OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262

баннер туй_2

ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЁШЛИК БАҲОРИ” ЁШ ОПЕРА ИЖРОЧИЛАРИНИНГ РЕСПУБЛИКА КЎРИК-ФЕСТИВАЛИ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИДАН! 01.06.2016 17:54

 _MG_7071

30-31 май кунлари Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театрида “Ёшлик баҳори” ёш опера ижрочиларининг Республика кўрик-фестивали бўлиб ўтди. Кўрик-фестивалда 18 ёшдан 32 ёшгача бўлган 100 нафардан зиёд профессионал ёш опера ижрочилари иштирок этиш истагини билдирдилар. Тақдим этилган асарлар нуфузли Ҳакамлар Ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб, уларнинг 44 нафари танловда маҳоратларини синаб кўрдилар. Мазкур фестиваль ёш опера ижрочиларини соғлом рақобат майдонига чорлади, ҳамда улар ўз иқтидорларини кенг оммага ҳавола этишди.

_MG_6927

Бир босқичда ўтказилган мазкур фестивал иштирокчиларининг барча чиқишлари омма олдида ўтказилди. Улар барча асарларини оригинал тилда ва оригинал тоналликда, ёддан ижро этишди.

IMG_2175

IMG_2173

IMG_2172

IMG_2125

_MG_7000

31 май куни соат 19.00 да эса, мазкур Фестиваль ғолибларини тақдирлаш маросими, ҳамда улар иштирокида гала-концерт бўлиб ўтди.

1-мукофот Алимардонов Рустам

2-мукофот Ширин Маматова

3-мукофот Хўжаназар Жумаев

“Ўзбек композитори асарининг энг яхши ижрочиси” Бирдона Маткаримова

“Ёш умидли опера ижрочиси” Бахтиёр Баходиров

Ҳамда бир неча опера ижрочилари “Фахрий ёрлиқ”лар билан тақдирланишди.

Мукофотларни Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари Вазири Баҳодир Мажидович Аҳмедов топширди.

_MG_7049

Гала-концертда, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Муяссар Раззоқова, Ж.Вердининг “Эрнани” операсидан Эльвира ариясини, Ўзбекистон Халқ артисти Самандар Алимов Г.Донцеттининг “Дочь полка” операсидан Тонио ариясини, Ўзбекистон Халқ артисти Рамз Усмонов Ж.Пуччининг “Турандот” операсидан Калаф ариясини, “Эътироф” мукофоти совриндори Ширин Маматова В.А. Моцарт “Волшебная флейта” операсидан Тун Маликаси ариясини, ҳамда кўрик-фестивалнинг бошқа ғолиб ва совриндорлари, ария ва қўшиқлар куйлашди.

_MG_6944

Концертда Ўзбекистон ДАКТ нинг симфоник оркестри иштирок этди.

Концерт кўтаринки руҳда ўтди.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

photo____3399_0

Фотолар учун фотограф Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз

_MG_7060

_MG_7041

_MG_7037

_MG_7060

_MG_6920

 _MG_6873

 _MG_6953