OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IKEU5511

GATF7772

NAMP9115

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

КУЗГИ СОКИНЛИК НАМОЙИШИ, КАРОЛИНА ЭРРЕРА ЛИБОСЛАРИ 17.10.2012 16:23

carolina_herrera_pokaz-11.jpgcarolina_herrera_pokaz-12.jpg

Art Week Style.uz-2012 Санъат ҳафталиги доирасида, 8 октябрь куни “Ёшлар ижод саройи”да америкалик дизайнер Carolina Herrera нинг куз-қиш 2012 коллекцияси либослари намойиши бўлиб ўтди. Бу галги либослар тақдимотини, кузги сокинликнинг анъанавий намойиши дейиш мумкин. 

 carolina_herrera_pokaz-19.jpg

Либослар коллекцияси ўзида романтика ва кузги сокинликни мужассамлаштирган.  Либослар  намойиши учун ҳам, ўзига хос руҳдаги лирик мусиқа танланиб, мусиқа остида енгил қадам ташлаётган моделлар,  шлефли ҳашамдор оқшом либосларида гўёки ўрта асрдаги инглиз хонимларини ёдга соладилар.

carolina_herrera_pokaz-13.jpgcarolina_herrera_pokaz-14.jpg

Мазкур тўпламдан яна калта бурмали ромактик кўйлаклар, узун юбкалар, винаж костюмлар, нимчалар, мўйнали ёпинчиқлар ҳам ўрин эгаллаган. Бу янги коллекция либосларини кузатиб, ҳақиқий сокин куз оқшомларини ҳис қилиш мумкин.

carolina_herrera_pokaz-10.jpgcarolina_herrera_pokaz-5.jpg

Оқшом либослари, либослар коллекциясининг асосий қисмини ташкил қилган бўлиб, тўғри қоматга мос бичимдагилари ва кенг юбкалилари ҳам бор эди.

carolina_herrera_pokaz-4.jpgcarolina_herrera_pokaz-8.jpg

Юпқа шифон ва нафис безакларга алоҳида аҳамият берилган. Қора, кулранг, пушти, оқ, жигарранг, сиёҳранг, тилларанг каби ранглар уйғунлашган либослар, куз ойларининг сокинлигини ўзида акс эттириб, уни намойиш қилаётгап моделларга ҳам, табиий гўзалликка яқин макияж қилинган. Уларнинг сочлари ҳам бир хил турмакланган. Либослар совуқ мавсумга мос равишда, чарм, жун ва бархатдан тикилган.

 carolina_herrera.jpg

Каролина Эррера 1969 йилнинг 28 августида Венесуланинг Каракас шарида  туғилган. Унинг болалик тасаввурларида фантазия ва хаёлот уйғунлашган эди. 12 ёшида ота-онаси билан доимий яшашга Нью-Йоркка кўчиб ўтишган.

1970 йилларда энг дунёнинг энг дидли аёлларидан деб тан олинган. 1980 йилда “Carolina Herrera New York” лейблига асос солгандан сўнг, 12 йил давомида Жаклин Кеннедини “кийинтирган”. “Carolina Herrera New York” Лос- Анжелес,Нью-Йорк, Даллас, Лондон ва Москвада ўз бутикларига эга.

1987 йилда Carolina Herrera атрини  оммага тақдим қилган. Фақатгина либослар борасидагина эмас, Парфюм бўйича ҳам, қатор ютуқларга эришган парфюмер. Уни мода оламининг ҳақиқий афсонаси дейиш мумкин.

carolina_herrera_pokaz-15.jpgcarolina_herrera_pokaz-16.jpg 

Антонина Кудратова Фонд Форумдан: - Жуда ҳам қизиқарли, гўзал коллекция. Асосий эътибор оқшом либосларига қаратилган. Кўк шифон ва оч настарин билан кумушранг уйғунлашган либослар, менга жуда ҳам маъқул бўлди. Шунингдек, кулранг костюмлар ҳам жуда ажойиб.

 carolina_herrera_pokaz-17.jpgcarolina_herrera_pokaz-9.jpg

Клара Хабибулина “Эжен стайл” модалар агентлигидан: - Бундай ажойиб намойиш учун катта раҳмат! Жуда ҳам чиройли тақдимот, либослар ёрқин ва такрорланмас бўлиб, нозик дид билан яратилганлиги билиниб турибди. Либосларда аёллик нафосати мужассам. Бу намойишларда менинг қизим ҳам модель сифатида иштирок этмоқда. Ҳаммаси ажойиб ташкиллаштирилган ва бунинг учун ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

carolina_herrera_pokaz-18.jpg

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

carolina_herrera_pokaz-6.jpgcarolina_herrera_pokaz-7.jpg

carolina_herrera_pokaz.jpgcarolina_herrera_pokaz-1.jpg

carolina_herrera_pokaz-2.jpgcarolina_herrera_pokaz-3.jpg