OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

 КОНЦЕРТЛАР

2

image

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ФАРРУХ СОИПОВДАН ДЕБЮТ КЛИП ПРЕЗЕНТАЦИЯСИ ВА ЖОНЛИ ИЖРО +ВИДЕО 20.10.2012 19:30

 farruh_klip_prezentasiya-45.jpg
 
farruh_klip_prezentasiya-59.jpg
20 октябрь куни актёр, режиссёр ва хонанда Фаррух Соипов, рэпер Шахриёр билан биргаликда куйлаган “We play” қўшиғига суратга олдирган илк клипини, презентация тарзида, “Skazka” диско клубида омма эътиборига ҳавола этди.
 
farruh_klip_prezentasiya-32.jpg
 
Презентацияга томошабин сифатида кўплаб таниқли инсонлар ҳам ташриф буюрдилар. режиссёр Ёлқин Тўйчиев, актёрлар Адиз Ражабов, Акбархўжа Расулов, Азиз Раметов, Умид Искандаров, Боситхон Раҳматов, актрисалар Шаҳзода Муҳамедова, Шаҳзода Матчонова, Динейра, Ойдин Юсупова, Гулзода, хонанда Суҳроб Кенжаев, “Зарба” гуруҳи, бастакор Акбар Қаршиев, режиссёр Лиза Карали, Тимур Пиримқулов, Shov-shuv.uz сайтидан Жасур Ҳамроев, Хуршид ва бошқалар... ҳамда, албатта кечанинг бош сабабчилари Фаррух Соипов ва Шаҳриёр!
 
 
farruh_klip_prezentasiya-7.jpg
 
Биринчи бўлиб, Фаррух Соипов бош ролни ижро қилган ва режиссёрлик қилган фильмлардан (“Сўғдиёна”, “Қалбим ўғриси”, “Нафс” ва бошқалар...) видео кетма-кетлик яъни Showreel намойиш қилинди.
 
farruh_klip_prezentasiya-8.jpg
 
farruh_klip_prezentasiya-16.jpg
 
Шундан сўнг, бошловчи даврага намойиш этилажак клипнинг яратилишига ўз ҳиссасини қўшган инсонлар таклиф қилинди. Булар, бастакор ва хонанда Акбар Қаршиев, клипмейкер Рустам Мелиев, оператор Исроил Исмоилов ва хонанда Шаҳриёр.
Шаҳриёр бошловчининг уни таништиришдаги сўзларидан бироз ранжигандек туюлди.
farruh_klip_prezentasiya-9.jpg
 
farruh_klip_prezentasiya-15.jpg
Шундан сўнг, кечанинг бош сабабчиси Фаррух Соиповни таклиф қилди.
 
farruh_klip_prezentasiya-12.jpg
 
farruh_klip_prezentasiya-35.jpg
 
Фаррух Соипов ўз фикрларини билдириб, барчага миннатдорчилик билдиргач, бошловчи томошабинларни клип намойишига таклиф этди.
 
«WE PLAY» клипи намойиш қилинди.
 
 
farruh_klip_prezentasiya-30.jpg
 
farruh_klip_prezentasiya-33.jpg
 
Клипда Фаррух Соипов ва Шаҳриёрнинг трэклари алоҳида суратга олинган.  Фаррух Соиповнинг трэклари Тошкентда ва Шаҳриёрнинг трэклари Нью-Йоркда суратга олинган. Шунингдек, “Нафс” фильмидан видеолавҳалар қўшилган. Клипда махсус компьютер эффектларидан ҳам фойдаланилган.
Томошабинлар клипни олқишлар билан кутиб олишди.
 
farruh_klip_prezentasiya-21.jpg
 
farruh_klip_prezentasiya-20.jpg
 
Шундан  сўнг, талабларга биноан, Фаррух Соипов саҳнада инглиз тилидаги “You are mine”  қўшиғини ижро этди.
 
farruh_klip_prezentasiya-23.jpg
 
Шундан сўнг, томошабинлар учун алоҳида, Фаррух Соипов ва Шаҳриёр ижодига оид савол-жавоблар ҳам ўтказилди ва ғолибларга Фаррух Соиповнинг ўзи ҳозирги кунда ишлаб чиқараётган футболкалар тақдим этилди. Машҳурлардан актёрлар Азиз Раметов, Адиз Ражабов, режиссёр Лиза Карали  ҳам саволларга жавоб бериб, футболка эгаси бўлишди. 
 
farruh_klip_prezentasiya-25.jpg
 
farruh_klip_prezentasiya-57.jpg
 
farruh_klip_prezentasiya-13.jpg
 
Талабларга биноан, Фаррух Соипов ўзининг яна инглиз тилидаги “Always on my mind”, “The way you look tonight” қўшиқларини ижро этди. Мазкур қўшиқлар ҳам томошабинлар томонидан юқори даражадаги олқишлар билан кутиб олинди.
 
farruh_klip_prezentasiya-26.jpg
 
Сокин қўшиқларга томошабинлар танца ҳам тушишди.
 
