OzodbekNazarbekov

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ТАЪЗИЯ! ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ ЭРКИН ВОҲИДОВ... 01.06.2016 02:23

 photo (2)

Ўзбекистон Қаҳрамони, элимизнинг севимли шоири ва адиби Эркин Воҳидов 30 май куни 79 ёшида оламдан ўтди...

Унинг “Ўзбегим” қасидасини Ўзбекистонда билмаган, бирор марта ҳам ўқимаган инсон бўлмаса керак... Шу биргина ижод намунаси билан тириклигидаёқ ўзига ҳайкал қўя олган устоз, эндиликда орамизда йўқ...

photo (3)

Ижодий фаолиятидаги илк шеърий китоби “Тонг нафаси”дан бошлаб, бир неча китоблар, достонлар, саҳна асарлари, ҳамда, жаҳон адабиёти намоёндалари меросидан қилган таржималари билан халқ меҳрини қозонган ижодкор, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони фахрий унвонлари, “Дўстлик” ва “Буюк хизматлари учун” орденлари билан мукофотланган эди.

Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидовнинг ёрқин хотираси Ватандошларимиз юрагида сақланиб, унинг ижоди юртдошларимиз кўнглида, хотирасида яшайди...  

Сайтимиз номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирамиз...

 photo (1)

Тарихингдир минг асрлар

Ичра пинҳон ўзбегим,

Сенга тенгдош Помиру

Оқсоч Тиёншон Ўзбегим.

 

Сўйласин Афросиёбу,

Сўйласин Ўрхун хати,

Кўҳна тарих шодасида

Битта маржон, Ўзбегим.

 

Ал Беруний, Ал Хоразмий,

Ал Фароб авлодидан,

Асли насли балки Ўзлуқ,

Балки Тархон, Ўзбегим.

 

Ўтдилар шўрлик бошингдан

Ўйнатиб шамширларин,

Неча қоон, неча султон,

Неча минг хон, Ўзбегим.

 

Тоғларинг тегрангда гўё

Бўғма аждар бўлдию,

Икки дарё-икки чашминг,

Чашми гирён, Ўзбегим.

 

Қайсари Рум найзасидан

Бағрида доғ узра доғ,

Чингизу Боту тиғига,

Кўкси қалқон, Ўзбегим.

 

Ёғди тўрт ёндин асрлар,

Бошингта тийри камон,

Умри қурбон, мулки торож,

Юрти вайрон Ўзбегим.


Давр зулмига ва лекин,

Бир умр бош эгмадинг,

Сен- Муқанна, сарбадор-сен,

Эрксевар қон, Ўзбегим.

 

Сен на зардушт, сен на буддий,

Сен на оташ, санам,

Одамийлик дини бирла

Тоза имон Ўзбегим.

 

Маърифатнинг шўъласига,

Талпиниб зулмат аро,

Кўзларингда оқди тунлар,

Кавкабистон, Ўзбегим.

 

Туздию Мирзо Улуғбек

Кўрагоний жадвалин,

Сирли осмон тоқига илк-

Қўйди нарвон, Ўзбегим.

 

Мир Алишер наърасига

Акс-садо берди жаҳон,

Шеърият мулкида бўлди

Шоҳу султон, Ўзбегим.

 

Илму шеърда шоҳу султон,

Лек тақдирига қул,

Ўз элида чекди ғурбат,

Зору нолон, Ўзбегим.

 

Мирзо Бобур-сен фиғонинг,

Солди олам узра ўт,

Шоҳ Машраб қони сенда,

Урди туғён, Ўзбегим.

 

Шеъриятнинг гулшанида

Сўлди маҳзун Нодира,

Сийм танни ювди кўзёш,

Кўмди армон, Ўзбегим.

 

Йиғлади фурқатда Фурқат,

Ҳам муқимлиқда Муқийм,

Нолишингдан Ҳинду Афғон,

Қилди афғон, Ўзбегим.

 

Тарихинг битмакка, халқим,

Мингта Фирдавсий керак,

Чунки, бир бор чеккан оҳинг,

Мингта достон, Ўзбегим.

 

Ортда қолди, кўҳна тарих,

Ортда қолди, дард, ситам,

Кетди ваҳминг, битди заҳминг,

Топди дармон, Ўзбегим.

 

Бўлди осмонинг чароғон,

Толе хуршиди билан,

Бўлди асрий тийра шоминг,

Шўъла афғон, Ўзбегим.

 

Мен Ватанни боғ деб айтсам,

 Сенсан унда битта гул,

Мен Ватанни кўз деб айтсам,

Битта мужгон,  Ўзбегим.

 

Фахр этарман, она халқим,

Кўкрагимни тоғ қилиб,

Кўкрагида тоғ кўтарган,

Танти деҳқон Ўзбегим.

 

Ўзбегим деб кенг жаҳонга,

Не учун мадҳ етмайин!

Ўзлигим билмоққа даврим

Берди имкон, Ўзбегим.

 

Мен буюк юрт ўғлидирман,

Мен башар фарзандиман,

Лек аввал сенга бўлсам,

Содиқ ўғлон, Ўзбегим.

 

Менга Пушкин бир жаҳону

Менга Байрон бир жаҳон,

Лек Навоийдек бобом бор,

Кўкси осмон, Ўзбегим.

 

Қайга бормай бошда дўппим,

Ғоз юрарман, гердайиб,

Олам узра номи кетган

Ўзбекистон, ўзбегим.

 

Бу қасидам сенга, халқим,

Оқ суту туз ҳурмати,

Эркин ўғлингман, қабул эт,

Ўзбегим, жон Ўзбегим.