OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ШАХЗОДА: БОЛА БИЛАН МУОМАЛА ҚИЛИШНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЙЎЛИ... 07.06.2016 04:47

_MG_2480

Шахзода ҳозирда оила ва ижодни баробар олиб бораётган бир вақтда, “Интер медиа” компаниясини очиб, ўзига хос тадбиркорликка қўл уришга ҳам улгурди. У билан суҳбатимиз мазкур компания офисида бўлиб ўтди.

_MG_2520

- Ҳозирда тинимсиз ижод билан бандсиз. Айни дамда, ўз ижодингиздан қанчалик қониқяпсиз?

- Ҳар бир инсон, умуман ҳар бир аёл учун оила биринчи ўринда! Лекин, айни дамда ижодим, яъни касбим ҳам ҳаётимнинг асосий қисмини эгаллаб туради! Чунки, мен оилали бўлганим билан, барибир мустақил инсонман, касбимни севаман ва албатта, ишсиз ўтира олмайман. Бу тарафлама айни дамда ўз ижодимдан қониқаман. Аммо, шундай бир вақтлар ҳам бўладики, бироз чарчайман, чунки, мен ҳам инсонман. Шундай вақтларда ҳаммасини ташлагим ҳам келади, аммо, бир тўйиб ухлаб оламан (кулиб) ҳамда, ўзимга келаман. Кейин эса, ўғлим Холидни бағримга босиб, яхшилаб ўйлаб олиб, ишсиз бекор ўтирадиган аёл эмаслигимни тушунаман. Мен доим ижод ва ҳаракат билан банд бўлишим керак! Ҳеч қачон ишсиз, бекор ўтира олмайман! Буни ҳис қилгач, қониқиш ҳосил қиламан ва яна ижодга киришиб кетаман!

 _MG_2515

- Бугунги кунда фарзандингизга қанчалик вақт ажрата оляпсиз?

- Яқинларим ҳам, мени қанчалик (самимий кулиб) “телба она” эканлигимни, оналик туйғусини менда қанчалик кучли эканлигини яхши билишади! Мени фикримча, болага ажрата олганингдан ҳам кўпроқ вақт ажратиш керак, аслида! Яъни, бола учун қанча вақт ажратсанг ҳам кам! Масалан, агар мен кун давомида суратга олиш ишлари, репетиция ва студиядаги овоз ёзиш ишлари билан бутунлай банд бўладиган куним, албатта, одатдагидан кўра анча барвақт уйқудан тураман! Дейлик, соат 07.00 да! Неччида ухлаган бўлишимдан қатъий назар! У билан ўйинлар ўйнаймиз, суҳбатлашаман, имкон қадар кўпроқ бирга бўламан! Ҳозир унга ҳамма нарса қизиқ ва айни кўп савол берадиган вақти! Чунки, тили чиққан ва ширин гапиради! Болани айни шундай кўп савол берадиган вақтида, қанчалик банд ёки чарчаган бўлишингдан қатъий назар, унинг ҳамма саволларига тўлиқ жавоб бериш керак, билмаганларини ўргатиш керак, деб ҳисоблайман! Айниқса, кечқурунлари қанчалик иш билан банд бўлсам ҳам, албатта болам уйқуга кетгунга қадар, уйга етиб боришга ҳаракат қиламан! (меҳр билан кулиб) Чунки, болажонимга эртак айтиб беришга улгуришим шарт! Ўғлим Холид эртакни китобдан ўқиб беришимни ёқтирмайди, унга эртакни жонли қилиб, айтиб бериш керак! Агар китобдан ўқисангиз, китобни ёпиб қўйишни талаб қилади! (кулади) Унинг фантазияси шунчалик кучлики, беихтиёр эртакдаги воқеаларга қўшилиб кетади, шунинг учун ҳам, биз у билан эртаклар ўйлаб топамиз! Масалан, “Бор эканда йўқ экан” деб бошласам, “Ким бор экан? Нима? Қачон бўлган экан?” деган саволлар бошланади. Унинг ўзи ҳам ўша эртак қаҳрамонлари орасида бўлиши керак! Шунинг учун ҳам, Холид дунёга келгач, ҳаётимнинг асосий мазмуни, биринчи навбатда бу оилам ва фарзандим Холид эканлигини англаб етдим! Албатта, ижодни ва мухлисларимни ҳам асло ёддан чиқариб қўймайман! Ижод ва мухлислар, айниқса, мухлисларнинг меҳру муҳаббати, бу катта масъулият! Чунки, 16 йилдан буён ижоддаман ва бу нарса қон-қонимга сингиб кетган!

