OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262баннер туй_2

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ! 12.06.2016 12:15

 1465540674_dsc_2558

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида 30 май-9 июнь кунлари малакасини оширган Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимидаги музейлар раҳбари ва ҳудудий бўлимлар бошлиқларига сертификат топшириш маросими ўтказилди.

1465540687_dsc_2381

Тингловчиларга сертификат топшириш маросимида Маданият ва спорт ишлари вазири Б.Аҳмедов ва Академия ректори М.Алиев ва бошқалар томонидан мустақиллик йилларида салоҳиятли кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани ва бу ўз натижасини бераётганлиги ҳақида фикр билдирилди.

1465540664_dsc_2355

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва тафаккурга эга, мамлакат келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир янги авлод кадрларини тарбиялаш масаласига катта эътибор қаратиб, бу борада қатор амалий ўқув-семинарлари, малака ошириш машғулотлари ўтказиб келинмоқда.

 

Халқимизнинг маданий меросини асраб-авайлаш музей раҳбарлари зиммасига ўта масъулиятли вазифани юклайди. Бугунги куннинг раҳбари ўта масъулиятли, билимли, ўз касбининг сир-асрорларини чуқур билиши билан бирга дунёда, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини, Ватан равнақига дахлдорлик ҳиссини чуқур англаши лозим.

1465540703_dsc_2562

Вазирлик билан Академия ҳамкорлигида Вазирлик тасарруфидаги музейлар директорлари, ҳудудий бўлимлар бошлиқларини ўз касбига бўлган иштиёқини кучайтириш, миллий ифтиор ва инсоний қадр-қиммат туйғусини янада ривожлантириш, тизимга дунёқараши кенг, билимли, юксак маънавий фазилатларга эга, соҳани ривожлантиришга ҳар жиҳатдан муносиб бўлган ташаббускор, салоҳиятли номзодларни танлаб олиш механизмини йўлга қўйиш мақсадида, малака ошириш ўқишлари ташкил этилди.

1465540663_dsc_2615

Малака ошириш курсларида “Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегияси”, “Конституциявий ҳуқуқ”, “Давлат хизмати”, “Ахборот хавфсизлиги”, “Менежмент ва лойиҳаларни бошқариш”, “Бошқарув социологияси ва псиологияси”, “Умумжаҳон тараққиёти ва Ўзбекистоннинг мустақил ривожланиш стратегияси”, “Раҳбарнинг лидерлик хусусиятларини шакллантириш имкониятлари ва шартлари”, “Замонавий раҳбар кадрлар фаолияти ва уларнинг олдига қўйиладиган талаблар” каби мавзуларда маърузалар, очиқ мулоқотлар ва давра суҳбатлари ўтказилди.

1465540626_dsc_2541

Тингловчилар ўқув машғулотларидан сўнг, Ўзбекистон Давлат Санъат музейи, Олимпия шон-шуҳрати музейи, “Бунёдкор” стадиони ва унинг академия ва музейи билан яқиндан танишиб, ўзаро фикр-тажриба алмашдилар.

Шунингдек, машғулотлардан бўш бўлган вақтларида театрлар, маданият ва истироҳат боғлари, маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг фаолияти билан яқиндан танишдилар ва маданий ҳордиқ чиқардилар.

 Вазирлик Матбуот хизмати