OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

"МОДА ОРТИДАН ҚУВИШ КЕРАК ЭМАС!" ЛЕНА ЛЕНСКАЯ 17.10.2012 16:08

lena_lenskaya-5.jpg
“Энг муҳими, бу оддийлик ва қулайлик. Мода ортидан қувиш керак эмас. Ўзингизни ўз услубингиз бўлиши керак” дейди модельер дизайнер Лена Ленская.
 
lena_lenskaya-9.jpg
 
Art Week Style.uz санъат ҳафталиги  доирасида, 8 октябрь куни таниқли Россиялик дизайнер Лена Ленская билан “Ёшлар ижод саройи”да маҳорат дарслари ўтказилди.
Унда кўплаб мода ихлосмандлари, талабалар, ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Маҳорат дарси ўзаро эркин суҳбатга айланиб кетди.
 
lena_lenskaya-1.jpg
 
Суҳбат давомида, Guli бренди, Art Week Style.uz санъат ҳафталиги, дизайнернинг ўз услуби, мода оламига қўйган илк қадамлари ва муваффақият сирлари, ҳақида бир қатор саволлар берилди. Лена Ленская уларнинг барчага самимий фикрлар билдириб, жавоб қайтарди.  
 
lena_lenskaya-4.jpg
 
Саволлардан баъзиларини алоҳида эътироф этиб ўтиш мумкин.
 
lena_lenskaya-2.jpg
 
Тошкент ҳақида?
 
Лена Ленская: - Мен Тошкентни жуда ҳам яхши кўраман. Бу ерда мўъжиза кўп деб биламан. Улар айнан ёрқин ранглар ва орнаментларда (нақшларда). Ҳозир бу ерга келаётганимда, йўлда шундай орнаментларни кўрдим ва кичик деталларигача эътибор беришга ҳаракат қилдик. Шунда дўстларимдан бири айтдики, бу ердаги маданият ривожи ва умуман орнаментлар шу даражада ривожланганлигининг сабаби, олдинги вақтларда сурат чизишга рухсат берилмаган, шу туфайли ҳам эътибор орнаментга қаратилган, деб ўйлайман. Биласизми, ўзбек халқи асрлар давомида яратган бу гўзалликни, ҳозирда компьютер билан минг уринсангиз ҳам яратишнинг иложи йўқ, назаримда. Мен ўзбек орнаменти, энг машҳур тренд, деган фикрдаман! Масалан, русларда матрёшка бор ва у фақатгина уларга тегишли. Сизнинг орнаментингиз ҳам, худди шундай эътиборли жиҳат, деб ўйлайман. Бу ердаги ҳар хил колорит, йўналишлар мен учун жуда қизиқарли ва муҳим. Бир вақтнинг ўзида ўхшашдек, лекин айни вақтда жуда ҳам хилма хиллик кучлилиги билан ҳайратлантиради. Улардан интерьерда ҳам фойдаланиш мумкин.  Бу гўзалликни қандай тақдим қила олиш мумкин, деб ўйлай бошлайсан. Бу ерда кўрганларим менда катта таассурот қолдирмоқда. Шунинг учун ҳам, мен эртага албатта, шаҳарни айланиш учун вақт ажратаман. Бу мен учун жуда муҳим.
 
lena_lenskaya-8.jpg
 
Art Week Style.uz ҳақида. Лена Ленская келгуси йил унда дизайнер сифатида ўз коллекцияси билан иштирок этиши мумкинми?
- Албатта, таклиф бўлса бажону дил. Лекин, бунга катта тайёргарлик кўриш керак, деб ўйлайман. Бу ерда намойиш ўтказиш учун менимча, миллийликка хос, нимадир тақдим қилиш керак, назаримда. Бу шунчаки кўйлак тикиб, уни кўрсатиш эмас! Масалан, Guli либосларини кўрганимда, баъзи либосларни қандай кийилар экан, деб ҳайратланганман. Чунки, мен либосларни бироз бошқача тайёрлайман. Эндиликда эса, Тошкентда бу либосларни кийганларни кўриб, бу сизларни миллий либосларингиз, либосларингизнинг бир қисми эканлигини билдим. Замонавий бўлиш билан бирга миллийликни ҳам унутмаганлигингиз ва миллий либосларни кийишингиз, бу жуда ҳам ёқимли, таҳсинга лойиқ. Менга жуда ҳам ёқди. Шунинг учун ҳам, мен эртага шаҳар айланишга чиқмоқчиман, миллий тақинчоқларингиздан харид қилмоқчиман. Чунки, шундай тақинчоқларни ёқтираман.
 
