OzodbekNazarbekov

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

«ТЎЙЛАР МУБОРАК – 2016» ФЕСТИВАЛИ ЯҚИНЛАШМОҚДА! МАХСУС МЕҲМОН ЭСА, ҲИНДИСТОНДАН! 16.05.2016 09:39

 1463325888_snimok

INTER TASHKENT EXPO компанияси «To‘ylar muborak» бренди остида 2016 йил 21 май куни соат 18:00 да LOTTE CITY HOTEL TASHKENT PALACE меҳмонхонасида ўзининг анъанавий «Тўйлар муборак» фестивалини ташкиллаштиради.

7T7A4221_0

Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад – миллий қадриятларимизни сақлаш ҳамда, тараққий топтириш, ўзбек халқининг ноёб ва бебаҳо маънавий дунёси, маданий мероси, анъаналари ва маросимларини намоён қилиш ва юксалтиришдан иборат.

7T7A4674

Лойиҳа бир қатор етакчи тўй либослари салонлари ва етакчи дизайнерлар томонидан тақдим қилинадиган оқшом ва келин кўйлаклари ҳамда, миллий либослар дефилесини ўз ичига олади.

 TuylarMuborak-poster01

Ташкилотчилар томонидан, ушбу фестивал доирасида ўзбек ва ҳинд халқлари ўртасидаги азалий дўстлик алоқаларини ўзига хос тарзда намоён этиш мақсадида, айни вақтда «MY5» телеканалида намойиш этиб келинаётган «Муҳаббат тафти» сериали орқали ўзбек телетомошабинларига танилган ҳинд актёри Барун Собти мазкур фестивалнинг махсус меҳмони сифатида таклиф этилган!

2016 йил 21 май куни соат 14.00 да Тошкентдаги Киночилар уйида Барун Собти иштирокида ижодий учрашув ташкиллаштирилади. Бу орқали телесериал мухлислари ва журналистлар ҳинд актёри билан учрашиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга бевосита актёрнинг ўзидан жавоб олиш имконига эга бўлишади.

 «To‘ylar muborak» бренди остида чиқадиган шу номли журнал Ўзбекистондаги тўй тантаналари ва никоҳ маросимлари ҳақида ўзбек тилида ҳикоя қилувчи биринчи сержило журнал ҳисобланади.

 2okjrmV

Актёр Барун Собти ҳақида қисқача маълумот:

Барун Собти Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида 1984 йил 21 август куни таваллуд топган. Деҳлида мактабни тамомлагач, телефон сотувчиси бўлиб, 7 йил ишлаган. Сўнг, ўз ҳаётини бутунлай ўзгартириш ниятида, Моделлик агентлигига мурожаат қилган ва уларнинг назарига тушган. Илк ролини «Шраддха» сериалидан бошлаган, лекин муваффақият қозона олмаган. Сўнг, уни 2011 йили «Муҳаббат тафти» сериалига таклиф этишади ва тадбиркор Арнав Синкх Райзода роли унга машҳурлик олиб келган!

Бу роли учун у 2012 йил бир қатор юксак мукофотларни қўлга киритган, жумладан, “Энг яхши актёр”, “Севимли янги иштирокчи”, “Энг моҳир иштирокчи”, “Севимли жуфтлик”, “Севимли кино юлдуз”, “Ойнаи жаҳондаги севимли жуфтлик”, “Энг машҳур актёр”, “ТВ драмадаги севимли актёр” каби номинациялар ғолиби бўлган.

Актёрнинг айтишича, бу ролида айнан қаҳри қаттиқ, бераҳмликни намоён этиш саҳналари ундан кўп куч талаб қилган. У бунинг учун кўп машқ қилган. Аммо, ўзи ҳаётда меҳрибонлик ва бағрикенгликни қадрлайди.