OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

11111

image(2)

image

image

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“КУЙЛА, ЁШЛИГИМ!” ТАНЛОВНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ! 14.05.2016 10:08

 Kuyla, yoshligim (утвержденный баннер)

Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёшларнинг эстрада йўналишида ўз истеъдодларини намоён этишлари учун ижодий майдон яратиш, эстрада хонандалиги бўйича ижро маҳоратини ошириш, ўзбек миллий эстрада санъати анаъаналарини тарғиб этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари Вазирлиги, Ёшлар маданият ва санъат Маркази ҳамда, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Куйла, ёшлигим!” номли эстрада хонандаларининг Республика танловининг Республика босқичи якунланди.

3Z8A0149

Танлов 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган ҳаваскор ижодкорлар ўртасида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб, биринчи ҳудудий босқичи март-апрель ойиларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар миқёсида ўтказилди. Мазкур биринчи ҳудудий босқичда жами 1000 нафарга яқин иштирокчилар жалб этилиб, шулардан, 48 нафар иқтидорли иштирокчилар Республика якуний босқичида ўз маҳоратларини синовдан ўтказдилар.

3Z8A0018

Танловнинг Республика якуний босқичи, тақдирлаш маросими ва гала-концерти 12-13 май кунлари Тошкент шаҳридаги “Ёшлар ижод саройи”да ўтказилиб, унда эстрада хонандалари “Ниҳол” мукаофоти совриндори Ирода Дироз, хонанда Умар Шамсиев ҳамда, “Comedy.Uz” резидентлари йиғилганларга аъло кайфият улашдилар.

3Z8A0125

Иштирокчиларнинг чиқишларини соҳанинг малакали мутахассислари Ўзбекистон халқ артисти Мансур Тошматов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Азим Муллахонов ва Козим Қаюмов, “Ниҳол” мукофоти совриндори Ирода Дилроз шунингдек, бастакор Шуҳрат Зокировлардан иборат Ҳакамлар ҳайъати баҳолаб бордилар.

X25A3349

Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра, Тошкент шаҳридан иштирок этган Сардорбек Турсунов барча йиғилганларнинг олқишига сазовор бўлиб танловнинг ғолиби, дея эълон қилинди. Шунингдек, Самарқандлик Марям Ғофурова 2-даражали диплом, Қорақалпоғистон Республикасидан ташриф буюрган Турдимурот Тлеумуратов  3-даражали дипломи соҳиби бўлдилар, ҳамда кучли учликни эгаллаган иштирокчилар ўз ҳудудларида фаолият юритаётган овоз ёзиш студияларида бепул қўшиқ ёзиш имкониятини берувчи сертификатни ҳам қўлга киритдилар. Кўрик-фестивалнинг фаол иштироки учун Наманган санъат коллежи талабалари Шаҳбоз Ҳомидов ва Аброрбек Абдураззақов, пойтахтлик ёшлар Дилафрўз Илёсова, Акамалхўжа Холхўжаев, Севара Нуралиева ҳамда, Самарқанд вилоятидан Рустамов Рустамлар фаол иштироклари учун Ёшлар маданият ва санъат Марказининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

 Ёшлар маданият ва санъат Маркази

матбуот хизмати

3Z8A0097