OzodbekNazarbekov

 

 

FZSL5502

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ХОРИЖИЙ ШОУ БИЗНЕС: БЕЙОНСЕ НИ ПЛАГИАТДА АЙБЛАШМОҚДА! АНЖЕЛИНА ЖОЛИ ВА БРЕД ПИТТ ИСПАНИЯГА КЎЧИБ КЕТИШМОҚЧИ! 14.06.2016 05:22

 photo (3)

САНДРА БАЛЛОК ЎЗ ТЎЙИНИ ҚОЛДИРДИ! БУНГА САБАБ ЭСА...

Актриса Сандра Баллок Брайан Рендаллга турмушга чиқмоқчи эди. Аммо, кутилмаганда у ўз тўйини қолдирилишини маълум қилди. Бунинг сабаби эса, Брайанни унга аввалги турмуш ўртоғи Жесс Жеймсни эслатганидир. Брайан ўз характери, ўзини тутиши билан ниҳоятда унинг аввалги турмуш ўртоғига ўхшар экан. Актриса эса, Жесснинг хиёнатлари туфайли жуда оғир руҳий изтиробларни бошидан ўтказган ва бу ҳолатларни яна такрор бошидан кечиришдан жуда ҳам хавотир олгани учун ҳам, ҳозирча Брайандан воз кечиш, кечмасликни ўйлаб кўрмоқда.

 photo (5)

БЕЙОНСЕ НИ ПЛАГИАТДА АЙБЛАШМОҚДА!

WDRB Телестанцияси директори Мэттью Фалкс, Бейонсенинг янги альбоми «Lemonade» трейлери, унинг «Palinoia» қисқа метражли фильмидан “кўчирилган”лигини таъкидламоқда! Режиссёр ўз фильмини Бейонсенинг жамоасига «Lemonade» мусиқий альбоми устидаги ишлар бошланишидан 6 ой аввал намойиш этган. Ҳозирда ҳар икки иш таққослаб кўрилмоқда. Қатъий қарор эса, Эксперт гуруҳи томонидан чиқарилиши кутилмоқда!

 photo (7)

ЖОННИ ДЕПП СУДДА?

Актёр Жонни Депп рафиқаси Эмбер билан ажрашиш арафасида! Энг ҳайрон қоларлиси эса, актёр судда ўзини оқлашдан йироқ. Рафиқаси Эмбернинг адвокатлари эса, уни рафиқасига бир неча бор қўл кўтарганликда айблашмоқда! Натижа қандай бўлиши эса, 17 июнда маълум бўлиши кутилмоқда!

 photo (6)

ҲОЛЛИВУДДА ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ ҲАҚИДА ФИЛЬМ СУРАТГА ОЛИНАДИ!

“Гладиатор” фильми сценарий муаллифи Девид Францони Жалолиддин Румий ҳақидаги янги лойиҳа устида иш бошлади. Бош ролни актёр Леонардо ди Каприо, яна бир шоир Шамсиддин Табризий ролини эса, кичик Роберт Дауни ижро этиши кутилмоқда! Ҳозирча, бу лойиҳа суратга олиш ишлари бошланмай турибоқ, катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда!

 photo (2)

КЕЙТ УИНСЛЕТ ТОМОШАБИНЛАРНИ ЙИҒЛАТАДИ!

40 ёшли актриса Кейт Уинслет 1997 йилда машҳур “Титаник” фильмида суратга тушиб изтиробли муҳаббат қиссаси билан томошабинларни йиғлатган эди. Энди эса, актриса “Безродные звери” фильмида суратга тушиб, бу ишни яна бир бор такрорлаш ниятида! Фильм самолёт ҳалокати туфайли омон қолган жарроҳ ва аёл ҳақида бўлади.

 photo (1)

ТОМ КРУЗ ПЛАСТИК ЖАРРОҲЛИКНИ АМАЛГА ОШИРМОҚЧИ?

Машҳур Ҳолливуд актёри Том Круз ўзини қариган ҳисоблаб, пластик жарроҳлик орқали “ёшармоқчи”! Актёр бу борада жарроҳ билан ҳам келишиб улгурган. У бу жарроҳликни Швейцарияда амалга оширмоқчи! 53 ёшли актёрда бу фикр унинг яқинда бўлиб ўтган янги суратга тушган фильми премьерасида уйғонган. Сабаби, ўзини катта экранда кўриб, актёр ўзини анча қариганлигини ҳис этган.

 photo (4)

АНЖЕЛИНА ЖОЛИ ВА БРЕД ПИТТ ИСПАНИЯГА КЎЧИШМОҚЧИ!

Анжелина Жоли ва Бред Питт оиласи билан Испанияга кўчиш тараддудида! Улар 6 боласи билан Испаниядан уй ҳам сотиб олишган. Сабаби эса, «5 секунд тишины» фильмида суратга тушгач, Бред Питт у ердаги тинчлик, ҳамда табиат Анжелинанинг соғлигига ва руҳиятига яхши таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб қолган. Чунки, Анжелина асабий стресслар, бошидан ўтказган операция, ҳамда тинимсиз бандлик туфайли жуда ҳам озиб кетган, соғлиги ёмонлашган, ҳамда Бредд Питт рафиқасини бу ерда Ҳолливуддан анча узоқда, яна ўзига келиб, соғлиғини яхшилаб тиклаб олишидан умидвор.

 photo (8)

БРЕД ПИТТ ЎРНИГА КЕЙТ БЛАНШЕТТ, ЖОРЖ КЛУНИ ЎРНИГА ЭСА...

Продюсер Жерри Уайнтраб “Одиннадцати друзей Оушена” фильмига ремейк суратга олмоқда ва бу фильм “Ocean’n Ocho” (Восьмерка Оушена) деб номланмоқда. Бу фильмда Бред Питт ижро қилган қаҳрамон ролида актриса Кейт Бланшетт, Жорж Клуни қаҳрамони ўрнида эса, Сандра Баллок намоён бўлади. Яна бир ролни эса, актриса Женнифер Лоуренс ижро этиши кутилмоқда. Гап шундаки, “Одиннадцати друзей Оушена” фильмининг асосий бош қаҳрамонлари эркаклар бўлса, бу фильмда ҳамма асосий қаҳрамонлар аёллар бўлишади!