OzodbekNazarbekov

 

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

СЕУЛДА “ЎЗБЕК КИНОСИ КУНИ”! 14.05.2016 07:06

 logo__0

Май ойида мамлакатимизнинг Жанубий Корея Республикасидаги Элчихонаси, Кореядаги Осиё ва Тинч океани минтақаси илмий-тадқиқот Маркази ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамкорлигида, Сеул шаҳрида “Ўзбек киноси куни” ташкил этилди. Мазкур тадбир Сеул шаҳридаги энг нуфузли Ханёнг Университетида бўлиб ўтди.

1

Унда мамлакатимизнинг Жанубий Корея Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов, Осиё-Тинч океани минтақаси илмий-тадқиқот Маркази раҳбари Ли Гу Хо, “Ўзбекфильм” киностудияси директори, кинорежиссёр Ҳилол Насимов, Ханёнг Университети доктори, киношунос Пак Ёнг Ун ва соҳанинг бошқа бир қанча мутахассислари иштирок этишди.

Фильмлар намойишидан олдин давра суҳбати ўтказилиб, унда сўзга чиққанлар икки мамлакатлар ўртасидаги дўстона алоқанинг тобора мустаҳкамланиб, ривожланиб бораётганини, йўлга қўйилган изчил ҳамкорлик ўз самарасини бераётганини, бугунги тадбир ҳам ана шу сермаҳсул олиб борилаётган ҳаракатнинг меваси эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Тадбир мобайнида Ўзбекистонда Корейс фильмларни севиб томоша қилишлари, Кореяда ҳам ўзбек фильмларига бўлган эътибор жуда юқори эканлиги алоҳида таъкидланиб, келажакда икки давлат киноижодкорлари билан амалга ошириш мумкин бўлган ҳамкорлик ҳақида сўз юритилди.

Шундан сўнг, “Ўтов” (Аюб Шахобиддинов), ҳамда “Ҳаётда” (Ёлқин Тўйчиев) фильмлари намойиш қилинди.