 _MG_2489

- Хонандасиз, онасиз, ижодни фарзанд тарбияси билан бирга олиб бораётган вақтда, дейлик, нимадандир асабийлашиб, фарзандларингиз билан уришиб, аразлашиб, гаплашмай қолган вақтларингиз ҳам бўладими?

- Йўқ, ҳеч қачон! Катта ўғлим билан бундай ҳолат бўлганини эслолмайман! У жуда босиқ ва ақлли! Кичиги билан–ку, умуман, ахир у жуда ҳам ширин! Шунингдек, биз ўғлим билан бассейнга ҳам борамиз! Бундан ташқари, мен ўқитувчи-руҳшунос ҳам ёлладим. Ирина Петровна ҳафтасига 2 марта келади ва мен ундан ўзимни қизиқтирган ҳамма саволларга жавоб оламан. Мен умуман, ёш болани қаттиқ койиш, уришиш, у билан гаплашмай арзалаш ва айниқса қўл кўтаришга қаршиман! Бундай қилишни энг аҳмоқона иш, деб биламан ва шундай қиладиган ота-оналарни ўз боласидан ҳам кўра аҳмоқроқ, деб ҳисоблайман! Бола билан муомала қилишнинг энг яхши йўли, бу бола билан тинч мулоқот қилиш, турли мавзуларда суҳбатлашиш, ҳамда тушунтириш! Болага шунчаки “бу мумкин эмас, йўқ!” деб, бўлмайди! Уни ёнингизга ўтказиб, нима учун мумкин эмаслигини, ҳамда “йўқ” деётганлигингизни тушунтириб бериш керак! Бола буни дарҳол тушунмаса ҳам, кейинчалик ўйлаб кўриб, барибир тушунишади ва келгуси сафар, барибир сизнинг гапларингизни эслайди!

 _MG_2485

- Катта ўғлингиз ҳам улғайиб қолди, ҳадемай уни уйлантирасиз. У сиз билан қизлар, уйланиш, шу каби шахсий масалаларда сирлашадими? Дейлик, у кўз остига олган қиз борми, ёки қайси қизникига совчиликка боришингиз ҳақида, гапирадими?

- Яхшиси, бу жуда шахсий саволларга унинг номидан жавоб қайтармаганим маъқул! Унинг ўзи вақтида келганида айтади! Мен фақат шуни айтишим мумкин, у менга доим йигит киши мустақил оёққа туриб олиши керак, шунда уйланиб, оила қургани яхши, деб айтади! Фақат моддий тарафлама эмас! Менимча, ўғлим аллақачон вояга етган. Аммо, унинг ўзи, “яна бироз улғайишим керак, кечроқ уйланмоқчиман” дейди. Мен ҳам унинг фикрига қарши эмасман. Чунки, бу унинг ҳаёти!

 _MG_2521

- Ўзингиз қандай келин ҳақида орзу қиласиз?

- Мен биринчи навбатда, ўша келин билан биргаликда яшаш, ўғлим Солиҳга яхши бўлишини истайман! Чунки, ўша келин билан мен бирга яшамайман, бирга яшайдиган бу ўғлим! Шунинг учун ҳам, у мен каби, ўғлим билан яримта сўзданоқ бир-бирларини тушунишларини, қўллаб-қувватлашини истардим. Ўғлим, менимча, жуда меҳрибон инсон, айрим тенгдошлари каби жуда ҳам қаҳри қаттиқ эмас, шунинг учун ҳам, билмадим, шахсий фикрим, ўғлимнинг рафиқаси бироз қатъийроқ бўлишини истардим. Ахир, ўзбекларда “эркак бош бўлса, аёл киши бўйин” деган гап ҳам бор-ку! Лекин, барибир биринчи навбатда, улар ўртасида муҳаббат бўлишини, бир-бирларига кўнгил қўйиб турмуш қуришларини, ўзаро бир-бирларини яхши тушунишларини истардим! Ҳаётдаги қолган нарсалар эса, кейин бўлаверади.

