лойиқ кўрдилар.

Шундан, сўнг, "City Makon" расмий равишда очиқ деб эълон қилинди.

Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Исломовна Каримованинг самимийлиги яна бир бор қойил қолдирди. У киши мазкур "City Makon"ни айланиб кўздан кечирдилар, болажонларга алоҳида эътибор кўрсатдилар ва ниҳоят, "City Makon"нинг ёзги залида болалар билан уларнинг қувончига шерик бўлдилар.

siti_makon-92.jpg

siti_makon-64.jpg

Шунингдек, болажонлар учун кафеда бепул музқаймоқ ҳам улашилди.

siti_makon-94.jpg

siti_makon-93.jpg

"City Makon"нинг тақдимоти ажойиб мушакбозлик билан якунланди.

Феруза Фаттохова

Саида Вахобова

siti_makon-19.jpg

siti_makon-15.jpg

siti_makon-33.jpg

siti_makon-14.jpg


siti_makon-30.jpg

foto_3.jpg

siti_makon-55.jpg

siti_makon-38.jpg

siti_makon-53.jpg

siti_makon-51.jpg

siti_makon-49.jpg

siti_makon-34.jpg

siti_makon-57.jpg

siti_makon-56.jpg

Ҳолливуд майдонлари каби...

siti_makon-60.jpg

Бу ердан исталган дискни топиш мумкин

siti_makon-62.jpg

Googooshaнинг янги мусиқий альбоми дарҳол эътиборни тортди

siti_makon-63.jpgfoto-1_2.jpg

Ҳаётни севиш

siti_makon-68.jpg

siti_makon-66.jpg

siti_makon-70.jpg

siti_makon-71.jpg

siti_makon-72.jpg

siti_makon-73.jpg

siti_makon-75.jpg

Харид ҳудудлари

siti_makon-90.jpg

Футбол тамоша қилмоқчи бўлсангиз марҳамат

siti_makon-91.jpg

Барча турдаги ўйинлар

siti_makon-81.jpg

siti_makon-76.jpg

siti_makon-77.jpg

siti_makon-78.jpg

миллий анъаналаргача

siti_makon-65.jpg

siti_makon-61.jpg

siti_makon-67.jpg

siti_makon-69.jpg