OzodbekNazarbekov

 

 

FZSL5502

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ! 16.05.2016 09:30

 1463150690_dsc_6930

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат Бошқаруви Академиясида 2-13 май кунлари малакасини оширган Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги тизим ташкилотларида спорт соҳаси бўйича фаолият юритаётган раҳбар ва масъул ходимларга сертификат топшириш маросими ўтказилди.

1463150690_dsc_6833

Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги томонидан мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва тафаккурга эга, мамлакат келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир янги авлод кадрларини тарбиялаш масаласига катта эътибор қаратиб, бу борада қатор амалий ўқув-семинарлари, малака ошириш машғулотлари ўтказиб келинмоқда.

1463150671_dsc_6845

Вазирлик тасарруфидаги корхона, ташкилот раҳбарлари ва тегишли мутасаддиларни ўз касбига бўлган иштиёқини кучайтириш, миллий ифтихор ва инсоний қадр-қиммат туйғусини янада ривожлантириш, тизимга дунёқараши кенг, билимли, юксак маънавий фазилатларга эга, соҳани ривожлантиришга ҳар жиҳатдан муносиб бўлган ташаббускор, салоҳиятли номзодларни танлаб олиш механиўмини йўлга қўйиш мақсадида малака ошириш ўқишлари ташкил этилди.

1463150746_dsc_6900

Малака ошириш курсларида марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар бошлиқлари, Республика ташкилотлари, туман, шаҳар бўлимлари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, таълим муассасалари, театр ва тамоша муассасалари, маънавий-маърифий муассасалар раҳбарлари жами 500 нафардан зиёд раҳбар кадрлар таҳсил олдилар.

2-13 май кунлари 15 нафар Олимпия заҳиралари коллежлари раҳбарлари, 54 нафар қайта ташкил этилган вилоят спорт мактаблари директорлари, 45 нафар ҳудудий бошқармалар ва туман (шаҳар) бўлимларининг спорт бўйича мутахассислари Давлат бошқаруви Академиясида малакаларини оширди.

1463150706_dsc_6843

Малака ошириш курсларида “Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегияси”, “Конституциявий ҳуқуқ”, “Давлат хизмати”, “Ахборот хавфсизлиги”, “Менежмент ва лойиҳаларн бошқариш”, “Бошқарув социологияси ва психологияси”, “Умумжаҳон тараққиёти ва Ўзбекистоннинг мустақил ривожланиш стратегияси”, “Лидерлик назарияси ва имижелогия”, “Раҳбарнинг лидерлик хусусиятларини шакллантириш имкониятлари ва шартлари”, “Замонавий раҳбар кадрлар фаолияти ва уларнинг олдида қўйиладиган талаблар” каби мавзуларда маърузалар, очиқ мулоқотлар ва давра суҳбатлари ўтказилди.

1463150728_dsc_6946

Шунингдек, малака ошириш давомида Тошкент шаҳрида 10 га яқин барпо этилган замонавий спорт ташкилотлари ва базаларида амалий машғулотлар ва семинарлар ташкил этилди, ҳамда уларнинг фаолияти билан яқиндан танишиб чиқилди.

Хусусан, спорт мутахассислари Шахмат бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактаби, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Паралимпия ассоцияси, Ўзбекистон Дзюдо Федерацияси фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Мазкур малака ошириш ўқув курслари ўз навбатида спорт ташкилотлари раҳбарлари ва мутасадди ходимларга жойларда фаолиятни янада жонлантириш ҳамда, олиб борилаётган ислоҳотларни чуқур ўзлаштириш, ҳуқуқий маданиятини ошириш, ёшларни тарбиялашга ва ватанпарварлик руҳини оширишда ёрдам беради.

Вазирлик Матбуот хизмати