 _MG_2531

- Янги офис, янги компания очдингиз. Булар ҳақида ҳам тўлиқроқ маълумот берсангиз.

- Дўстим Даврон Муқимов билан биргаликда “Интер медиа” компаниясини очдик ва янги офисда ишга туширдик. Бу ерда студия ҳам бор, унга янги аппаратуралар буюртма қилганмиз, тез орада ишга тушади. Мақсадимиз, иқтидорли ёшларга ёрдам қилиб, уларни қўллаб-қувватлаш, продюсерлик фаолияти билан шуғулланиш! Бу ғоя, Даврон Муқимов иккимизники! Лекин, мен “Тарона рекордс” билан ижодий ҳамкорликни, у компаниядаги ишимни “Шахзода” лойиҳаси сифатида давом эттиравераман, ҳамда концертларимни ҳам бу компания ташкил этаверади. Аммо, мен улғайдим, 2 та ўғилларим ҳам вояга етишмоқда. Мен бир жойда ўтириб, шунчаки моддий тарафлама нимагадир эришишни кутиб ўтирадиганлардан эмасман. Аммо, мен 14 ёшимдан ишлаганман ва ишсиз, меҳнатсиз бекор ўтира олмайман! Мени шундай тарбия қилишган, мен мустақилман ва шунчаки уйда ўтира олмайман. Моддий маблағ жиҳатидан мустақил бўлишдан ташқари, ишлаш менга инсон ва аёл сифатида, ўз устимда ишлаш ва ўсиш имкониятини ҳам беради. Ҳозир жуда кўпчилик аёллар ишлашади, бу эса оилани янада мустаҳкам бўлишига ҳам ёрдам беради. Чунки, ишлаган аёл ўз турмуш ўртоғига ҳам ишлаш, қанчалик осон эмаслигини тушунади, унинг қадрига етади!

 _MG_2411

- Бу қарорингизга нисбатан турмуш ўртоғингизнинг фикри қандай бўлди? Сабаби, биринчидан “Интер медиа” алоҳида компания бўлишидан ташқари, “Тарона рекордс” учун рақобатчи ҳам бўлиши мумкин.

- Биринчи навбатда шуни айтишим керакки, турмуш ўртоғим билан оила қуришимиздан аввал у киши мени, компания лойиҳаси сифатида, турмуш қурганимиздан сўнг эса, умр йўлдошим сифатида доим ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаб келади. Доим менга энг керакли маслаҳатларни беради! Ҳеч қачон “мана бу ишни қилмайсан, ёки фақат “Тарона”да ишлайсан” деган гапни эшитмаганман! У киши “агар шуни ҳоҳласанг, ҳаракат қилиб кўр!” дейди. Бу сафар ҳам, у кишидан “Менсиз ҳам ўзинг бир уриниб кўр! Агар натижаси яхши бўлса, хурсандман!” деган гапни эшитдим. Олдинда бу янги компанияда амалга оширилиши керак бўлган лойиҳалар кўп!

 _MG_2398

- Нима учун “Интер медиа”? Масалан, “Шахзода рекордс”, ёки “Шахзода медиа” деб, номлаш ҳам мумкин эди-ку...

- Йўқ, биз асосан номга урғу бермасликка қарор қилдик. Шунчаки, “Интер медиа рекордс”, бу продюсерлик маркази, бу ерда овоз ёзиш студияси, лойиҳалар бўлади. Жуда бир жарангдор ном қўйишни ҳоҳламадик, шундай номладик.

 _MG_2499

- Ўтган интервьюларда режиссёрлик орзуйингиз ҳақида гапиргандингиз. Қанчалик амалга ошира олдингиз?

