OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

 КОНЦЕРТЛАР

2

image

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ОТАБЕК МУТАЛХЎЖАЕВДАН ФАНТАСТИК КЛИП: КИМ ЎЗГА САЙЁРАЛИК? 18.10.2012 15:38

otabek_mutalhojayevshirin_klip-48.jpg otabek_mutalhojayevshirin_klip-57.jpg

Хонанда Отабек Муталхўжаевнинг ёш хонанда, актриса Ширин Эрнест билан куйлаган янги “Ўзга сайёралик” дуэт қўшиғига, клип суратга олинмоқда. Клипнинг суратга олиш ишлари 4 кунга мўлжалланган бўлиб, суратга олиш ишларининг 1 куни қўриқхона, чакалакзорда суратга олиб бўлинди. Унда жуда мураккаб саҳналар ҳам бор ва бу ҳақида кейинроқ маълумот берамиз.

 otabek_mutalhojayevshirin_klip-51.jpg otabek_mutalhojayevshirin_klip-1.jpg

18 октябрь куни клип суратга олиш ишларининг 2 куни эса, павильонда бўлиб ўтди ва декорацияда, яшил фонда трек қисмлари, ҳамда айрим сюжетлар суратга олинди.

otabek_mutalhojayevshirin_klip.jpg

Суратга олиш павильонига кириб келганимизда, у ерда бизни Отабек Муталхўжаевнинг продюсери, журналист, киношунос Феруза Нодирова кутиб олдилар.

Суратга олиш жараёнига таклиф учун Феруза Нодировага алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.

otabek_mutalhojayevshirin_klip-49.jpg

 

otabek_mutalhojayevshirin_klip-16.jpg

 

otabek_mutalhojayevshirin_klip-13.jpg

Суратга олиш майдонида, ижодий гуруҳ ўз иши билан банд эдилар. Қаҳрамонларни айнан “ҳавода учиш” саҳнаси суратга олинаётган экан.

otabek_mutalhojayevshirin_klip-15.jpg

 

otabek_mutalhojayevshirin_klip-44.jpg

Хонанда Отабек Муталхўжаев ва Ширин Эрнестни алоҳида-алоҳида махсус трост билан юқорига кўтариб, яшил фондаги “парвоз” учун имкон яратилмоқда эди.

otabek_mutalhojayevshirin_klip-42.jpg

Албатта, суратга олиш жараёнлари дуэтдошлар учун осон кечмаётганди. Биринчидан кечқурун ҳаво жуда совуқ, Отабек ва Ширин эса, юпқа кийимда суратга тушаётган эдилар.

otabek_mutalhojayevshirin_klip-18.jpg

 Бунинг устига, улар махсус камарлар таққан ҳолда, трост билан ҳавода учишлари керак бўлиб, ердан кўтарилганда, барибир камарлар танини оғритмаслиги мумкин эмасди...

otabek_mutalhojayevshirin_klip-22.jpg

otabek_mutalhojayevshirin_klip-8.jpg

Айниқса, Отабек Муталхўжаевга суратга олиш жараёни енгил кечмаётганлиги билиниб турарди. Аммо, у барча қийинчиликларга сабр билан бардош бериб, ҳаводаги “парвоз”ларни маҳорат билан амалга ошираётган эди.

 otabek_mutalhojayevshirin_klip-37.jpg

Продюсер, журналист, киношунос Феруза Нодирова: - “Ўзга сайёралик” қўшиғи, “Ўзбегим таронаси” концертида янграгандан кейин, мухлислардан бу қўшиққа клип суратга олинса, деган талаб бўлди. Клипга тайёргарлик ишлари деярли бир ой давом этди. Клипмейкер Дилмурод Турдибоев билан ҳамкорликда ишлаяпмиз. Клип ғояси биргаликдаги ҳамкорликда яралди. Илгари ҳам бир неча клипларда бирга ишлаганмиз. Клипни суратга олиш олдидан ҳар бир детал, кадр алоҳида ишлаб чиқилди, раскадровка қилинди. Клип сюжети бўйича, ўзга сайёрадан келган қизчанинг ердаги саргузаштлари кўрсатилади. Албатта, клипнинг тўлиқ сюжетини айтиб ўтирмайман, лекин клип кутилмаган қизиқарли лавҳаларга жуда бой. Сюжет ечимлари ҳам қизиқарли ва шу билан бирга суратга олиш жараёнлари ҳам жуда мураккаб кечмоқда! Биринчи суратга олиш куни Тошкент шаҳридан 25 км узоқликда жойлашган қўриқхона, ўрмонда суратга олинди. Олдинда турган суратга олиш ишларидан шуни айтиб ўтишим мумкин, бугун мана шу кўриб турганингиздек декорацияда “парвоз”ли трэк саҳналари, кейин, “уйли” декорацияда суратга олиниши керак. Эртадан эса, яна бошқа саҳналарга ўтилади. Улар кўчаларда ва яна бошқа баъзи бир жойларда бўлади. Қаерлиги албатта сир! Ўзга сайёралик қиз бўлганидан кейин, кадрлар ҳам бошқача бўлиши керак! Шунинг учун ҳам, замонавий технологиянинг кўплаб элементлари бу клипда қўлланилади! Бу ерда Отабек Муталхўжаевнинг актёрлик маҳорати, ижро пластикаси ва ҳаттоки трюкларни ҳам ўзи бажараётганлигининг гувоҳи бўлиш мумкин. Бу клип ҳозирда кўпроқ урф бўлгандек, муҳаббат ҳақида эмас! Шу сабабли ҳам, мухлислар учун янгилик бўлади! Ҳам ижро, ҳам мавзу ва умуман, клипнинг суратга олиниш технологияси бўйича ҳам, янгилик бўлиши учун ҳаракат қиляпмиз. Мазкур клип Отабекдан яхши янгилик бўлиб, мухлисларга манзур бўлади, деган умиддаман.

