OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

11111

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ САМАРҚАНДДА СТАРТ ОЛДИ! 18.05.2016 05:20

 DSC_0003

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларида жорий йилнинг март-декабрь ойлари давомида маданият ва санъат намоёндалари иштирокида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари Республикамизнинг отита вилоятидан сўнг, иккинчи пойтахт аталмиш Самарқандда старт олди.

IMG_6153

 

Тарғибот тадбирлари Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги Ёшлар маданият ва санъат маркази ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда16 май куни Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳаридаги 17 та умумтаълим мактаблари, 25 та касб-ҳунар академик лицейи ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда, 8 та олий ўқув юртида ташкил этилди.

IMG_5673

Тарғиботнинг биринчи кунида вилоятнинг Олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ва умумтаълим мактабларидан жами 14 685 нафар ўқувчи ёшлар 90 нафардан зиёд таниқли санъаткорлар билан учрашдилар. Шулардан 800 нафари уюшмаган аҳолини ташкил этади. Белгиланган режага қўшимча равишда, Самарқанд санъат коллежи концерт залида уюшмаган ахоли учун элимиз суйган санъаткорлар билан концерт дастури уюштирилди.

Шу куннинг ўзида Самарқанд вилояти “Зарафшон” мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Ж.Узаков, Самақанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосарининг котибият мудири С.Санақулов, Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар ва маданият ходимлари, Ўзбекистон халқ шоир ва ёзувчилари, таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, Самақанд вилояти маданият ва спорт ишлари бошқармаси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбир давомида тарғибот гуруҳлари вакиллари томонидан миллий қадриятларимиз, маданий меросимиз, уларнинг жамиятда ва ҳар биримизнинг ҳаётимизда тутган ўрни, турли диний-экстремистик оқимларга кўр-кўрона кириб кетишнинг салбий ва аянчли оқибатлари, фарзандларнинг ўз ота-оналари ва Ватани олдидаги бурчлари, касб ва ҳунарга эга бўлишнинг аҳамияти тўғрисида, ватанпарварлик, меҳр-оқибат, юртга садоқат каби мавзуларда маърузалар ўқиб эшитирилиб, фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди.

Матбуот анжумани сўнгида тарғибот гуруҳи аъзолари мазкур ўтказилаётган тадбирлар мазмун-моҳияти тўғрисида талабалар саволларига жавоб беришди.

IMG_6148

Тарғибот тадбирлари 21 майга қадар давом этади.

Ёшлар Маданият ва Санъат маркази

Матбуот хизмати

SAM_8761

 

SAM_8758

DSC_9828

DSC_0087