- Биласизми, бу режиссёрликни ҳозирда ўз концертларимда қисман амалга оширяпман! Масалан, концертимга режиссёр ёлланганда ҳам, мени ўз концертга оид ғояларим ҳам бўлади, албатта! Концерт драматургияси, репертуар учун қандай қўшиқлар керак, ҳаммасини ўзим ҳам ўйлаб чиқаман. Режиссёрнинг ҳамма айтганларига 100 фоиз, индамай ва бехабар рози бўлмайман! Мени ҳам ўз режам бўлади. Мен ҳаттоки, дам олишга борганимда ҳам, кўп нарсаларни ўйлаб, ўзим учун белгилаб юраман. Кейин концерт тайёргарликларига киришилганда ҳаммасини режиссёрга айтаман ва унинг ҳам режаси билан қизиқаман. Режиссёр эса, мени ғояларимни тўлдирган ҳолда, умумий тарзда амалга оширади. Бу жиҳатдан олганда, ўз концертларимда ўзим ҳам режиссёрлик қиляпман. Бундан ташқари, мен кино оламига ҳам жуда қизиқаман, саёз фильмларни кўриб қолсам, жуда асабийлашаман, кетган вақтимга ачинаман. Чуқур маъноли фильмларни яхши кўраман.

 _MG_2491

- Ўзингизда айнан нима, қандай ҳолат табассум уйғотиши мумкин?

- Биринчи навбатда болалар! Болаларни жуда яхши кўраман! Кейин эса, жониворлар! Мени лабрадор зотига мансуб итим бор, 8 ёшда. Мушугим ҳам, у билан тенгдош.

 _MG_2419

- Ҳозирда ҳаётда нима билан фахрланасиз?

- Биринчи навбатда, оилам, фарзандларим билан! Хонандалик эса, билмадим, кўпинча, менга дугоналарим менга “Сен хонанда Шахзода эканлигингни, машҳурликни ҳис қиласанми?”, деб сўрашади. (ўйланиб) Йўқ, унчалик эмас, ҳаттоки, баъзида буни унутиб ҳам қўяман!

 _MG_2538

- Бошқа оналарга фарзанд тарбиясида қандай маслаҳат берган бўлардингиз? Қолаверса, ҳозир айнан болалар ҳақида “Наша радость” кўрсатувини олиб боряпсиз!

- Менга бирор мавзуда кўрсатув қилиш таклифини беришди ва мен болалар мавзусини танладим! Чунки, менга болалар билан боғлиқ ҳамма нарса ёқади, уларнинг оламига қизиқаман! Улар ҳали соф. Мен уларнинг беғуборликларини кузатгим келади, уларни жуда яхши кўраман! Уларга тушунтириб, керакли маслаҳатлар бериб, хатолардан асрагим келади! Бола учун энг муҳими, унга етарли меҳру муҳаббат бериш! Агар ота-она болага керакли даражада меҳр бериб, эътибор қаратишса, у албатта, меҳрибон ва яхши инсон бўлиб вояга етади. Оиладаги муҳит бола учун жуда ҳам муҳим! Ота-она ҳам бир-бирига меҳр-муҳаббат билан муомала қилишса, болага ҳам меҳрли муносабат бўлса, бола ҳам, бу меҳрни ўзига сингдиради, ҳамда бу келажакда унинг ўз оиласида ҳам намоён бўлади!

 _MG_2358

- “Наша радость” кўрсатуви ҳақида батафсил маълумот берсангиз! Чунки, бу кўрсатув, сизни бошловчиликда ҳам ўзингизни синаб кўриш имкониятини берди!

- Менга кўрсатув қилиш ҳақида таклиф бўлганда, “Она ва бола, ота-она билан бола муносабати” ҳақида кўрсатув қилиш фикри туғилди. Кўрсатувнинг дастлабки сонларида биз, кўрсатув томошабинлар эътиборига тушиши ва янада қизиқарли бўлиши учун, унга шоу бизнес вакилларин фарзандлари билан иштирокчи сифатида таклиф этдик. Эндиликда эса, барча соҳалардаги таниқли инсонларни фарзандлари билан таклиф этишни режалаштиряпмиз. Жумладан, спортчилар, санъат намоёндалари ва бошқалар. Кейин эса, ҳаттоки кимни фарзанди билан қандай фикрлари ва саволлари бўлса ҳам, бизга мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

 _MG_2357

- Нима деб ўйлайсиз, инсоннинг энг яхши ёши, неччи ёш?