 otabek_mutalhojayevshirin_klip-58.jpg

Хонанда Отабек Муталхўжаев: - Клипни суратга олишнинг биринчи куни Тошкентдан четда бир дарахтзор, ўрмонда тонгги соат 6.00 га қадар суратга олинди. Қаттиқ совуқда қолиб кетдик, чидаб бўлмайдиган даражада жуда ҳам совуқ ўтди. Ўша ерда мен Шириннинг иродасига қойил қолдим. Кичик бўлса ҳам, чидаб бера олди! Лекин, охирига келиб у ҳам совуққа бардош бера олмай қолди... Суратга олиш жараёни шунчалик оғир кечди... Суратга олиш жараёнида, жуда ҳам хавфли бўлган портлаш саҳналари ҳам бор эди! Бу саҳналар ўта хавфли бўлди! Қочадиган, югурадиган саҳналар учун, инсонлар оёқ билан босиб кирмайдиган жойларгача киришга тўғри келди! Бир қисми чакалакзорда суратга олинди, у ерда эса илонлар бор экан... Биз таваккал қилиб кириб кетдик. Аслида эса, у ерга кириш мумкин эмас, жуда хавфли экан... Ўша ўрмоннинг ўртасига келган вақтимизда, бирданига бўриларнинг увиллаган товушлари эшитилди! Чинакам бўриларнинг овози эди... Овоз қаердан келаётганлиги номаълум ва бу жуда қўрқинчли бўлди. Ҳаммамиз тўғриси, қўрқиб кетдик. Ҳаттоки, ҳозир кўп бўрилар келиб, бизга ташланиши мумкин, деб ҳам ўйладик. Фикримиз бўриларга кетди, ўрмоннинг ўртасидамиз. Машинани тўхтатган жойимизга чиқиб олгунча анча бор. Нима қилиш керак? Шунда, агар бўрилар келиб, ҳужум қилишса, дарахтларга қараб қочамиз, деб мўлжаллаб ҳам олдик. Кейин, ҳаммамиз биргаликда, худди қўрқинчли фильмлардаги каби, тез ҳаракат қилиб, ўрмондан чиқиб олдик. Шу лаҳзаларда ўзимни худди қўрқинчли фильм воқеалари орасига, ёки кимсасиз бир оролга тушиб қолгандек ҳис қилдим. Ўзгаришлар ҳам қизиқарли ва қийин бўлди. Бу каби изланишлар ва клиплар албатта, мухлисларимиз учун! Энди мен учун энг қийин саҳна, бу тросда, ҳаводаги “парвоз” кадрлари! Ҳозир худди шу жараёнлар суратга олиняпти! Бундай “парвоз”ларни суратга олиш жараёнларидан олдин, бир ҳафта давомида,  Ширин билан биргаликда циркда махсус ўргандик! Тўғрисини айтсам, бу ҳам қийин! Масалан, мана бу камарлар танангизга бироз торлик қилар экан. (самимийлик  билан кўрсатиб) Айниқса, мен фойдалаётган формаси жуда қийин экан. Ҳаттоки, айрим ҳаракатларим ҳам чекланиб қоляпти. Лекин, мен бу саҳналар ҳам ажойиб чиқиши учун чин дилдан ҳаракат қиляпман!

 otabek_mutalhojayevshirin_klip-47.jpg

10 ёшли Ширин ҳам, қийинчиликларга парво ҳам қилмас ва ҳаттоки, бироз дам олишга ҳам кўнмай, ишни давом эттиришни ҳоҳларди.

