OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

АНАИТ КИЛЕДЗЕ: АСОСИЙ ИЛҲОМ БУ МУҲАББАТ! 15.10.2012 22:42

 
anait_kiladze-3.jpg
 
Миллий санъат марказида либослар намойишларини ташкиллаштириш бўйича мутахассис, стилист Anait Kiladzeдан маҳорат дарси тақдим этилди.
 
anait_kiladze-14.jpg
 
Унда дизайн соҳасига ихтисослашган билим юртлари талабалари, мода ихлосмандлари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.
 
anait_kiladze-7.jpg
 
Anait Kiladze нуфузли мода намойишларини ташкил этишдаги муҳим жиҳатларни, бундай намойишлар ташкил қилиш учун нималарга аҳамият бериш зарурлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.
 
anait_kiladze.jpg
 
anait_kiladze-2.jpg
 
Аслида либослар намойишларини ташкил этиш дизайнерлик либосини яратишдан кам бўлмаган меҳнат ва ижодкорона ёндошувни талаб этади. Америкалик мутахассис, собиқ балерина Анаит Киладзе либослар тўплами намойишини ажойиб услубда ва таасурот қолдирадиган шаклда тақдим этиш ҳақида маълумотлар берди. Аnait Kiladze фэшн-шоуларни қандай қилиб муваффақиятли ташкил этиш мумкин, гўзаллик оламни қутқарганидек, мода ҳам оламни қутқариши мумкинми сингари, шунингдек, ўзининг фаолияти ва ҳаёти ҳақидаги кўплаб саволларга жавоб қайтарди.
 
anait_kiladze-4.jpg
 
Стилист тариқасида ишлаган фильмлари, улардаги актрисаларга танланган имижлар, ҳамкорликда ишлашга муяссар бўлган машҳурлар ҳақида сўзлаб берди.
anait_kiladze-1.jpg
Асосий илҳом – бу муҳаббат, - деб ҳисоблайди Аnait Kiladze. Инсон муҳаббат билан ёндашадиган барча нарса унга ижодда, ишда, ҳар қандай соҳада нимадир яратиш учун илҳом бағишлайди: - Мен Тошкентга ташриф буюрдим ва аллақачон бу шаҳар, бу давлатни севиб улгурдим. Ишонаманки, ушбу ташрифим мен учун илҳом манбаи бўлади”.
 
 
anait_kiladze-13.jpg
 
Аnait Kiladze, мода намойишлари ташкилотчиси:
- Мен гўзал шаҳар ва гўзал инсонларни, гўзалликни кўрсам илҳомланаман. Тошкент ва ундаги инсонлар мени жуда ҳам илиқлик билан кутиб олдилар. Бу ерда эканлигимдан бахтиёрман! Касбим шундан иборатки, ўша ўзим бирга ҳамкорлик қилган дизайнернинг тўпламини ҳаммани ҳайратлантирадиган даражада ёрқин ва чиройли тақдим этишдир. Мен доим изланишдаман, доим сафарлардан янги тажрибалар ўрганишга ҳаракат қиламан. Шунинг учун ҳам ҳозир Тошкентда янги услублар, ўзбекона анъаналар ва маданиятни, ҳаттоки, ўзбекча сўзларни ҳам ўрганишга ҳаракат қилмоқдаман. Бу ердан кўп таассуротлар олмоқдаман. Санъат ҳафталигида бевосита иштирок этиб, кузатар эканман, уни ташкиллаштириш ва ўтказилиши учун қанча меҳнат сарфланганини ҳис қиляпман. Мазкур Санъат ҳафталигидан санъат, мода, кино, театр, маҳорат дарслари ва яна кўплаб нарсалар ўрин олган. Бу эса, ёшларнинг янги маълумотлар олиши учун замин яратади ва уларни илҳомлантиради.
 
anait_kiladze-5.jpg
 
Дизайнер ва стилистнинг ҳамжиҳатликда ишлаши бу муваффақиятли фэшн намойишнинг асосий жиҳатларидан бири эканлиги, дизайнер стилистга ўз намойишида айнан қандай образларни кўришни истаётганлигини аниқ айтиши зарурлиги, стилист шунга кўра моделлар танланиши ҳам муҳим эканлиги, улар коллекцияга мос ташқи кўринишга эга бўлиши ва уларга мос аксессуар, соч турмаклари ва макияжлар танланиши, мода намойишида, ҳамма нарса, мусиқадан тортиб, интерьергача тўплам билан уйғунлашган ҳолда бир бутунликни ташкил этиши, айниқса, мусиқа тўплам ҳамоҳанг равишда танланиши кераклиги, у тўпламни “ёпиб” қўймаслиги кераклиги ҳақида айтиб ўтди.
 
anait_kiladze-11.jpg
 
Шунингдек, кўпгина ёшларни қизиқтирган савол, “қандай кийиниш кераклиги” ҳақида ҳам ўз фикрини билдириб, аввало, биринчи ўринда вазиятга, шароитга мос кийиниш кераклиги, агар иш вазифасига кўра, қоидага мос кийиниш зарур бўлмаса, унда инсон ўзига қулай кийиниши кераклигини айтиб ўтди. Либос, инсоннинг камчиликларини беркитиб, унинг ташқи кўринишини, гўзаллигини намоён қилиши кераклигини таъкидлади.
 
anait_kiladze-10.jpg
 
Anait Kiladze асли Арменияда туғилган бўлиб, 2 ойлигида оиласи билан Грузияга кўчиб кетишган. У Грузиядаги Чабукиани балет мактабини ҳамда А.Я.Ваганова номидаги Балет Академиясини тамомлаган. Профессионал балерина. Грузия Опера ва балет театрида ҳам фаолият юритган. 1 йил Қозоғистонда яшаган. Кейин эса доимий яшаш учун АҚШ га кўчиб кетган.
 
anait_kiladze-12.jpg
 
10 йил аввал мода оламида ўз фаолиятини бошлади. Кўплаб, модельер ва дизайнерлар билан ҳамкорликда ишлаган. Ҳолливуддаги бир қатор фильмларда стилист (либос танлаш бўйича) бўлиб фаолият юритган. Ҳозирда Kila Enterprises компанияси раҳбари.

Cаида Вахобова

Феруза Фаттохова

anait_kiladze-16.jpg

 

anait_kiladze-6.jpg

 

anait_kiladze-9.jpg

 

anait_kiladze-8.jpg