- Мен ҳозир ўз ёшимни, шундай ёш, деб биламан! Ўйлайманки, мана шу охирги 3-4 йил ичида мен мулоҳазалироқ бўлиб, кўпроқ фикрлайдиган бўлдим. Авваллари, мен кўп сиқилишим мумкин эди, кўп йиғлардим ҳам, кўп нарсани юракка яқин олардим. Ҳозир эса, бунга мулоҳаза билан қарайман, ҳаётимда кўплаб ҳодисалар юз бергани учун, ҳар қандай ҳолатни қандай четлаб ўтишни ҳам яхши биламан.

 _MG_2351

- Ўзингизни қайси жиҳатингизни танқид қила оласиз?

- Албатта, ўзимни танқид қила оламан. Катта ўғлим мени “робот”, деб атагани билан, баъзида жуда кўп ва тўхтовсиз, ҳаттоки уйқуни ҳам унутиб ишлаганлигим учун ҳам, кутилмаганда қаттиқ чарчаб ҳолдан тойиб қолишим мумкин. Шунга қарамай, мени энг катта минусим, бу дангасалигим! Балки, шунинг учун ҳам, менга Оллоҳ шу касбимни насиб этгандир? Айнан, доим инсонлар олдида масъулиятни ҳис қилишим, кўп ишлашим учун!

 _MG_2488

- Хориждаги ижодий фаолиятингиз қандай кечмоқда?

- Хорижий мусиқий альбомим устидаги ишлар узоқроқ давом этмоқда! “Аксеnт” гуруҳидаги ижодкорлар билан ҳамкорликдамиз, улар менга бир неча қўшиқлар, жумладан, “All alone”ни ҳам ёзиб беришган. Ҳозир эса, продюсер ва хонанда сифатида эмас, 3 та хонанда биргаликда, ҳамкорликда испан ва инглиз тилларида трек ёздик. Ҳозирда бунга видео олиш ҳаракатидамиз ва бу Халқаро лойиҳа бўлади! Халқаро лойиҳалар учун таклифлар кўп, масалан, Ливан, Болгариялик хонандалардан дуэт куйлаш таклифлари бўлмоқда! Кўп дуэтлар куйлайдиган хонанда бўлиб қолдим, десам ҳам бўлади! Таклифлар эса, кундан кунга кўпаймоқда. Бундан ташқари, 23 сентябрь куни БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган “Big apple music awards - 2016” тақдирлаш маросимига ҳам таклиф этилганман. Мазкур тақдирлаш маросимида мен илк марта 2010 йилда, Американинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтганида иштирок этганман ва мукофотни қўлга киритганман! Бу гал ҳам, бу тақдирлаш маросимида Ўзбекистондан иштирок этаман! У ерда жуда кўп хонандалар бўлишади, жумладан, Таркан, Синан Акчил ва бошқалар... Ҳар бир хонанда ўз юртининг вакили сифатида, ўз тилида, ўз юртида яқин йилларда энг хит бўлган қўшиғини куйлайди. Ҳозир мен бу маросимда қайси қўшиғимни куйлаш ҳақида ўйлаяпман!

 _MG_2542

- Жуда кўп саёҳатларда бўласиз! Булардан қай бири кўнглингизга яқин бўлган?