 otabek_mutalhojayevshirin_klip-33.jpg otabek_mutalhojayevshirin_klip-34.jpg

Ёш хонанда ва актриса Ширин Эрнест: - Тошкентдаги ижодимни 2 йил аввал бошладим. Жами қўшиқларим сони 5 та: “Бувижоним”, “Меҳрибоним”, “Байрам”, “Янги йил” ва “Ўзга сайёралик”. “Ўзга сайёралик” қўшиғимни актёр, хонанда ва телебошловчи Отабек Муталхўжаев билан бирга дуэт тарзида куйладик. Отабек Муталхўжаев билан ишлаш жуда мароқли ва қизиқарли экан. Биз Отабек билан дўст бўлиб қолдик. Биз у билан бирга қўшиқ айтиб, бирга ҳавода “парвоз” қилдик. Бундай “парвоз”лар учун 1 ҳафта яхшилаб тайёргарлик ҳам кўрдик. “Парвоз”дан умуман қўрқмадим, фақат жуда ҳам баланд кўтарилганимда, бироз қўрқинчли туюлди. Макияжимни Лида Андре амалга оширди, мана бу ёпиштирилган кўзгу синиқлари ҳам бошқача чиқди. (макияжига ишора қилиб) Булар ёпиштирилган ва оғримайди.

 otabek_mutalhojayevshirin_klip-10.jpg

Клип режиссёри Дилмурод Турдибоев Отабек ва Ширинга керакли маслаҳатларни берган ҳолда, зарур кадрларни суратга олди.

 otabek_mutalhojayevshirin_klip-55.jpg

Режиссёр Дилмурод Турдибоев: - Бугун суратга олиш жараёнларининг иккинчи куни. Асосий қийинчилик бу, кечқурунги совуқ. Отабек Муталхўжаев билан бу 4 марта ҳамкорлик қилишимиз. Бундан олдин, “Жоним мани”, “Худо гувоҳ” қўшиқлари, “Ҳаётим орзуси” фильмидаги саундтрек жараёнларини суратга олишда, бирга ишлаганмиз. Отабек Муталхўжаев билан суратга олиш майдонида қийналмайман. Маҳоратли, истеъдод эгаси. Ҳамма қилган нарсадан қочиб, бу клип билан биз ўзига хос янгилик қилмоқчимиз. Клипда махсус компьютер графикасидан фойдаланилади. Компьюьтер графикаси бўйича Арсен, монтаж бўйича Саша Ким ишлашяпти. Томошабинларга мазмунли ва сифатли, фантастик клип тақдим қилиш ниятидамиз.

 otabek_mutalhojayevshirin_klip-41.jpg

Эътиборни тортган муҳим жиҳатлардан бири, бу Отабек ва Шириннинг ижроси ва яшил фондаги “парвоз”ларидан ташқари, уларнинг образлари эди.

otabek_mutalhojayevshirin_klip-26.jpg

Шириннинг макияжи жуда ўзгача бўлиб, шиша синиқлари ҳаттоки бироз чўчитар ҳам эди. Албатта, қизчанинг юзини кесиб олмасмикан, деган савол ҳам йўқ эмасди. Бу ҳақида ва умуман клипдаги образлар ҳақида, мазкур образларни яратган стилист-имиджмейкер Лида Андренинг ҳам фикрлари билан қизиқдик.

otabek_mutalhojayevshirin_klip-60.jpg

 

 otabek_mutalhojayevshirin_klip-29.jpg

Стилист-имиджмейкер Лида Андре: - Бу клип учун 3 та образ ўйладим. Биттаси Отабек Муталхўжаевга, 2 таси эса Ширинга мўлжалланганди. Албатта, макияж учун энг узоқ вақт Ширинга кетарди, шубҳасиз. Тахминан бир ярим соат! Клипни суратга олиш жараёнлари жуда ҳам қизиқарли, фақат бироз совуқ. Ширин ва Отабек билан бирга ишлаш жуда ҳам мароқли бўлди. Ширинга келсак, шоубизнесга янги қадам қўйган, лекин ундан бундай эффектни кутмаган эдим! Тўғриси, 10 ёшли қизни ёши катта инсонлардек ишлай олишига, сабрига қойил қолса арзийди. Шириннинг макияжидаги кўзгу синиқларига келсак, (самимий жилмайиб) бу синиқларнинг қирралари яхшилаб сайқалланган, безарар, шу ернинг ўзида ёпиштирдик. Албатта, Шириннинг ўзи бироз чўчиса ҳам, буни амалга оширишимизга рози бўлди. У юзига кўзгу синиқлари ёпиштирилган ҳақиқий каскадёр десак ҳам бўлади. Албатта, бу кўзгу синиқларини кўзга тушмаслиги ва уни юзини тирнамаслиги учун ҳаракат қилдим. (самимий кулиб) У ҳам мардларча чидаб берди. Суратга олиш ишларининг биринчи кунида чироқ бўлмаганлиги сабаб, телефон ёруғида Шириннинг макияжини қилишимга тўғри келди. Шу сабаб ҳам, 2 соат вақт кетди. Лекин, шундай шароитда ҳам макияж жуда ажойиб чиқди.

