OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“УНИВЕРСИАДА-2016”! ФАРҒОНАДА ҲАҚИҚИЙ СПОРТ БАЙРАМИ! 28.05.2016 22:27

 photo (2)

26-28 май кунлари Фарғонада "Универсиада – 2016” спорт мусобақалари бўлиб ўтди. 26 май куни "Универсиада – 2016” нинг тантанали очилиш маросими бўлиб, унда Фарғона шаҳридаги "Истиқлол” стадионида спорт мусобақаларининг чорлов садолари янгради.

Стадионга Тошкент вилояти Паркент туманидаги «Физика-Қуёш» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Материалшунослик институтининг қуёш ўчоғидан аланга олдирилган машъала олиб келинди. Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабаларининг "Универсиада – 2016” спорт ўйинларини мусобақасини Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев очиб берди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг "Универсиада – 2016” спорт ўйинлари иштирокчиларига табригини Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов ўқиб эшиттирди. "Универсиада – 2016” спорт ўйинларининг тантанали очилиш маросими катта концерт дастури билан якунланиб,

photo (4)

унда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон Халқ артистлари Муножот Йўлчиева,

photo (10)

Гулсанам Мамазоитова,

photo (3)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Иззатилла Ибрагимов,

photo (6)

“Шуҳрат” медали соҳибаси Шахзода, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Улуғбек Раҳматуллаев, Гуласал Абдуллаева, Дилсўз (Гўзал Жуманиёзова), Малика Эгамбердиева ва бошқалар иштирок этишди.

photo (7)

Фарғонада талабалар ўртасида ўтказилган мусобақа ҳақиқий гўзаллик, санъат ва спорт байрамига айланди!

“Универсиада – 2016” спорт ўйинлари муносабати билан мазкур тадбиргача, Фарғона вилоятида кенг кўламли ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Жумладан, янги спорт иншоотлари барпо этилиб, кўплаб спорт мажмуалари таъмирланди.

«Универсиада-2016» спорт ўйинлари, спортнинг 15 та тури — баскетбол, бокс, волейбол, гандбол, дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика, стол тенниси, сузиш, таэквондо (WTF), теннис, футбол, шахмат, эркин ва юнон-рум кураши бўйича ташкил этилди.

28 май куни эса, “Универсиада – 2016” ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мусобақада энг кўп медал жамғариб, биринчи ўринни эгаллаган Тошкент шаҳри жамоаси,Юксак мукофот-Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг “Универсиада-2016” спорт ўйинлари иштирокчиларига табригининг асл нусхаси ва Президент совғаси -“Дамас” автомобили билан тақдирланишди!

Умумжамоа ҳисобида, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган Фарғона ва Самарқанд вилоятлари жамоалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси – “Дамас” автомобили билан тақдирланишди.

Муросасиз курашларда алоҳида маҳорат кўрсатган, тенгдошлари орасида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ талаба-спортчилар махсус совринларга эга бўлишди!

“Универсиада-2016” спорт мусобақаларининг тантанали ёпилиш маросими спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари ва санъаткорларнинг катта концерти билан якунланди.

 photo (1)

 

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков: - Мамлакатимизда шаклланган, „Умид ниҳоллари“, „Баркамол авлод“ ва “Универсиада” спорт ўйинларини ўз ичига олган, уч поғонадан иборат ноёб тизимнинг юқори босқичи бўлмиш Универсиада спорт мусобақалари, Ўзбекистон Ёшлари ҳаётида муҳим аҳамият касб этади! Улар спортдаги биринчи ғалабаларини “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, “Универсиада”  спорт мусобақаларидан бошлайдилар! Ёш спортчилар “Мен “Универсиада”да ғалаба қилишим керак” деб, астойдил шунга интиладилар. Ғалабага эришгач эса, янада юқори ғалабаларга эришишни мақсад қиладилар. Мазкур уч босқичли спорт тизими мусобақаларида иштирок этаётган Ўзбекистон ёшлари ҳар жиҳатдан, жисмонан соғлом ва маънан етук бўлиб улғайишлари, ҳамда улардан келажакда Халқаро мусобақаларда Ватанимиз байроғини баланд кўтарадиган юрт шаъни, ғурури учун курашадиган иқтидорли спортчилар етишиб чиқишлари шубҳасиз!

Мазкур нуфузли спорт байрами, Давлатимиз Раҳбари томонидан ёшларимизнинг ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол инсонлар бўлиб камолга етишлари, иқтидорларини юзага чиқаришлари учун кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик ифодасидир.

Саида Вахобова

photo (8)