- Жуда кўп мамлакатларда саёҳатда бўлганман! Аммо, энг кўнглимга яқини, бу ўз юртим, ўз уйим! Чунки, бошқа мамлакат, энг зўр жой бўлганида ҳам барибир бегона бўлади! Бориб, саёҳат қилиб, дам олиб келиш мумкин! Аммо, барибир ўз уйингга етмайди! Менга бошқа мамлакатларда маъқул бўлган нарса бу, фақатгина денгиз! Агар бизнинг Тошкентда ҳам, денгиз бўлганида, зўр бўларди! Бизни касбимизда доимо диққат-эътиборда бўлишга тўғри келади. Қачонки, мана шу доим диққат-марказда бўлишдан, мусиқа шовқинидан чарчаган вақтингда, бироз дам олиш учун, денгиз энг маъқул жой, деб ўйлайман. Бир неча соат, денгиз бўйида, сув шовқинини эшитиб, хотиржам дам олсанг, ҳамма чарчоғинг чиқиб кетади. Касбимизнинг мураккаб жиҳати, агар етарлича дам олмасанг, бу сени ижодинг ва қўшиқларингга ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун ҳам, мен дам олишга вақт ажратишга ҳаракат қиламан ва бу вақтни фарзандларим, оилам билан бирга бўлишга сарфлайман. Кўнглимда ватанпарварлик жуда ҳам кучли бўлганлиги учун ҳам, мен учун албатта, доим юртга қайтиш ўзгача бахт! Менимча, ўз юртига қайтаётган ҳар бир инсон учун, ўз юртидан аълоси бўлмаса керак! Бизнинг юрт фуқаролари эса, айниқса, жуда ҳам ватанпарвар инсонлар ва бу борада мени жуда яхши тушунадилар, деб ўйлайман. Бошқа юртларга борганингда турли янги нарсалар, овқатларни татиб кўрасан, аммо ҳеч бири, сени болалигингда истеъмол қилган ўз юртингдаги таомлар таъмига етмайди!

 _MG_2414

- Атрофдагиларнинг фикрларига, гап-сўзларига қанчалик эътибор берасиз?

- Агар бу агар профессионаллар фикри бўлса, албатта тинглайман! Таҳлил қилиб кўраман, “мендан ёши катта, ақллироқ” деб, ўйлаб кўраман. Лекин, бу объектив бўлмаган қандайдир тушунарсиз танқид бўлса, умуман аҳамият бермайман!

 _MG_2491

- Қўшиқ танлаганда нималарга аҳамият берасиз?

- Биринчи навбатда қўшиқ сўзларига катта аҳамият бераман! Ўша дамда нима деб, куйламоқчиман, бу жуда муҳим! Ўша қўшиқнинг сўзлари бунга мос келадими? Енгилроқ қўшиқларим ҳам бор, аммо булар ҳам ўзига хос мақсад учун, яъни унда кўтарилган мавзу тингловчиларга тезроқ етиб бориши учун қилинган. Масалан, “Қайнона” қўшиғим билан миллий урф-одатларимизни кўрсатмоқчи бўлганман! Ҳар бир қўшиғим орқали албатта, ўзимни тингловчиларга айтадиган сўзим бўлади!

 _MG_2492

- Нима деб ўйлайсиз, 16 йилдан буён эстрадада ижод қилиб келаётган хонанда сифатида, бугунги кун тингловчиларига қандай қўшиқлар керак, деб ўйлайсиз?

- Биринчи навбатда, албатта бу ерда ҳам, боя фильмлар ҳақида айтганимдек, қўшиқларда мазмун ҳам бўлиши керак, деб ўйлайман! Масалан, мен ҳам, ўз фарзандларимни қандайдир маъносиз, тингловчига етказадиган сўзи бўлмаган ва енгил-елпи қўшиқларни тинглашларини истамайман! Ҳаттоки, ёшлар маза қилиб, берилиб рақсга тушадиган қўшиқ бўлса ҳам, унда ҳам маъно бўлиши керак! Яқин вақтларда ижтимоий тармоқлар орқали ҳам, ёшларни қўшиқларнинг мазмуни ва матнига аҳамият бераётганлигини кўриб, жуда хурсанд бўляпман!

 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

 

_MG_2530

 Фотолар учун фотограф Сардор Азимовга

миннатдорчилик билдирамиз

  _MG_2514

_MG_2510

_MG_2508

_MG_2392

_MG_2504

_MG_2488

_MG_2509

_MG_2506

_MG_2430

_MG_2419

_MG_2391

_MG_2513

_MG_2529

"Тасвир" газетасида чоп этилган