OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

11111

image(2)

image

image

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ШОХРУХХОН: САҲНА ОРТИ СИРЛАРИ, АСЛИДА... 27.05.2016 06:25

IMG_2797

- Концертнинг илк кунида саҳнага чиққандаги таассуротлар қандай бўлдию, концерт тугагач нимани ҳис қилдингиз?

- Таассуротлар ҳар куни ҳар хил бўлди! Концерт биз кутганимиздан ҳам яхшироқ бўлди! Дуэтдошларимиз билан куйланган қўшиқлар ҳам ҳаммага ёқди! Янги қўшиқлар айтдик, кўпчиликка манзур бўлди. “Концертдан мазза қилиб чиқиб кетдик! Концерт жуда ҳам ёқди!” деган фикрларни эшитяпман!  

 IMG_1492

- Концерт бошланишида саҳнага сигвейда чиқиш ғояси кимники? Аввал ҳам сигвейда учганмисиз, ёки концерт учун атайлаб ўргандингизми?

- Сигвейда учишга қизиқиб, ярим йил олдин, ўрганишни бошлаганман! Ярим йил ҳаракат қилиб, ўрганиб олдим! Концертда сигвейда чиқиш эса, концертга тайёргарликни бошлаганимдан сўнг, хаёлга келди! Яхшиям ўрганганман эканман!

 EAHV2137

- Саҳнага сигвейда чиқиб келганингизда, бирор носозлик сезмадингизми? Ёки “йиқилиб тушишим мумкин” деган ҳадик бўлмадими?

- (кулиб) Қўрқдим. Концертнинг иккинчи куни эса, йиқилиб тушишимга оз қолди... Чунки, барибир қийин-да! Ўзи одам, саҳнага оддий юриб чиққанда, қанчалик қўрқиб кетяпти. Сигвейда эса, янада қўрқиб кетдим... Аммо, томошабинлар учун янгилик бўлсин, деб ҳаракат қилдим.

IMG_1471

- Бобур ғазали билан концертда премьера сифатида, “Шайдо” қўшиғини куйладингиз. Бу қўшиқни қанча муддат ичида тайёрладингиз? Нима учун айнан бу ғазал? Бу ғазал ўтган йили Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг “Буюклар бисотидан” мусиқий альбомидан қўшиқ бўлиб жой олган эди.

- Қўшиқни тайёрлашни қишда бошлаган эдим ва илк бор концертда куйлаб, тингловчиларга тақдим этдик. Тайёр бўлганига бир ҳафта бўлди. Тўғрисини айтсам, бу ғазални Озодбек ака ҳам қўшиқ қилиб куйлаганларини билмасдим! Ғазалларни қўлимга олиб, ўқиб кўрганимда, шу ғазални мусиқаси келди! Кейин қўшиқни ёздим!

 IMG_1462

- Концертда актриса Асал Шодиева билан биргаликдаги дуэт? Бу кимнинг ғояси?

- Бу дуэт чиндан ҳам ҳаммага ёқди ва ўзгача бўлди! Ғоя эса, иккаламиздан!

IMG_2155  

- Тоҳир Содиқовнинг айнан “Ёмғир” қўшиғини қайта куйлашингизга сабаб? Ҳаётингиздаги бирор воқеа билан боғлиқлиги борми?

- Йўқ, менга бу қўшиқ жуда ҳам ёқади! Бу қўшиқни ёшлиғимдан эшитиб келганман! Тоҳир Содиқовни эса, мени илк бор саҳнага олиб чиққанликлари учун ҳам, ўз устозим, деб биламан!

 IMG_2795

- Саҳна ортидаги сирлардан қайси бирини очиқ айтишингиз мумкин?

- (кулиб) Саҳна орти сирлари, аслида саҳна ортида қола қолсин!

 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

2

Фотолар учун фотограф Мирсаид Зоҳидовга

миннатдорчилик билдирамиз

IMG_2190

IMG_2638