lena_lenskaya-7.jpg
 
Ўзбек дизайнерларининг ижодига муносабатингиз?
- Мен дизайнер сифатида ижодини бошлаган ҳар бир ижодкорнинг ижодига қизиқиш билан ёндошаман. Нима янгилик қилиши мумкин, деб ўйлайман. Шуни айтишим мумкинки, дизайнерлик бу катта маблағ топиш учун эмас! Бу ўз руҳиятингни бошқа йўналишга буриш, демакдир. Чунки, доим изланишда бўлиш, янги тажрибалар қилиш керак. Бунга эса, жуда кўп меҳнат ва вақт кетади. Бунга енгил қараб бўлмайди. Бу жуда ҳам муҳим қадам! Мен эса, бунга қарор қилган, буни амалга ошира олган инсонларга ҳурмат билан қарайман. Бу худди қўшиқ ёзгандек, кимгадир ёқади, кимгадир эса йўқ. Лекин, ўз ижодий салоҳиятинингни намоён қила олганингизни ўзи муҳим аҳамиятга эга. Мен ҳаётда, ўзинг қизиққан ишларга албатта, уриниб кўриш керак, деб ўйлайман.
 
lena_lenskaya-6.jpg
 
- Доим замонавий кўриниш, модага риоя қилиш учун нима қилиш керак?
- Энг муҳими, ўзлигингни топиш! Кимгадир ўхшаб қолмаслик, кимгадир айнан ўхшашга ҳаракат қилмаслик. Мана шунинг ўзи модага риоя қилиш, демакдир. Энг муҳими, ўзингга ёққан нарсани топиш! Масалан, менга мана бу тақинчоқ ёқди, дейлик. Ёки мана бу зираклар ҳам маъқул бўлди. (ишора билан кўрсатиб) Мана бу кийим менга ёқди. Мана шуларни кўз олдимга келтириб, ўзим қандайдир образ ўйлаб, бироз вақт ўтиб, шу образда кийинишим мумкин. Шу тақинчоқларни тақиб, шу кийимни кийиб, қарабсизки, бошқа бир услуб дунёга келди. Яъни, сизни ўзингизни шахсий услубингиз! Қандайдир бир услуб эмас, масалан, классика, ретро, гламур кич ёки бошқа эмас. Сизнинг ўз услубингиз, ўзингизни ҳаётни ҳис қилишингиз, ўзингизни шу кийимда қулай ҳис қилишингиздир. Масалан, балда қимматбаҳо олмослар тақиб, корсетли либос кийсангизу, сизни бўғиб турса, нафас олишингизга йўл қўймаса? Мисол учун, Коко Шанелни олайлик, у буларни ҳаммасидан воз кечди ва оддийгина қора кўйлак кийиб, маликалардек кўринди. Энг муҳими, ўша услуб ўзингизга ёқиши ва уни чиройли тақдим қила олишингиздир!
 
lena_lenskaya-3.jpg
 
- Art Week Style.uz туфайли, тажриба алмашиш қанчалик муҳим деб ўйлайсиз?
- Тажриба алмашиш ҳамиша энг зарурий нарса. Ҳозирги ёшларда бунга жуда катта имконият бор, деб ўйлайман. Айниқса, Art Week Style.uz санъат ҳафталиги доирасида! Бизда ўз вақтида бундай шароитлар бўлмаган. Кўргазмаларга, намойишларга бориш, маҳорат дарслари, булар ҳаммаси жуда ҳам керакли тадбирлар. Мен ёшларни буларнинг барчасидан фойдаланиши, етарли билимларни олишлари керак, деб ҳисоблайман. Ҳеч қаерда бунчалик кўп имконият берилмайди. Бунинг учун, Гулнора Исломовна Каримовага раҳмат айтиш керак. У киши ёшларни қўллаб-қувватлаяпти. Қандай қилиб, берилаётган имкониятлардан фойдаланмаслик мумкин? Ахир бундай имконият ҳаммага ҳам берилавермайди. Бир ҳафтанинг ўзидаёқ дунёнинг энг машҳур дизайнерлари Каролина Еррера, Долче&Габбана, Версаче кабиларнинг либослар намойишларида қатнашиш, машҳурлар билан маҳорат дарслари ва ўнлаб қизиқарли тадбирлар... Бунақаси, фақат фантастикада бўлиши мумкин! Лекин, буни Гулнора Исломовна реал ҳаётда, Art Week Style.uz санъат ҳафталигида амалга оширмоқда!
 
lena_lenskaya.jpg
 
Лена Ленская, асл исми шарифи, Елена Ленская, Россиялик таниқли дизайнер. 1971 йил Украинада таваллуд топган. Киев университети, Москва университети ва санъат студиясини тамомлаган. Ўз дебют коллекциясини 1996 йилда, Кремлда тақдим қилган.  “Lenskaya Feather” Модалар уйи асосчиси. Мазкур бренд коллекциялари, Москвадаги Модалар ҳафталигининг ажралмас қисми бўлиб, париж, Нью-Йорк, Монте-Карлода ҳам намойиш қилинган. Лена Ленскаянинг ўзи эса кўплаб халқаро фэшн лойиҳаларда бир неча бор ҳакамлай ҳайъат аъзолари сафидан ўрин олган. Шунингдек, дизайнер кўплаб хайрия лойиҳаларида ҳам иштирок этган. Лена Ленская болалигида архитектор бўлишни орзу қилган ва эндиликда таниқли дизайнер бўлгач, ўзи яратган ҳар бир либосни, ўзининг лойиҳаси (архитекторлик иши) деб билишини таъкидлайди.  

Cаида Вахобова

Феруза Фаттохова