farruh_klip_prezentasiya.jpg
 
Актёр Акбархўжа Расулов: - Бугунги кеча жуда ҳам зўр, кўтаринки кайфиятда ўтмоқда. Фаррух Соиповни дўст ва касбдош сифатида жуда ҳурмат қиламан. Бугунги тақдимот маросими, бизнинг тенгдошларимизга, ёшларга, кўпроқ ишлашга, креатив ғояларни олдинга суришга ундайди. Фаррух Соиповни яна бир ҳурмат қилган жиҳатим, у жуда ҳам меҳнаткаш, меҳнатдан қочмайдиган инсон. Ҳамма ўйлаган ниятларига етишига тилакдошман ва омад тилайман!
 
farruh_klip_prezentasiya-52.jpg
 
Актриса Гулзода: - Менга бу презентация ва кеча жуда ҳам манзур бўлди. “Fortuna Sinema” компаниясига катта раҳмат. Бундай кечаларни тез-тез ўтказилиб турилиши тарафдориман. Чунки, бунда ҳамма актёрлар, актрисалар, хонандалар, ижодкорлар йиғилиб, ўз ижодларини намойиш қилиб, дўстона фикрлашардилар. Ижод борасида ҳаммага омад тилайман, албатта Фаррух Соиповга ҳам. Барча ижодкорларга “фақат олға” дейман.
 
farruh_klip_prezentasiya-19.jpg
 
Томошабинлар Фаррух Соиповдан яна ва яна қўшиқлар тинглашни исташарди!
 
farruh_klip_prezentasiya-31.jpg
 
Талабларга бинон, “We play” қўшиғини Фаррух Соипов ва Шаҳриёр билан биргаликда куйлашди.
farruh_klip_prezentasiya-39.jpg
 
farruh_klip_prezentasiya-38.jpg
Томошабинлар эса, берилиб рақсга тушишди.
 
farruh_klip_prezentasiya-29.jpg
 
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қўшиқларнинг барчаси Фаррух Соипов томонидан жонли ижрода куйланди!
 
farruh_klip_prezentasiya-43.jpg
 
farruh_klip_prezentasiya-46.jpg
 
Актёр, хонанда ва режиссёр Фаррух Соипов: - Тақдимотдан жуда ҳам хурсандман. Тўғриси, тақдимотга бунчалик кўп инсонлар келишади, деб ўйламагандим. Бугунги дебют клипимиз тақдимотига вақтларини аямай келганликлари учун ҳаммага раҳмат! Клипимиз манзур бўлади, деган умиддаман. Мен ҳар доим нимадир яратаётганимда, у нима бўлишидан қатъий назар, клип, ёки фильм, ёки қўшиқ, ўша нарсага бутун жон-жаҳдим билан ўзимни бутунлай бахшида этаман. Юракдан чиқараман ва ўйлайманки, юракдан чиққан нарса, юракка бориб тегади. Клипнинг айрим қисмлари, Нью-Йоркда суратга олинган, айрим қисмлари Тошкентда ва учдан бир қисми эса, фильмдан олинган лавҳалар, шу билан биргаликда бу клип қисман фильмга саундтрек сифатида ҳам қабул қилинади. Шунинг учун, уч хил материални бирга монтаж қилиш қийин бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, клип ижодкорлари графика устида ишлаганлар «Юнайтед Софт» компаниясига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Шунингдек, Нью-Йоркдаги суратга олиш гуруҳи ва фильмдаги кадрларни суратга олган оператори Рустам Муродовга ҳам. Клип ғоясини ҳам, дўстлар, команда билан ўйладик. Ҳар доим команда билан биргаликда яратамиз.
 
farruh_klip_prezentasiya-17.jpg
 
farruh_klip_prezentasiya-34.jpg
 
Кечада Шаҳриёр ҳам ўзининг бир неча қўшиқларини омма эътиборига ҳавола этди. Шунингдек, Шаҳриёр бастакор ва хонанда Акбар Қаршиев билан ҳам дуэт куйлади.
 
farruh_klip_prezentasiya-37.jpg
 
farruh_klip_prezentasiya-41.jpg
 
farruh_klip_prezentasiya-42.jpg
 
Кеча давомида, ёш хонанда Суҳроб Кенжаев ҳам ўзининг бир неча қўшиқларини куйлади.
 
Кеча Европа услубидаги шоуга айланиб кетди... ва кутилмаган ҳолда, юқори даражада ўтди.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

farruh_klip_prezentasiya-53.jpg

 

 

 farruh_klip_prezentasiya-44.jpg

 

farruh_klip_prezentasiya-49.jpg

farruh_klip_prezentasiya-47.jpg

 

farruh_klip_prezentasiya-56.jpg

 

farruh_klip_prezentasiya-58.jpg

farruh_klip_prezentasiya-50.jpg

 

farruh_klip_prezentasiya-40.jpg

 

farruh_klip_prezentasiya-28.jpg

 

farruh_klip_prezentasiya-27.jpg

 

farruh_klip_prezentasiya-22.jpg

 

farruh_klip_prezentasiya-18.jpg

 

farruh_klip_prezentasiya-10.jpg

 

farruh_klip_prezentasiya-4.jpg

farruh_klip_prezentasiya-5.jpg 

farruh_klip_prezentasiya-3.jpg

 

farruh_klip_prezentasiya-1.jpg

 

farruh_klip_prezentasiya-14.jpg

 

farruh_klip_prezentasiya-2.jpg

 farruh_klip_prezentasiya-11.jpg

farruh_klip_prezentasiya-19.jpg