 

Клипда бир неча спортчилар ҳам суратга тушаётган бўлиб, улар ўзга сайёралик қизчани таъқиб қилувчи жосус(агент)лар ролини ижро қилаётган эдилар.

otabek_mutalhojayevshirin_klip-50.jpg

Жамшид Носирхўжаев ва Шохрух Назаров спортчилар, клипдаги жосус(агент)лар: - Клипда қизчани таъқиб қиладиган агентлар ролини ижро қиляпмиз. Чакалакзорда югуриш саҳлари ҳам қизиқарли ва ҳам мураккаб эди. Чунки, оёқларимиз турли жойларга урилиб, оғриб, дегандек... Суратга олиш жараёнларини кузатиш давомида ҳам айтишимиз мумкин, клип мазмуни кучли ва ўзига хос янгилик бўлади, деб ўйлаймиз.

 otabek_mutalhojayevshirin_klip-32.jpg

otabek_mutalhojayevshirin_klip-31.jpg

Шунингдек, клипда асосий роллардан бирини “Тубанлик” фильмида бош роллардан бирини ижро этган Зиёда Худойқулова ижро қилар экан.

otabek_mutalhojayevshirin_klip-5.jpg otabek_mutalhojayevshirin_klip-4.jpg

Клип ҳам трэк ва ҳам сюжетдан иборат. У бир вақтнинг ўзида ҳам ёши катталар ва ҳам болалар кўришлари учун мўлжалланган. Клип инсоний туйғуларга асосланган.

otabek_mutalhojayevshirin_klip-59.jpg otabek_mutalhojayevshirin_klip-56.jpg

Клип ноанъанавий руҳда бўлиб, ҳақиқий фантастик клип бўлишига ҳеч қандай шубҳа қолмаган эди.

otabek_mutalhojayevshirin_klip-53.jpg otabek_mutalhojayevshirin_klip-28.jpg

Унда албатта, мураккаб компьютер эффектларидан фойдаланилмоқда. Клип суратга олиш ишларининг 3 ва 4 кунлари ҳам қизиқарли ҳолатларга бой бўлиши кутилмоқда!

otabek_mutalhojayevshirin_klip-40.jpg

Клип режиссёрининг айтишича, клип 1 ой муддат ичида тайёр бўлиши кўзда тутилган. Демак, энг фантастик, энг қизиқарли клипнинг суратга олиш жараёнларини биргаликда кузатамиз!

Феруза  Фаттохова

Саида Вахобова

otabek_mutalhojayevshirin_klip-54.jpg

 otabek_mutalhojayevshirin_klip-52.jpg

otabek_mutalhojayevshirin_klip-61.jpg

otabek_mutalhojayevshirin_klip-45.jpg

otabek_mutalhojayevshirin_klip-46.jpg

otabek_mutalhojayevshirin_klip-43_0.jpg

otabek_mutalhojayevshirin_klip-38.jpg

otabek_mutalhojayevshirin_klip-39.jpg

otabek_mutalhojayevshirin_klip-35.jpg otabek_mutalhojayevshirin_klip-30.jpg

otabek_mutalhojayevshirin_klip-25.jpg otabek_mutalhojayevshirin_klip-21.jpg

otabek_mutalhojayevshirin_klip-27.jpg

otabek_mutalhojayevshirin_klip-20.jpg

otabek_mutalhojayevshirin_klip-23.jpg

otabek_mutalhojayevshirin_klip-24.jpg

otabek_mutalhojayevshirin_klip-17.jpg

otabek_mutalhojayevshirin_klip-19.jpg

otabek_mutalhojayevshirin_klip-12.jpg otabek_mutalhojayevshirin_klip-14.jpg

otabek_mutalhojayevshirin_klip-7.jpg

 

otabek_mutalhojayevshirin_klip-9.jpg

otabek_mutalhojayevshirin_klip-11.jpg otabek_mutalhojayevshirin_klip-5.jpg

otabek_mutalhojayevshirin_klip-3.jpg

otabek_mutalhojayevshirin_klip-2.jpg

otabek_mutalhojayevshirin_klip-59.jpg otabek_mutalhojayevshirin_klip-51.jpg